УГМ кампус масжиди (индонезча: Масжид Кампус УГМ) – Гаджаҳ Мада университети (УГМ)га тегишли масжид бўлиб, унинг кампуси ҳудудида Индонезиянинг Ёгякарта махсус минтақасидаги Слеман регенсиясида жойлашган[1]. У сиғими жиҳатидан Жануби-шарқий Осиёдаги энг йирик масжидлардан бири ҳисобланади[2].

Масжид
УГМ кампус масжиди
индонезча: Масжид Кампус УГМ
Мамлакат  Индонезия
Ҳудуд Ёгякарта махсус минтақаси
Регенсия Слеман
Йўналиши сунний
Масжид тури Жомеъ-Масжид
Меъморий услуб Ҳинг, хитой ва ява меъморчилиги аралашмаси
Меъморлар УГМнинг Архитектура муҳандислиги бўлими талабалари
Қиймати 9,5 миллиард рупия
Бинокорлик 21-май 1998-йил—4-декабр 1999-йил
Ҳолати амалдаги
Таровиҳ
Саҳарлик ва ифторлик

Қурилиш

Масжид қурилиши 1998-йил 21-майда собиқ хитойликлар қабристони ўрнида бошланган. Қурилиш ишлари УГМнинг Архитектура муҳандислиги бўлими талабалари томонидан амалга оширилган бўлиб, қурилиш харажатларини 9,5 миллиард рупия доирасида якунлаш мақсад қилинган. У 1999-йил 4-декабрда фойдаланишга топширилган[2].

Меъморчилик

Меъморий нуқтаи назардан, УГМ Кампус масжиди Мадинадаги Ал-Масжид ан-Набавий меъморий услуби ҳамда хитой, ҳинд ва ява услублари уйғунлашмасидан иборат. Ҳовлисида Тож Маҳалдагидан илҳомланган ҳовуз мавжуд[2].

Кириш

УГМ Кампус масжидига Транс Жогжа 4А ва 4Б йўналишлари орқали бориш мумкин.

Галерея

УГМ кампус масжиди панорамаси

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ Масжид Кампус УГМ. УГМ оффиcиал wебсите. Ретриэвед Жулй 17, 2017.
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 Масжид Кампус УГМ (Wайбаcк Мачине сайтида 2013-11-03 санасида архивланган) Жогжатрип.cом Ретриэвед Жулй 17, 2017.

Ҳаволалар

Викиомборда „УГМ кампус масжиди“ мавзуси бўйича медиафайллар бор.