УДП (Усер Датаграм Протоcол — фойдаланувчи датаграммаси протоколи) — ИП-боғланиш қилмасдан, тармоқ орқали маълумот жўнатиш транспорт протоколи. ОСИ модели босқичининг энг оддий протоколи ҳисобланади. ТCП дан фарқли равишда у жўнатилган маълумотларни етиб боришини таъминлаб бермайди. УДП жўнатилган пакетларни етиб борган ёки етиб бормаганлиги ҳақидаги сўровни амалга оширмайди. Буни натижасида пакетлар йўқолиши вужудга келиши мумкин. УДП протоколининг тезлиги катта, агар бу протоколга ҳам ТCП протоколига ўхшаш сўровнома хизмати қўшилса унинг тезлиги катта ҳажмдаги маълумотларни юбориш учун етарли бўлмас эди. УДП протокилидаги пакетлар йўқотилиши деярли сезилмайди, чунки катта ҳажмдаги видео ахборот ичидан микро секундлар йўқолганини инсон кўзи илғамайди. УДП протоколи катта ҳажмдаги маълумотларни узатишга мўлжалланган бўлиб , асосан тоғридан-тўғри трансляцияларни, жонли эфирларни ва катта ҳажмдаги видео маълумотларни юбориш учун фойдаланилади.

Ҳаволалар