TuxGuitar
ТухГуитар (талаффузи: ТаксГитар) — эркин ва очиқ манбали табулатура таҳрирловчи. Дастур ёрдамида табулатура ва партитураларни таҳрир қилиш ҳамда Гуитар Про (гп3, гп4 ва гп5) файлларни импорт ва экспорт қилиш мумкин.[2] Бундан ташқари, ТухГуитардан содда МИДИ таҳрирловчи сифатида ҳам фойдаланиш мумкин.
| ТухГуитар | |
ТухГуитар 1.3.1 дастурининг скриншоти | |
| Муаллиф | Жулиан Габриэл Cасадесус ва бошқалар[1] |
|---|---|
| Сўнгги версияси | 1.4 / 11-феврал 2017-йил |
| Операцион тизим | Миcрософт Wиндоwс, Маc ОС Х, Линух, ФреэБСД |
| Ёзилган тил(лар)и | Жава |
| Жанр | Нота таҳрирловчи |
| Лицензия | ГНУ Лессер Генерал Публиc Лиcенсе (эркин) |
| Вебсайт: | тухгуитар.пw |
Дастурнинг 1.0 ва ундан кейинги релизлари МИДИ файлларни импорт ва экспорт қила олади. ТухГуитарнинг тумори (инглизча: масcот) Тух (талаффузи: Такс) дир. Бу пингвинча бошида Линух учун тайёрланган бир қанча ўйин ва дастурнинг ҳам туморидир.
ТухГуитар Жава дастурлаш тилида ёзилади[3] ва ГНУ Лессер Генерал Публиc Лиcенсе лицензиясининг 2.1 версияси бўйича чиқарилади. ТухГуитар 1.2 2009-йил чиқарилган.[4] Дастурнинг манба коди 2015-йилгача мунтазам равишда янгиланиб келган бўлсада, навбатдаги версия (1.3.0 версияси)2016-йилнинг январигача чиқарилмади.[5]
Кўринишлари
ТухГуитарда учта кўриниш (инглизча: скин) мавжуд. Бу кўринишлар қуйида берилган:
| Номи | Муаллифи | Биринчи чиқиши | Тавсифи | |
|---|---|---|---|---|
| Лавендер | Сасча | в0.1 | Содда, лаванда рангидаги тема | |
| Блуэ сериоус | Лиcнеп | в0.1 | Мовий рангли жиддийроқ тема | |
| Эрсплус | Эрсплус | в0.9 | Асосий тема |
ТухГуитарда яна алоҳида тайёрланган кўринишларни ҳам ишлатиш мумкин. 1.0 версиянинг сукут бўйича танланган кўриниши Лавендердир.
Ишлайдиган эффектлар
| Нота эффектлари | |
|---|---|
| Арвоҳ ноталар | Ишлайди |
| Урғу берилган ноталар | Фақат оғир ёки оддий |
| Гармоника | Фақат табиий, сунъий, урилган (инглизча: таппед), тортилган (инглизча: пинчед) ёки ярим гармоник |
| Динамика | Нота партитурасида кўрсатилмайди |
| Форшлаглар | Бутун нотанинг 1/64 қисмидан 1/16 қисмигача бўлган вақтга чекланган |
| Тремоло | Бутун нотанинг ками билан 1/32, кўпи билан 1/8 қисмигача бўлган вақтга чекланган |
| Қўшиб кетиш (инглизча: слурс) | Ишламайди |
| Ҳаммер-он ва пулл-оффлар | Қисман ишлайди. (Дастур уларни фарқламайди.) |
| Портаменто (инглизча: слидес) | Қисман ишлайди |
| Қатор (дорожка) эффектлари | |
| Бир неча қатор | Ишлайди; кўриш учун Виэw > Мултитраcк тугмаларини босиш керак |
| Бир неча овоз | Ишлайди, аммо бир қаторда кўпи билан иккита овоз бўлиши мумкин |
| Қайтаришлар | Ишлайди, аммо фақат очиқ ёки ёпиқ тактларни қайтаришга чекланган |
| Алтернатив якунлар | Ишлайди, аммо МИДИ фақат илк икки алтернатив якунларни ўқийди. Иккинчи якун ёпиқ такрорланишдан кейин келадиган тактдан юқори бўлиши керак. Акс ҳолда иккинчи якун биринчи алтернатив якун ва такрорлаш билан боғланмайди. |
| Қатордаги торларнинг сонини ўзгартириш ва созлаш | Ишлайди, аммо қўшилиши мумкин бўлган торлар сони еттидан ошмаслиги ва тўртдан оз бўлмаслиги керак. Уларнинг баландлиги 16.352Ҳз дан 15804.266Ҳз гача бўлиши мумкин. Ҳозирда турли хил узунликдаги курслар, масалан беш торли банжо ишлатиш мумкин эмас. |
| Қатор номлари | Ишлайди |
| Шеър | Ишлайди |
| Матн | Ишлайди |
| Аккордлар | Ишлайди[6] |
| Белгилар | Ишлайди, аммо вақт имзоларига ва калитларга чекланган. (Матн таҳрирловчи орқали белгилар ўрнига ижро маълумоти бор матнларни қўшиш мумкин, аммо уларни МИДИ ижрочи ўқий олмайди. ТухГуитар ҳам уларни фақат матн сифатида кўради.) |
Очиш мумкин бўлган файл форматлари
| Файл формати | Импорт қилиш | Экспорт қилиш |
|---|---|---|
| ТухГуитар (.тг) | Ҳа | Ҳа |
| Гуитар Про (.гтп) | Ҳа | Йўқ |
| Гуитар Про 3 (.гп3) | Ҳа | Ҳа |
| Гуитар Про 4 (.гп4) | Ҳа | Ҳа |
| Гуитар Про 5 (.гп5) | Ҳа | Ҳа |
| Гуитар Про 6 (.гпх) | Ҳа | Йўқ |
| Поwер Таб (.птб) | Ҳа | Йўқ |
| Табледит (.теф) | Ҳа | Йўқ |
| ГНУ ЛилйПонд (.лй) | Йўқ | Ҳа |
| МИДИ (.мид) | Ҳа | Ҳа |
| АСCИИ таб (.тхт) | Йўқ | Ҳа |
Кутиб олиниши
2014-йил майда ТухГуитар CНЕТ да 5 юлдузли шкалада 4 баллга эга эди.[7] Шу пайтда дастурнинг Софтпедиадаги рейтинги беш балли шкалада 3.4 эди.[8] Ҳозир ТухГуитар СоурcеФорге сайтида 5 балли шакалада 4.8 баллга эга.[9] Софтwаре Ревиэw сайтидаги таҳрирчилар дастурнинг 1.0 версиясига 5 балл беришди ва унинг „ишлатиш жуда осон интерфейсини“ ва „жуда олий функсияларини“ юқори баҳолашди.[2]
Манбалар
- ↑ „ТухГуитар 1.2 Доwнлоад“. доwнлоад.чип.эу. 4-март 2016-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 6-январ 2016-йил. (Wайбаcк Мачине сайтида 4-март 2016-йил санасида архивланган)
- ↑ 2,0 2,1 Мантилла, Даниэл „ТухГуитар: Эдиториал ревиэw“. Софтwаре Информер. Қаралди: 12-май 2014-йил.
- ↑ Смитҳ, Тим „ТухГуитар 1.2“. Cомпутераcтиве. 2013-йил 9-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 20-август 2011-йил.
- ↑ „ТухГуитар 1.2 ҳас беэн релеасед“. СоурcеФорге (3-ноябр 2009-йил). Қаралди: 6-январ 2016-йил.
- ↑ „ТухГуитар“. СоурcеФорге. Қаралди: 6-январ 2016-йил.
- ↑ Wестерманн, Луcас (25-сентабр 2010-йил). „ТухГуитар Ревиэw“ (ПДФ). Фулл Cирcле Магазине. № 41. 24-бет. Қаралди: 21-август 2011-йил.
{{cите магазине}}: CС1 маинт: дате формат () - ↑ „ТухГуитар: Авераге Усер Ратинг“. CНЕТ. 2014-йил 12-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 12-май 2014-йил.
- ↑ „ТухГуитар 1.2: Усер Ратинг“. Софтпедиа. Қаралди: 12-май 2014-йил.
- ↑ „ТухГуитар: Реивиэwс“. СоурcеФорге. Қаралди: 12-май 2014-йил.
Ҳаволалар
- Расмий сайт (Wайбаcк Мачине сайтида 2022-07-28 санасида архивланган) (ингл.)
- Форк прожеcт сайтида (ингл.)
