Tuyaqushlar
Туяқушлар (Струтҳионидаэ) — кўкрак тожсиз қушлар оиласи. Бир уруғ (Африка туяқушлари) ва икки тури — Африка туяқуши ва Сомали туяқуши бор. Ҳиндистон, Хитой, Монголия, Эрон, Украина ва Грециядан қазилма қолдиқлари маълум. Ҳозирги Африкада 3 кенжа тури тарқалган. Бўйи 300см, оғирлиги 50-100кг. Учолмайди; оёқлари бақувват; кўриш, эшитиш органи яхши тараққий этган; соатига 70;км гача югуради. Уясини ерга ясайди; 7— 9 та тухум қўяди. Тухуми йирик, узунлиги 150 мм, оғирлиги 1,5, баъзан 2 кггача. Тухумини кечаси нари, кундузи модаси 40 кун босади. 3 ёшда вояга етади. Асосан, ўсимликлар, ҳашаротлар, майда умуртқали ҳайвонлар билан озиқланади. Гўшти ва тухуми мазали; патлари чиройли. Бир қанча мамлакатларда тутқунликда кўпайтирилмоқда.
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ҳайвон ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |