Tuyaqushlarning turlari
УCҲМАЙДИГАН ҚУСҲЛАР
Дунёда энг йирик учмайдиган қушлар: туяқушлар ва уларга ўхшаш эму, нанду ва казуарлар ҳисобланади. Бу қушларни кўкрактожсизлар деб ҳам аташади. Чунки уларнинг тўш суягида тўш тожи йўқ. Учадиган қушларнинг тўш тожига қанотларни ҳаракатга келтирувчи мушаклар бирикади шунинг учун ҳам улар уча олади. Учмайдиган қушлар гуруҳи бир неча туркумни ўз ичига олади:
Африка туяқуши

Африка саваннасида яшовчи Африка туяқуши туяқушсимонлар туркумига мансуб. Одатда туяқушлар 20-30тадан иборат гала бўлиб яшайди. Туяқушларнинг қанотлари калта, оёқлари эса узун ва ниҳоятда бақувват, лекин оёғида иккитагина бармоғи бўлади. Ушбу улкан қушнинг бўйи 2.5м, вазни эса 80-90кг га етади. Туяқушлар асосон ўт, барглар ва мевалар бн озиқланади, лекин ҳашаротлар, рептилиялар, майда жониворлар ва қушлар билан ҳам озиқланиши мумкин. Туяқушларнинг патлари ўзига хос тузилишига эга бўлгани учун уларнинг патлари „парли“ бўлиб, парвоз қилишга ярамайди. Бироқ бу чиройли патларни деб туяқушлар қирилиб кетишига оз қолган. Чунки қадимда бу қушларни айнан патлари учун ов[1] қилиб келишган. Унинг патлари аёллар либосларини ва елпиғичларни безашда фойдаланилган. Бу эса туяқушларнинг камайиб кетишига сабаб бўлган. Агар туяқуш патлари модадан қолмаганда Африка туяқушларининг ҳоли нима кечар эди, нўмалум. Ҳозирги кунда Африкада ва баъзи мамлакатларда туяқушларни ярим уй шароитида боқиш учун фермалари ташкил қилинган.
Нанду
Жанубий Америкада нандулар яшайди. Улар ташқи кўринишидан туяқушларга ўхшайди, лекин мустақил туркумни ташкил этади. Улар туяқушлардан кичикроқ(бўйи тахмиман 1.5м, вазни эса 50кг), лекин улар ҳам уча олмайди лекин тез югуради. Табиатда нанду икки хил кўринишда учрайди: оддий ва шимолий нанду. ХХ-асрнинг бошларида бу ҳайвонларнинг сон-саноғи кўп эди, аммо кўп ўтмай, оммавий қирғин туфайли ҳалокатга учрашди. Бунинг сабаби асосан уларнинг мазали гўшти ва тухуми ҳисобланади.
Тождор казуар
Австралия, Янги Гвинея ва яқин оролларда казуарсимонлар туркуми вакиллари яшайди. Улар у ерда ҳаракатланишга яхши мослашган. Уларнинг бошида ёрқин терили тожи бор. Ушбу катта қушнинг бўйи 1.5м, вазни эса 80кг атрофида. Казуарлар жуфт бўлиб яшайди.
Манбалар
- ↑ „Туяқушлар қадимда ов қилинган“ (инглизча). Қаралди: 13-сентабр 2023-йил.
Ҳаволалар
- ↑ Ҳайвонот оламининг катта энсиклопедияси(2013) (о'збекча) — 146-147-бет.
- ↑ „Туяқушлар ҳақида умуний малумотлар“ (узбекча). Қаралди: 23-сентабр 2023.