Туёқлилар (Унгулата) — сут эмизувчи ҳайвонларнинг катта туркуми. Той; туёқлилар, жуфт туёқлилар, филлар, сиренлар ва даманлар туркумларини ўз ичига олади. Оёқ бармоклари туёқ билан қопланган. Одатда, 2 ва 4 бармоқлари (тоқ туёқлиларда 3бармоқ) яхши ривожланган. Асосан, ўсимликхўр. Антрактида ва Австралиядан бошқа барча қитъаларда тарқалган. Кўпчилик Т. овланади. Ёввойи Т. уй ҳайвонлари — от, сигир, қўй, эчки, чўчқа, туя, эшак, буғу ва бошқаларнинг аждоди.