Тузоқ — куш ёки бошқа овланадиган ҳайвонларни тутиш учун қўлланадиган мослама. Т. ерга, дарахтлар ва буталар устига, ўтлар орасига, арикларга, кушлар юрадиган йўлкаларга қўйилади. Паррандалар тутишда Т.лар от ёли ёки думи қилидан, ингичка ипак, мис ва капрон иплардан тайёрланади. Улар оддий лой қотишмалари ёки бошқа оғир нарсаларга, қозиқларга, ўсимликлар пояларига маҳкамлаб қўйилади (яна қаранг Киркик, Матрап).