Тухум барак – Хоразмдаги энг машҳур ва энг қадимий овқатларидан бири ҳисобланиб фақат Хоразмда сақланиб қолган[1]. Тухум баракнинг яна бир номи „Юмурта барак“.

Тухум барак
Келиб чиқиши Хоразм ошхонаси
Асосий компонентлари тухум
Бошқа компонентлари ун, ўсимлик мойи, сув, сут

Керакли масаллиқлар

Тухум барак тайёрлаш учун унча кўп масаллиқ кетмайди. Асосий масаллиқлар; тухум, ун, ўсимлик ёғи, туз, сут, қатиқ керак бўлади.

Тайёрлаш жараёни

Унга тухум, сув ва туз аралаштириб ҳамир қорилади ва 30 дақиқа давомида тиндирилади. Тайёр ҳамирни 1-2 мм қалинликда ёйилгандан сўнг диаметри 7-8 см қилиб кесилади. Кесилган ҳамирни иккига буклаган ҳолда икки чети тугилади. Тайёр ҳамирга масаллиқ солинади ва 4-5 дақиқа давомида сувда қайнатилади. Масаллиқ; тухумнинг оқи ва сариғи яхшилаб аралаштирилиб, табга кўра туз қўшилади. Ундан кейин сариёғ ёки маргарин қўшиб яшилаб аралаштирилади. Масаллиқ ҳамирнинг ичига солиниб сувда қайнатилади. Тайёр Тухум баракни сувга ёки айронга солиниб ейилади[2]. Битта тухум баракнинг тўйимлилиги 435 калорияга тенгдир.

Шифобахшлиги

Тухум барак пархезбоб овқатлар сирасига киради ва ҳамма томонидан севиб истемол қилинади. Камқувват, дармонсиз, камқон кишилар еса мақсадга мувофиқ.

Манбалар

  1. ↑ Ўзбек тансиқ таомлари. Карим Маҳмудов. Тошкент.1989.
  2. ↑ Хоразм таомлари. Бахтиёр Дўсматов. Тошкент.1994