Тхтнг: Гр8 Дб8 — тилшунос Девид Кристал томонидан ёзилган китоб ҳисобланади. Ушбу китобда асосан матнли хабарлар ва уларнинг замонавий кўринишлари, қисқартмалар саводхонликка таъсири ҳақида фикр боради.

Китобнинг сарлавҳаси логограмма бўлиб, у Техтинг: Тҳе Греат Дебате (Матнли хабарлашув: буюк мунозара) деган маънони англатади. Кристал ўз китобида матнли хабарлардан фойдаланиш ва унинг тил ва саводхонликка таъсирини ўрганган. Тадқиқотлар ва экспериментал натижаларга асосланиб, у СМС тилидаги каби қисқартмалар ва жаргонлардан фойдаланиш, болаларнинг саводхонлиги пасайишига ва нотўғри имлога олиб келади деган машҳур фикрларга қўшилмайди.[1]

Асосий фикрлар

Кристал ўз китобида қуйидаги фикрларни илгари сурган:[2]

  • Одатда, матнли хабарларда сўзларнинг 10% дан камроғи қисқартирилади.
  • Қисқартириш янги тилни яратиш эмас; аксинча, у кўп ўн йиллар давомида мавжуд бўлиб келган.
  • Болалар ҳам, катталар ҳам СМСлашиш тилидан фойдаланадилар, катталарни шу йўлдан фойдаланиш эҳтимоли кўпроқ.
  • Талабалар одатда уй вазифаси ёки имтиҳонларида қисқартмалардан фойдаланмайдилар.
  • Матнли хабарларни юбориш нотўғри имлонинг келиб чиқишига олиб келмайди, чунки одамлар матнли хабар юборишдан олдин сўзларни қандай ёзишни билишлари керак.
  • Матнли хабарларни юбориш одамларнинг саводхонлигини оширади, чунки бу одамларга ўқиш ва ёзиш орқали ўз тиллари билан шуғулланиш имкониятини беради. Ушбу ҳолат, айниқса, мактаб ёшидаги болалар учун жудаям фойдали.

Манбалар

  1. ↑ „Тҳе Тимес Ревиэw, Тхтнг: Тҳе Гр8 Дб8“. 2011-йил 16-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 13-август.
  2. ↑ Давид Cрйстал’с Блог

Қўшимча ўқиш учун

  • Cрйстал, Давид (2008). Тхтнг: Тҳе Гр8 Дб8. Охфорд Университй Пресс. ИСБН 978-0-19-954490-5