Tuyachilik
Туячилик — чорвачшшкнинг туяларни кўпайтириш ва улардан фойдаланиш билан шуғулланувчи тармоғи; туялар биологияси, селексияси, зоотехникаси, хўжалик аҳамиятини ўрганадиган фан. Т. хўжаликлари чўл, чала чўл ва қуруқ дашт минтақаларида жойлашган. Иссиқ иклимга мослашган дромедар (бир ўркачли) туялар Ўзбекистоннинг жан. минтақалари, Туркманистон, Тожикистон, Афғонистон, Ҳиндистон, Эрон, Туркия ва Африка мамлакатларида, совуққа чидамли бактриан (икки ўркачли) туялар Ўзбекистоннинг шим. қисмида, Қозоғистон ва Қирғизистон, Россиянинг Астрахон вилояти, Қалмиқ чўлларида, Тува, Олтой ўлкасида, Монголия, Хитойнинг ғарбий минтақаларида етиштирилади ва улардан фойдаланилади.
Европа мамлакатларидан Испанияда ҳам туялар бор. Уларни ВИИИ асрда маврлар Африкадан олиб ўтган. 1886-йилда туялар Австралияга ҳам келтирилган, қуруқ дашт иқлими, шўрхок чўллари туфайли туялар бу ерда яшаб кетган.
ХХ асрнинг 30—40-йилларида Тошкент йилқичилик, туячилик, хачирчилик ва бошқа юкчи ҳайвонлар тажриба стясида туя ресурсларини ўрганиш, Т.да наслчилик ишларини ташкил этиш, уларни асраш, парвариш қилиш, улардан сифатли маҳсулотлар олиш каби мавзулар бўйича тадқиқот ишлари олиб борилди (проф.лар В. А. Шчекин, И. И. Лакоза). Ҳозирги пайтда Т. соҳаси бўйича илмиямалий ишлар республика чорвачилик ва қоракўлчилик илмий тадқиқот интларида олиб борилади. Олий ва ўрта махсус қишлоқ хўжалиги. ўқув юртларида Т. мустақил фан сифатида ўқитилади.
Абдусаттор Амиров.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |