Туверқир, Туарқир — Туркманистоннинг Болхон вилоятидаги паст тоғли ҳудуд. Шим.шарқда Учтаган қумлиги, жан.ғарбда Чилмамедқум, шим.ғарбда Қорабўғозбўйи текислиги ва жан.шарқса қад. Ўзбўй ўзани орасида. Бу ерда Бегендзаалиқир (300 м), Қўйматтоғ (305 м), Туверқир (295 м), Бегиарслон (460 м), Ирсираебобо (274 м), Оққир (435 м), Такежик (356 м) ва бошқа тоғлар бор.

Чўл зонасида. Йилига 95–100 мм ёғин тушади. Январнинг ўртача траси —2, —4°, энг паст температура —24°. Июлнинг ўртача температураси 30°, энг юқори температура 45°. Т.да бўзқўнғир қумоқ ва қумлоқ тупроқлар, ондасонда шўрхок, қумли чўл тупроқлари, тақир ва кўчма қумлар учрайди. Тетир, шувоқ, биюрғун, боялич, қумларда юлғун, черкез, оқ саксовул, ранг, сарсазан ўсади.