Туяқорин (Ҳелиотропиум ласиоcарпум Фисч. эт C.А.Мей.) — кампирчопондошларга мансуб бир йиллик заҳарли ўт; бўйи 30—60 см, сершох. Илдизи ўқ илдиз; сует шохланади. Барглари навбатманавбат жойлашган, иккала томони дағал туклар билан қопланган. Гуллари майда, оқ, тўпгул ўқига бир томонлама ўрнашган. Уруғи оқ туклар билан қопланган, ҳар мевада 4 тадан етишади. Апрелда унади, май ойида гуллайди: уруғи июлнинг 2ярмида пишади. Уруғидан кўпаяди. Ниҳоллари апрелда кўкариб чиқади. Сент. охирида қурийди. Т. йўл ёқаларида, уват ва марзаларда, айниқса, баҳорикор экинлар орасида кўп ўсади. Поя ва баргларида 0,4%, уруғида эса 1 % га яқин заҳарли алкалоидлар (гелиотрин ва лазиокарпин) бор. Етилган уруғлари аста тўкилиб тупроқни, айн икса, ҳосили кеч йиғиштирилган донни ифлослайди. Т. уруғи аралашган буғдой, арпа, тариқ ва бошқа донларни истеъмол қилиш натижасида одам ва ҳайвонлар заҳарланиши мумкин. Ўрта Осиёда Тапкалган. Ташландиқ ерлар, ўтзор, боғ ва узумзорларда ўсади.

Кураш чоралари: уруғлик материал тозаланади; экинлар ўтоқ қилинади; ғалла экинларига 2,4—Д типидаги гербицидлар пуркаланади.