Тухумак (Сопҳора) — дуккакдошларга мансуб доим яшил ёки барг тўкадиган дарахтлар, буталар ва куп йиллик ўтлар туркуми. Осиё ва Австралия тропиклари ва субтропикларида 60 га яқин тури ўсади. Ўзбекистонда, асосан, ватани Хитой ва Япония бўлган 1 тури — япон Т.ги (С. жапониcа) манзарали дарахт сифатида экилади. Бал. 25–30 м га боради. Новдалари тиканли, барглари спирал шаклида жойлашган, уз. 2— 5 см. Гуллари 2 жинсли, оч сариқ, хушбўй, тўпгули шингил, ярим соябонлар ёки тарамларга жойлашган. Тез ўсади. 51—7 йилдан бошлаб гуллаб, мева беради. Т. июн—июлда гуллаб, сентабрда меваси етилади. Меваси дуккак. Ёғочи қаттиқ, ундан мебеллар, турли буюмлар ишланади.

Сопҳора чрйсопҳйлла