Tver viloyati
Твер вилояти – Россия Федерацияси таркибидаги вилоят. 1935-йил 29 январда ташкил қилинган. Майдони 84,1 минг км². Аҳолиси 1472,0 минг киши (2002), асосан, руслар (94%), шунингдек, украин, карел, белорус ва бошқа миллат вакиллари ҳам яшайди. Шаҳар аҳолиси 73,1%. Маркази – Твер шаҳри. Бошқа йирик шаҳарлари: Ржев, Вишний Волочёк, 36 маъмурий туман, 23 шаҳар ва 33 шаҳарчадан иборат.
Твер вилояти Шарқий Европа текислигининг марказий қисмида, Волганинг юқори ҳавзаси сувайирғичида жойлашган. Ғарбий қисмида Валдай қирлари (бал. 346 м гача), жануби-ғарбда Ғарбий Двина пастлиги. Шарқий қисми текислик, жануби-шарқи Волга бўйи пастлиги.
Фойдали қазилмалардан қўнғир кўмир, торф, шишасимон қум, оҳактош, доломит, минерал ўғитлар бор: шифобахш минерал булоклар мавжуд. Иклими мўътадил континентал. Январнинг ўртача темпатураси –9°, июлники 17°. Йиллик ёғин 650 мм. Вегетация даври 190 кунга яқин. Дарёлари: Волга ҳамда унинг ирмоклари: Селижаровка, Тверса, Медведица, Молога ва ғарбда Ғарбий Двина, шимолида Мста. 500 дан зиёд кўл, шу жумладан, Селигер, Волго, Пено, Вселуг, Стерж; Иванковское, Угличское, Рибинское, Вишневолоцкое сув омборлари бор. Тупроклари подзол, чимлиподзол, глейлиподзол. Ўрмон вилоят ҳудудининг 50%ни, ўтлокдар катта майдонни эгаллайди, 9% майдони ботқоқлик. Буғу, европа елиги, қўнғир айиқ, бўри, тулки, қур, карқур, чил, каклик, ёввойи ўрдак ва бошқа яшайди. Балиқ кўп. Марказий ўрмон қўриқхонаси бор.
Саноатининг асосий тармоқлари: электр энергетика (энг йирик электр стялари: Конаков иссиклик электр стансияси, Калинин АЭС), ёқилғи ва қора металлургия саноати, машинасозлик (Россиядаги йўловчи ташувчи вагонларнинг 73%, экскаваторларининг 48% ҳамда юк вагонлари, дарё кемалари, дастгоҳлар, минорали кранлар, темирчиликпресс машиналари, саноат асбобускуналари, зиғир ўриш техникаси), металлсозлик ва тўқимачилик (асосан, ипгазлама ҳамда ипак ва жун матолар). Киме ва нефт кимёси (кимё толаси, пластик шиша ва шиша тола, полиграфик бўёқлар, сунъий чарм, резина техника маҳсулотлари), ўрмон ва ёгочсозлик, тикувчилик, селлюлозақоғоз, кўнпоябзал, шиша (Россия ойнашиша ишлаб чиқаришнинг 6%), қурилиш материаллари ва чиннифаянс, полиграфик тармоқдари ривожланган. Энг йирик корхоналари: вагонсозлик ва экскаватор заводлари (Твер), "САВМА" машинасозлик заводи, станоклар ишлаб чиқариш (Кимри), "Фаянс" (Конаково), минорали кранлар (Ржев), "Гидропресс" (Нелидово), "Бежецкселмаш", "Твер мануфактура", "Химволокно", "Искож" (Твер) комбинатлари, Калинин АЭС, Новотверец ва Конаков ГЕСлари. Қўнғир кумир, торф қазиб олинади. Бош саноат марказлари – Твер, Нелидово, Вишний Волочек, Ржев, Бежецк, Торжок, Конаково.
Қишлоқ хўжалигининг етакчи тармоғи – чорвачилик, асосан, сут ва гўшт чорвачилиги; чўчқачилик, қўйчилик, эчкичилик, паррандачилик ривожланган, Зиғир, картошка, сабзавот (карам, сабзи, лавлаги) етиштирилади. Дон (сули, тариқ, буғдой) ва озуқа экинлари экилади. Волга дарёси ва Селигер кўлида кема қатнайди. Темир йўли узунлиги 1790 км. Қаттиқ қопламали автомобил йўллар узунлиги 14992 км. Т.да халқаро "Мигалово" аэропорти бор. 5 та олий ўқув юрти, 3 театр, картиналар галереяси мавжуд.
44 санаторий ва дам олиш муассасаси, шу жумладан, Кашин балнеологик курорти бор. Вилоят ҳудудида биосфера қўриқхонаси, "Василёво" меъмориетнофафик музейи ва бошқа музейлар, "Твер вилоятининг Пушкин жойлари" тарихийтабиий буюртма ҳудуди жойлашган.[1]
Манбалар
- ↑ "Твер вилояти" ЎзМЕ. Т-ҳарфи (Wайбаcк Мачине сайтида 2018-10-28 санасида архивланган) Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Россия оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |