Тутуқ — Турк хоқонлиги бошқарувидаги унвон.

Қад. турк битиктошлари, хитой, суғд манбаларида учрайди. Т. Турк хоқонлигида ҳарбий маъмурият бошлиғи учун қўлланган бўлиб, хитойча дуду — волий, вилоятнинг ҳарбий ҳокими сўзидан олинган деб ҳисобланади. Лекин, баъзи тадқиқотчилар, шу жумладан, ўзбек олимлари Т. унвони тутмок, феъли асосида шаклланган унвон эканлигини таъкидлашади. УрхунЕнисей битиктошларида Ўнг Т., Буқай Т., Эл Тўғон Т., Алп Урунгу Т., Чўкул Т., Кунч Т., сингари амалдорлар номи акс этган. Битиктошларда қайд этилишича, хоқонлик бўйсундирилган к,абилаларга Т.лар тайинлаган. Турк хоқонлиги даврида Фаргона водийсида Т. унвонли сулола бўлган.

Муғ кала ҳужжатларида Суғд ҳукмдори Деваштичнинг 719 йилда Турк хоқонига, Шош тудуни ва Фарғона ҳукмдорига ёрдам сўраб юборган мактубини элтган Фатуфарн исмли элчи Деваштичга ёзган хати бўлиб, унда Фатуфарн "Хоқонга ва Фарғона хукмдорига ёзилган номани Фаргона тутуғига топширдим", деб қайд қилади. Бу эса ВИИ—ВИИИ асрларда Фарғонада ихшидлар бошқаруви билан биргаликда Т.лик бошқаруви ҳам мавжуд бўлганлигини кўрсатади. Шунингдек, ВИИ—ВИИИ асрларга оид Қува тангалари орасида суҳий ёзувда "Алпу хоқон тутуқ" ибораси акс этган тангалар учрайди. Бундан Фарғона Т.ларининг Турк хоқонлари номидан пул зарб қилдирганликлари аён бўлади. Уйғур хоқонлиги даврида хоқонлардан бири Хитойга Т. унвонли ноиб тайинлайди. Араб географлари асарларида Х асрда Иртиш бўйида яшовчи Кимак номли туркий қабила ҳукмдорининг унвони Т. деб қайд этилади.

Адабиёт

  • Ишоқов М., Унутилган подшоликдан хатлар, Т., 1992.
  • Кляшторнйй С. Г., Савинов Д. Г., Степнйе империи древней Евразии. Санкт-Петербург: Филологический факул'тет СПбГУ, 2005.