Tuyaquyruq
Туяқуйруқ (Cардуус албидус МБ.) — мураккабгулдошларга мансуб бир йиллик бегона ўт. Пояси якка, тик усади, чочоқ, сершох, поясининг юқориги шохлари калин, оқ туклар билан крпланган, бўйи 15—60 см. Барглари этли, кенг наштарсимон ва пацимонт шапалоқ, тиканли, бандсиз. Гуллар тўқ қизил, чочоқ, савацимон тўпгулга йиғилган. Меваси уруғча. Май — июлгача гуллайди ва мевалайди. Уруғидан кўпаяди. 10—25° ҳароратда уруғи униб чиқади. Илдизи ўқ илдиз. Ўзбекистоннинг барча ҳудудида, жумладан, Тошкент, Сирдарё, Самарқанд, Сурхондарё вилоятларида тарқалган. Ғўза, беда, дон ва бошқа барча экинлар орасида учрайди. Қуриқ, ташландиқ ерларда, суғориш шохобчалари яқинида, йўл ёқаларида, боғ ва токзорларда ўсади.
Кураш чоралари: бедани Т. уруғи етилгунча ўриб олиш; ғалла экинларига 2,4Д типидаги гербицидлар пуркаш.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |