Tuxumdon
Тухумдон — одам ва ҳайвонлардаги урғочилик жинсий бези. Тухумдонда тухумҳужайра ҳосил бўлади ва етилади (фақат булутлар ва тубан ковакичлиларда тухумдон алоҳида орган сифатида шаклланмаган). Умуртқали ҳайвонларда тухумдон ички секреция бези сифатида гормон (фолликулин ва бошқалар) ҳам ишлаб чиқаради.
Тухумдон эмбрион ҳужайра пайлари ўсган бириктирувчи тўқимали асосдан иборат; бу пайлар думалоқ фолликулаларга (ичида фақат битта тухумҳужайра ривожланади) ва бир қатор соматик ёки фолликуляр ҳужайраларга (тараққий этаётган тухумҳужайра атрофида жойлашган) ажралади. Етилган фолликулалар тухумдон сиртига силжийди ва тухум тухумдон девори ёриқларидан тана бўшлиғига тушади. Сут эмизувчиларда ёрилган фолликулалар ўрнида сариқ тана ривожланади.
Одам тухумдони овалсимон шаклда; бачадоннинг икки ёнида, кичик чаноқда жойлашган; унинг кенг бойламларига (бачадон найидан пастроққа) бириккан. Аёлларнинг ёшига ва организмнинг умумий функсионал ҳолатига қараб тухумдоннинг жинсий фаолияти турлича бўлади.
Яна қаранг
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Биологияга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |