Тутқунлик
Тутқунлик — Кинематография агентлиги буюртмасига асосан „Меҳр операцияси“ воқеалари асосида[3] режиссёр Рашид Маликов томонидан 2021-йилда суратга олинган драма жанрига оид[4] бадиий филм. Филм эпизодларининг барчаси пандемия туфайли Ўзбекистонда суратга олинишига қарор қилинган, яъни Суриядаги жанг саҳналари ҳам мазкур мамлакат ҳудудида суратга олинган[3]. Тасвирга олиш жараёнларининг асосий қисми Бухорода бўлиб ўтган[5].
| Тутқунлик | |
|---|---|
|
Файл:Тутқунлик постер.жпг Филм постери | |
| Режиссёр(лар) | Рашид Маликов[1] |
| Продюсер(лар) | Фирдавс Абдухаликов |
| Ссенарий муаллиф(лар)и |
Азамат Қоржовов |
| Ролларда | Нигина Анарбаева, Фирдавс Арипов, Глеб Голендер, Феруза Собитова, Лайло Фаррухова[2] |
| Бастакор(лар) | Дмитри Янов-Яновскй |
| Оператор(лар) | Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлиги[1] |
| Студия | „Бухорийлар“ киностудияси[1] |
| Премера санаси |
30-сентабр, 2021-йил |
| Давомийлик | 87 дақиқа |
| Мамлакат |
|
| Тил | ўзбекча |
Сюжети
Кинокартинада асосан, турли вазиятлар билан Сурияга бориб қолган инсонлар, оилалар тақдирига урғу берилади. Яқин Шарқга иш излаб борган ёш фелдшер йигит, эрининг орқасидан боришга мажбур бўлган ва уни йўқотиб қўйган аёл, ота-онаси Сурияга олиб кетган 11 ёшли ўспирин йигитча каби қаҳрамонлар тақдири ҳақида ҳикоя қилинади[5][6]. Қаҳрамонларнинг ҳеч бири ўз қидирган нарсасини топа олмайди катта талофатлар кўради, шундан сўнг Ўзбекистон томонидан ташкил этилган махсус топшириқ яъни „Меҳр операцияси“ ёрдамизда Ўзбекистонга қайтарилади.
Филм премераси бўлиб ўтган вақт ва телеканаллар
Филмнинг Ўзбекистонда премераси 2021-йил 30-сентабр куни “Ипак йўли дурдонаси” ХИИИ Тошкент халқаро кинофестивали доирасида бўлиб ўтган[7].
Қуйидаги жадвалда филм премераси бўлиб ўтган сана вақт ва телеканаллар рўйхати махсус тартиб асосида келтирилган[2]:
| Сана | Вақт | Телеканал |
|---|---|---|
| 16-октябр | 21:30 | Узрепорт ТВ |
| 17-октябр | 14:15 | Менинг Юртим |
| 17-октябр | 15:00 | Ренессанс ТВ |
| 17-октябр | 20:30 | Севимли ТВ |
| 17-октябр | 22:20 | Зўр ТВ |
| 18-октябр | 12:00 | Ренессанс ТВ |
Филм ҳақида фикрлар
Режиссёрнинг филм ҳақида фикрлари
Яқин Шарқдаги ҳарбий можаролар зонасидан ўз фуқароларини қутқаришга жазм қилган давлатлар саноқли. Бу, албатта, кинода акс эттирилиши керак бўлган тарихимиздаги ажойиб воқеа, — Рашид Маликов[3]
Биз ушбу филмни суратга олишдан аввал жуда кўп маълумотлар тўпладик, „Меҳр операсияси“ туфайли Ўзбекистонга олиб келинган аёллар билан суҳбатлашдик, уларнинг тақдири, руҳияти, характерини чуқур ўргандик. Уларни нотўғри йўлга кириб қолган жиноятчи эмас, оддий инсон, аёл сифатида кўрсатишга ҳаракат қилдик. Шу боис томошабинлар бу филмни шунчаки кино эмас, бугунги ҳаётимизнинг акс-садоси, тақдир зарбасига дуч келган замондошларимиз қисматининг экрандаги ифодаси деб қабул қилишларини сўрардим, — Рашид Маликов[2]
Танқид
Ўзбекистон халқ артисти Дилором Каримова „Тафаккур“ журналида чоп этилган суҳбатида бугунги ўзбек киносида мазмун қолиб, „пиар“ кетидан қувилаётганини танқид қилди. Жумладан, „Тутқунлик“ филми ғоясини юзаки, воқеаларини ишонарсиз деб атади[8]
Мукофотлари
2021-йилнинг 8—12-ноябр кунлари Туркияда „Коркут Ата“ туркий тилли давлатлар халқаро кинофестивалида Рашид Маликовнинг ушбу филми ҳайъат аъзоларининг махсус мукофоти билан тақдирланди[9]. Кинематография агентлиги буюртмасига биноан суратга олинган ушбу филм Россия Федерациясида бўлиб ўтган „Волоколамский рубеж“ ҳарбий-ватанпарварлик кинофестивалида „Гран-при“ бош соврини билан тақдирланган[10].
Ҳаволалар
- Кино ЁуТубеда
- Расмий веб сайт (Wайбаcк Мачине сайтида 2023-02-02 санасида архивланган)
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 „НЕВОЛЯ (2021)“ (русча). кино-театр.ру. Қаралди: 27-октабр 2022-йил.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 „Тошкентда «Тутқунлик» бадиий фильми тақдимоти бўлиб ўтади“. бугун.уз. 2022-йил 27-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 27-октабр 2022-йил.
- ↑ 3,0 3,1 3,2 „Суриядан ўзбекистонликларни олиб келиш бўйича ўтказилган “Меҳр операцияси” ҳақида бадиий филм суратга олинади“ (о'збекча). тезнеwс.уз. Қаралди: 27-октабр 2022-йил.
- ↑ „Тутқунлик (2021)“. cинема-асиа.cом. 27-октабр 2022-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 27-октабр 2022-йил.
- ↑ 5,0 5,1 „“Меҳр” операцияси доирасида Суриядан олиб келинган ўзбеклар ҳақида “Тутқунлик” филми суратга олинмоқда“. дарё.уз. Қаралди: 27-октабр 2022-йил.
- ↑ „“Меҳр” операцияси доирасида Суриядан олиб келинган ўзбеклар ҳақида “Тутқунлик” филми суратга олинмоқда“. ҳттпс://дарё.уз/. дарё.уз. Қаралди: 2023-йил 2-феврал.
- ↑ „На Ташкентском кинофестивале прошла большая премьера фильма Рашида Маликова "Неволя"“ (1-октабр 2021-йил).
- ↑ „Халқ артисти Дилором Каримова ўзбек киносини «пиар»бозликда, “Тутқунлик” филмини эса юзакиликда айблади“. ойина.уз. ойина.уз. Қаралди: 2023-йил 2-феврал.
- ↑ „Ўзбекистон туркий тилли давлатлар халқаро кинофестивалида 3 та мукофотни қўлга киритди“ (о'збекча). хабардор.уз. Қаралди: 27-октабр 2022-йил.
- ↑ „“Тутқунлик” филми яна бир халқаро кинофестивалда тақдирланди“ (о'збекча). юз.уз. Қаралди: 27-октабр 2022-йил.