Tuyatovon
Туятовон (Зйгопҳйллум Л.) — туятовондошлар оиласига мансуб кўп йиллик илдизпояли ўсимликлар туркуми; ўт, бута, чала буталардан иборат. Пояси қаттиқ, сершох. Бўйи 30— 70 см. Барги серсув, қарамақарши, бир, баъзан 2—4 жуфтдан жойлашган. Гуллари 1 ёки 2 тадан, тожбарглари оқимтирсариқ, таги қизил доғли, чангчиси 8—10 та. Ёз давомида гуллаб уруғлайди. Уруғидан кўпаяди. Уруғи 20—30° ҳароратда униб чиқади. Меваси бир ёки бир нечта учли кўсакча. Илдизи ўқ илдиз. Ер шарининг чўл ва даштларида тарқалган. 250 дан ортиқтури бор. Ўзбекистонда 13 тури учрайди. Ғунчаси сабзавот сифатида овқатга ишлатилади. Бегона ўт сифатида ҳамма экинлар орасида учрайди. Дарё водийлари, воҳалардаги бир оз шўртоб ерларда ўсади.
Кураш чоралари: ерни чуқур ҳайдаш, чопиқ, култивация ва бошқа
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |