Tuya jangi
Туя жанги — (арабча: مَعْرَكَة اَلْجَمَلِ), Жамал воқеаси деб ҳам аталади[7]. Ироқнинг Басра шаҳридан ташқарида ҳижрий 36-йил (милодий 656-йил) йили бўлиб ўтган. Жанг бир томонда тўртинчи халифа Али (656—661) қўшини билан бошқа томонда Ойша, Талҳа ва Зубайр бошчилигидаги қўзғолончилар қўшини ўртасида бўлди. Али ислом пайғамбари Муҳаммаднинг амакиваччаси ва куёви эди, Оиша эса Муҳаммаднинг беваси бўлиб, Талҳа ва Зубайр иккаласи ҳам машҳур саҳобалардан эди. Уч бошлиқ учинчи халифа Усмоннинг (644–656) ўлдирилиши учун қасос олиш мақсадида Алига қарши қўзғолон кўтарди, Зубайр ва Талҳа ҳам фаол равишда унга қарши эди. Учаласи Алини идорадан олиб ташлаш ва Қурайш қабиласига Талҳа ва Зубайрни ворис қилиб тайинлашни талаб қилди. Али жангдан ғолиб чиқди, Талҳа ва Зубайр ўлдирилди, Оиша эса Мадинага қайтарилди[7].
| Туя жанги | |||||||||
|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|
| Биринчи фитнанинг бир қисми | |||||||||
Али (то'ртинчи ҳалифа) ва Ойша Туя жангида | |||||||||
| |||||||||
| Қўмондонлар | |||||||||
| Али ибн Абу Толиб Ҳасан ибн Али Ҳусайн ибн Али Малик ал-Аштар Аммар ибн Ясир Муҳаммад ибн Абу Бакр Абдурраҳмон ибн Абу Бакр Абу Қатода Жобир ибн Абдуллоҳ Муҳаммад ибн ал-Ҳанафий Абу Айюб ал-Ансорий Қайс ибн Са'д Абдуллоҳ ибн Аббос Хузайма ибн Собит Жундаб ал-Аздий Али ибн Данур |
Ойша, Талҳа ва Зубайр ибн Аввом Муҳаммад ибн Талҳа Ка'б ибн Сур Абдуллоҳ ибн аз-Зубайр Марвон Абдуллоҳ ибн Савфон Яҳё ибн ал-Ҳакам Утба ибн Абу Суфён Зуфар ибн ал-Ҳорис ал-Килобий Абдулраҳамон ибн Аттоб ибн Асид | ||||||||
| Ҳарбий бирликлар | |||||||||
| Али тарафкашлари | Ойша, Талҳа ва Зубайр тарафкашлари | ||||||||
| Кучлар | |||||||||
| ~10,000 | ~10,000 | ||||||||
| Йўқотишлар | |||||||||
| >400 – 500 | >2,500 | ||||||||
Тарихи
Урушнинг сабаблари
Шом волийси Муовия ибн Абу Суфён ҳазрати Алига бай’ат қилмади. У Усмоннинг ўлими учун ўч олинишини талаб қилар эди. Ҳазрати Али эса вазият нотинчлиги сабабли ҳазрати Усмоннинг ўчини олишга шошилмаётган эдилар. Муовия Алига итоат қилишдан бош тортди ва Шом вилоятида ўзини мустақил деб эълон қилди[8]. Али ибн Абу Толиб Шомга муаммони бартараф этиш учун кетоятган вақтида Маккадан биринчисидан ачинарлироқ хабарлар етиб келди. Унга кўра, Зубайр ибн Аввом, Талҳа ибн Убайдуллоҳ ва Оиша бошчилигида бир қанча маккаликлар Басрага қараб кетишаётган эди[9]. Алини бу хабар олдингисидан ҳам кўроқ ташвишга солди. У Шомга бўлган сафарини қолдириб, ҳақиқатни тушинтириш учун улар томонга отландилар. Оиша онамиз Зубайр, Талҳа ва бир гуруҳ саҳобалар билан Маккадан Басрага етиб келиб, Усмонни ўлдирилишида иштирок этган фитначилар ўлдирилди. Бошқа шаҳардаги қотилларни ҳам ҳудди шундай ҳолат кутиб тургани ҳақида мактуб юбордилар. Али бунга жавобан, бу бўлаётган ишларнинг оқибати яхши бўлмаслигини баён қилиб, шошқолоқлик яхши эмаслигини такидлади. Алининг гапларидан ишонч ҳосил қилиб ва сулҳ тузиш мақсадида Алининг қароргоҳи томон юра бошлашган.
Сулҳ хабаридан фитначилар васвасага тушиб қолган, агар сулҳ тузилса адолат қарор топиши ва уларни жазо кутиб турганини англаб етишган эди. Бош фитначилар зудлик билан тўпландилар. Булар Аштар Нахаий, Шурайх ибн Авфо, Солим ибн Салаба, Ғулом ибн Хайсам ва бошқалар бор эди. Фитнабоши яхудий Абдуллоҳ ибн Саба барчасига бош-қош эди. Фитначилар тун қоронғусида сулҳчилар орасида нима қилиб бўлса ҳам уруш қўзғашга келишиб олишган эди. Тонг ёришишга яқин сони икки минг атрофида бўлган фитначилар сулҳчилар уҳлаб ётган вақтида бирдан ҳужум бошлашди[10]. Икки тараф жуда ўғир жанг қилишди. Урушни тўхтатишни имкони топилмади. Бу ислом тарихида биринчи мартта мусулмонлар иккига бўлиниб, яъни Ойша ва Али тарафкашлари ўртасида бўлган жанг эди.
Уруш номининг келиби чиқиши
Собиқ Яман волийи Яло, у Макка мухолифларидан бўлиб Асқар лақабли туясини Ойшага ҳадия қилган. Ойша жанг вақтида бу туяга минганлиги учун уруш „Туя жанги“ ёки „Жамал воқеаси“ деб ном берилган. Бундан ташқари маккалик мухолифлар томонидан „Жамал асхоби“ деб аталган[11].
Уруш

Жанг 656-йил декабр ойида, Басра яқинида, тушдан то кун ботгунча[12], тахминан тўрт соат атрофида давом этган[13]. Урушнинг асосий сабабчиси Сабия фирқаси бўлиб, бу фирқанинг мас’ули, юқорида номи келтирилган, Яманлик яҳудий Абдуллоҳ ибн Саба эди. Уларнинг асосий мақсадлари Ойшани қўлга олиш ва пайғамбарнинг аёлини хақорат қилиш бўлган. Ойша тарафдорлари уни фидокорона муҳофаза қилишар, туя устидаги Ойшани ҳимоя қилоятган киши ҳалок бўлса ўрнини бошқа бири эгаллаган. Шу аснода туя атрофида ҳалок бўлганлар 70 нафарни ташкил этган. Урушга нуқта қўйиш мақсадида, „Туяни йиқитинглар“ буйруғи берилди, лекин фитначилар ҳам тўхташмади, улар Ойшага қараб ҳужумни давом эттиришди. Маккаликлар фитначиларни Али тарафкашлари деб ўйлашар, жанг ўша туя атрофида давом этар эди. Туя йиқилмагунча уруш тўхтамаслигини англаб етган Али, камон билан ўқ узиб йиқитиш режасини тузди. Али одамларига:
„Иложи борича туянинг яқинига боринглар, у йиқилаётганда Ойша онамизни озор етказмай ушлаб қолинглар, у кишига зарар етмаслиги йўлида жон фидо қилинглар!“
деб буйруқ берган[14]. Режа Али ўйлаганидек бўлди. Туя ерга қулаётганда Ойшанинг ҳавдажларидан укаси Муҳаммад ибн Абу Бакр ва Аммор ибн Ясир оҳисталик билан ушлаб қолишди[15]. Шундан сўнг жанг ўз ниҳоясига етган. Жангда Али ва тарафкашлари қўллари баланд келган. Жанг жуда катта йўқотишларга бой бўлди, энг ачинарлиси "Ашараи мубашшара" дан бўлган Талҳа ва Зубайр шаҳид бўлишган. Ойшани катта карвон, ўн икки минг дирҳамли совға ва ҳурмат-эҳтиром билан Мадинага кузатиб қўйдилар[16].
Талҳанинг ўлими
Урушнинг энг қизғин палласида Али Зубайр ва Талҳани олдирларига чақириб, Муҳаммад пайғамбарнинг гапларини ёдига солди. Улар бу гапдан сўнг жанг майдонини тарк этишга сабаб бўлди. Умри давомида жанг бўлаётган вақтда бир лаҳза ҳам зийракликни унутмаслигини билган тажрибали жангчи қуролини ташлаб Аллоҳга ибодат қилиш учун жанг майдонидан четга чиқди. Жанг қилмаётган одамни пайқаган фитнчилар уни нишонга олди, унга теккан ўқ унинг тиззасидаги шоҳ томирига тегиб узиб юборди ва қон тўхтамай ҳижрий 36 (милодий 656) йили Басрада вафот этди[17]. Бошқа бир маълумотларда, Талҳани Марвон ярадор қилган деб ҳам ўйлашади[18].
Зубайрнинг ўлими
Зубайр ибн Аввом жанг майдонини тарк этиб Йиртқичлар водийси томон жўнаб кетди. У ерда Аллоҳга ибодат қилди ва кўзи илиниб уҳлаб қолди. Уҳлагани кутиб турган Амр ибн Журмуз исмли киши томонидан ҳижрий 36 (милодий 656) ваҳшийларча ўлдирилди[19][13][20]. Амр ибн Журмуз Алидан мукофот илинжида унинг қароргоҳига келди. Ундан Зубайрнинг қиличини тортиб олди ва кўзларига суртди. Али қотилга нафрат кўзлари билан
„Аммо сен, эй ибн Сафиянинг қотили, дўзахнинг башоратини олавер!“
деди[21].
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ Маделунг 1997, с. 168.
- ↑ Маделунг 1997, с. 166.
- ↑ МаcЛеан 1989, с. 126.
- ↑ Маделунг 1997, сс. 176–7.
- ↑ Маделунг 1997, сс. 167–8.
- ↑ Cроне 2003, с. 108.
- ↑ 7,0 7,1 „Жамал воқеаси ҳақида со'з“ (уз). www.ислом.уз. 2019-йил 12-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 06-01-2017.
- ↑ Ислом тарихи 2017.
- ↑ Маделунг 1997, сс. 157.
- ↑ Ашараи Мубашшара 2023, сс. 317.
- ↑ Ашараи Мубашшара 2023, сс. 318.
- ↑ Маделунг 1997, сс. 169–70.
- ↑ 13,0 13,1 Аёуб 2014, сс. 87.
- ↑ Ашараи Мубашшара 2023, сс. 319.
- ↑ Ашараи Мубашшара 2023, сс. 320.
- ↑ Ашараи Мубашшара 2023, сс. 321.
- ↑ Ашараи Мубашшара 2023, сс. 348–51.
- ↑ Маделунг 1997, сс. 171–2.
- ↑ Ашараи Мубашшара 2023, сс. 367–71.
- ↑ Баҳрамиан 2015.
- ↑ Ашараи Мубашшара 2023, сс. 369.
Адабиётлар
- Славес он Ҳорсес: Тҳе Эволутион оф тҳе Исламиc Политй. Cамбридге Университй Пресс, 2003. ИСБН 9780521529402.
- Маделунг, Wилферд. Тҳе Суccессион то Муҳаммад: А Студй оф тҳе Эарлй Cалипҳате. Cамбридге Университй Пресс, 1997. ИСБН 9780521646963.
- Религион анд Соcиэтй ин Араб Синд. Брилл, 1989. ИСБН 90-04-08551-3.
- Ислом тарихи. Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу. Ҳилол нашр, 2017. ИСБН 978-9943-4818-17.
- Ашараи Мубашшара. Туя воқеаси. Азон китоблари, 2023. ИСБН 978-9943-6617-5-2.
- Тҳе Cрисис оф Муслим Ҳисторй: Религион анд Политиcс ин Эарлй Ислам. Онеwорлд Публиcатионс, 2014. ИСБН 9781780746746.
- Флеэт, Кате; Крäмер, Гудрун; Матринге, Денис эт ал., эдс (2008). "ʿАлī б. Абī Ṭāлиб". Энcйcлопаэдиа оф Ислам (Тҳирд нашри). дои:10.1163/1573-3912_эи3_CОМ_26324. ҳттп://дх.дои.орг/10.1163/1573-3912_эи3_CОМ_26324.