Тянтаи - (Тянтай ибодатхонаси номидан олинган) “Хинаяна” (кичик ғилдирак) ва “махаяна” (катта ғилдирак) оқимларининг миллий қадриятлар ва бошқа динлар билан синтезлашиши ва кенгайиши натижасида милоднинг ВИИ асрида Хитойда вужудга келиб, ХИВ асрга қадар фаолият кўрсатган буддавийликнинг яна бир йўналиши сифатида фаолият кўрсатган. Унда “Будда ҳамма жойда, ҳамма нарсада, ҳаттоки жонсиз нарсаларда ҳам мавжуд бўлиб, уларда Будда - табиатнинг бир бўлаги мавжуд” эканлиги уқтирилади. Тянтай йўналишининг йирик вакили Чжи-И фикрича, “бу дунёдаги ҳамма нарса ҳақиқий эмас, фақат бўшлиқдан иборат бўлиб, вақтинчалик мавжуддир. Оламдаги барча нарса ёлғиз мазмундадир. Будда ҳатто майда қум заррачаларида ҳам мавжуд бўлиши ва охирида эса ҳар бир инсоннинг ҳаёти Будда ҳаётининг бир қисми бўлиши мумкин”[1].

Манбалар

  1. ↑ Нажмиддинов, Каримов, Турдиева 2017, с. 379.

Адабиётлар

  • Нажмиддинов Ж., Каримов Ж., Турдиева Д.. Диншунослик. Қомусий луғат. Имом Бухорий халқаро маркази нашриёти, 2017 — 480-бет. ИСБН 978-9943-5105-3-1.