Тува тили ёки Тива тили — туркий тиллар оиласига мансуб, асосан, Россия Федерациясининг Тува (Тива) Республикасида, қисман Монголия ва Хитойда тарқалган тил. Сўзлашувчиларнинг умумий сони 250 минг кишига яқин (1990-йилларнинг охири). Тува тили марказий (адабий тилга асос бўлган), ғарбий, шимоли-шарқий ва жануби-шарқий лаҳжаларга булинади. Тува тилининг фонетик хусусиятлари: кучли ва кучеиз ундошлар оппозицияси; қисқа, чўзиқ ва фарингал (бўғиз) унлиларининг мавжудлиги (ат — исм, аат — отмок,, босиб чиқармоқ, аат — уй ҳайвони; хаар — қор) ва бошқа Морфологик хусусиятлари: жўналиш келишигининг махсус шакли (дагже — тогга), шарт майлининг мураккаб шакли (барзўмза — агар мен борсам), чегара майли, биргалик равишдош шаклларининг мавжудлиги ва бошқа Синтаксиси от кесимнинг қад. шакли қўлланиши билан ажралиб туради (мен билир кижи мен — мен биламан, билағонман). Лексикасида мўғул тилидан ўзлашган сўзлар кўп. Адабий Тува тили ХХ асрнинг 30— 50-йилларида шаклланган. Ёзуви 1930—41 йилларда лотин графикаси асосида бўлган, 1941-йилдан рус графикаси асосида шакллантирилган.

Тува тили
Миллий номи Тыва дыл
Мамлакатлар  Россия
 Мўғулистон
 Хитой
Расмийлик ҳолати  Тива
Минтақалар  Тива
Сўзлашувчиларнинг умумий сони 253 673[1]
Туркумланиши
Туркум Евроосиё тиллари
Тил оиласи

Олтой тиллари

Туркий тармоқ
Саян гуруҳи
Алифбоси кирилл
Тил кодлари
ИСО 639-2 тйв
ИСО 639-3 тйв

Тува тили ёки Тива тили (тива тилида номланиши — Тыва дыл) — туркий тиллар қаторига киради. Туваларнинг она тили. Тува тилида гаплашувчилар сони 264 минг кишини ташкил қилади. Россиянинг таркибидаги Тува Республикасининг давлат тили. Лексикасида мўғул тилининг таъсири кўп. Алифбоси кирилл алифбосига асосланган.

Алифбо

Тува алифбоси 36-та ҳарфдан ташкил топган.

А а Б б В в Г г Д д Е е Ё ё Ж ж
З з И и Й й К к Л л М м Н н Ң ң
О о Ө ө П п Р р С с Т т У у Ү ү
Ф ф Х х Ц ц Ч ч Ш ш Щ щ Ъ ъ Ы ы
Ь ь Э э Ю ю Я я

Манбалар