Ушбу схемада 8К УҲДТВ, 4К УҲДТВ, ҲДТВ (1080п)

Ултра юқори аниқликдаги телевизор (УҲДТВ билан танилган; инглизча: Ултра-ҳигҳ-дефинитион телевисион) — бу телевизион стандартлар ёйилишининг СД (стандарт) ва ҲД (юқори тиниқлик), шунингдек бир қанча кинематографик стандартларни тасвир аниқлигида бир неча маротаба ортда қолдирувчи тизим. Бошқа номлари: Ултра ҲД ва Ултра Ҳигҳ Дефинитион Видео (УҲДВ). У ўзида НҲК томонидан таклиф этилиб, 2012-йилда Халқаро Электралоқа Иттифоқи томонидан қабул қилинган икки рақамли стандарт, 4К УҲДТВ (2160п) ва 8К УҲДТВ (4320п) ни жамлайди. Япониянинг НҲК телекомпанияси дунёда биринчи бўлиб 7680х4320 пиксел ҳажмда тасвир ёйиш стандартини амалда тадбиқ этди. Қисқача унинг яратилиш тарихига тўхталиб ўцак. Халқаро Электралоқа Иттифоқининг 1994-йилдаги ўта юқори тиниқлик телевиденияси тизими ташкил қилиш таклифига биноан 2003-йилнинг сентабрида УҲДТВ тизимининг тажрибавий талқини ишлари якунланди. 2005-йилнинг ноябрида ушбу телекомпания оптик толали алоқа линияси орқали 260 км масофага УҲДТВ стандартдаги телевизион дастурни тўғридан-тўгри эфирга узатди. 2006-йилнинг 31-декабрида ИП протоколга асосланиб НҲК Осакадаги мусиқий шоуда УҲДТВ сифатдаги трансляцияни 450 дюмли экранда намойиш қилди. 2007-йилда СМПТЕ (Кино ва телевидения инженерлари жамияти) УҲДТВ учун “Стандарт 2036”ни тасдиқлади. Унга ко’ра УҲДТВ нинг 2 даражаси аниқланди: УҲДТВ1 (3840х2160, 4К УҲДТВ) ва УҲДТВ2 (7680х4320, 8К УҲДТВ)). 2011-йилгача УҲДТВ учун секундига 24, 25, 50 ва 60 кадр частота рухсат этилди. 2012-йилги ёзги Олимпияда о’йинлари чог’ида Буюк Британияда бу стандарт ББC телекомпанияси томонидан оммага тақдим этилди. Лондон, Глазго ва Бредфордда томошабинлар спорт о’йинларини о’та юқори тиниқликдаги ноёб ко’ринишини баҳолаши учун 15 метрли экранлар қо’йилди. 2012-йил 22-августда ЛГ корпорацияси дунёда биринчи 4К УҲДТВ ни қо’лловчи 3Д телевизорни тақдим этди. 2012-йил 18-октабрда CЕА томонидан 8 мегапикселдан (3840х2160 пх) кам бо’лмаган тасвир ёйиш қобилиятига эга монитор, проэктор ва телевизорларда “Ултра Ҳигҳ-Дефинитион” ва “Ултра ҲД” терминларини қўллаш қабул қилинди. 2014-йил 24-июнда ушбу ассосация УҲД видеони Интернет орқали юборишда ҲЕВC видеокодекини қўллашни тасдиқлади.

Равшанлиги

УҲДТВ минимал равшанлиги – 3840х2160 (8,3 мегапиксел). УҲДТВ максимал 7680х4320 равшанлик билан тасвирда 33 миллион элемент кўрсатиш имкониятини беради. Солиштириш учун шуни келтириб ўтиш мумкинки, ФуллҲД 1080п стандартидаги кадр максимал равишда 2 миллион пикселдан иборат бўлса, классик телевизион стандарт (СД) 400 минг пикселга эквивалент (720х576). УҲДТВнинг равшанлик қобилияти ҳозир мавжуд бўлган рақамли кинематографнинг стандартларини ҳам ортда қолдиради. Масалан, кинотеатрлардаги кўплаб рақамли кинопроэкторлар 2К (2048х1080) равшанликни қўллайди. УҲДТВ га фақатгина ИМАХ кинотеатрларидаги 4К проэкторларини қиёслаш мумкин.

УҲДТВ1

УҲДТВ1: 3840х2160 пикселли тасвир формати. МСЕ-Р ВТ.2020 тавсиясига биноан. Баъзан “УҲД-1” кўринишида қисқартирилинади. “Қуад ҲД” – норасмий атама. “4К” – аслида 4096х2160 пикселли тасвирга айтилувчи маркетинг термини бўлиб, баъзида 3840х2160 равшанликли УҲДТВ1 га қарата ҳам ишлатилинади.

УҲДТВ2

УҲДТВ2: 7680х4320 пикселли тасвир формати. Баъзида “УҲД-2” сифатида ҳам аталади. 8К УҲДТВ (4320п) 33,2 мегапиксел равшанликка эга. Унинг тасвир ёйиш имконияти ИМАХ 15/70 кинотасмасига тенг келади. Шунингдек маълумотлар сиғими жиҳатидан ҲДТВ ни тахминан 16 марта ортда қолдиради.

“8К” – норасмий атама.

5К тасвир “5К” – 5120х2160 тасвир форматига асосланган маркетинг атама.

Интерфейслар

ҲДМИ

ҲДМИ 1.4
2009-йилда 1080п стереотасвирни максимал 10,2 Гбит/С тезликда узатиш имкониятига эга ҲДМИ интерфейсининг 1.4б версияси тақдим этилди. Бунда, техник ҳарактеристикаларига кўра 4К х 2К тасвирни узатиш қобилиятига эга:

  • 3840х2160 пиксел, бунда кадр частотаси 24 Ҳз/25 Ҳз/30 Ҳз
  • 4096х2160 пиксел, бунда кадр частотаси 24 Ҳз.

ҲДМИ 2.0
18Гбит/с тезликда сигналларни узатиш учун ҲДМИ интерфейсининг 2.0 талқини ишлаб чиқилди. Интерфейснинг техник хусусиятларидан баъзилари:

  • 4К (2160п) равшанлик ва секундига 50 ёки 60 кадр частотали видеони узатиш
  • 10бит ва ундан ортиқ ранглар чуқурлигига эга МСЭ-Р БТ.2020 тавсиясини қўллаш имконияти
  • 32тагача аудиоканал узатиш хусусияти
  • Янада юқорироқ сифатга эга бўлиш учун овозни дискретизасия қилиш 1536 кҲз гача
  • Бир вақтда ягона экранга 2 видео оқимни юбориш имконияти
  • Кўп оқимли овозни юбориш хусусияти
  • Томонлар нисбати 21:9 бўлган кинотеатрал кенг форматни қўллаш
  • Видео ва аудио оқимни динамик синхронизацияси

МҲЛ 3.0
2013-йилнинг 20-августида тақдим этилган МҲЛ интерфейсининг 3.0 талқини мобил қурилмаларни дисплейларга улаш ҳамда юқори сифатли аудио ва видеони узатиш имконини беради. Хусусиятлари:

  • 4К (Ултра ҲД): 3840х2160 пиксел ҳамда 30 Ҳз кадр частотаси
  • ҲДCП 2.2 контентни ҳимоя қилиш технолигияси
  • 7.1 аудиоканалли Долбй ТруэҲД ва ДТС-ҲД овоз узатиш
  • Бир вақтда бир қанча дисплейларни қўллаш

Супер Ҳи-Висион

НҲК компанияси (Япония) 8К УҲДТВ тасвирли ва кўпканалли 22.2 овоз стандартини узатувчи Супер Ҳи-Висион стандартини яратди. Давомийлиги 1 соат бўлган секундига 60 кадр частотали УҲДТВ форматдаги сиқилмаган видеотасвир 25 терабайт ҳажмга эга. Ваҳоланки, сиқиш алгоритмларидан фойдаланган ҳолда ушбу видеотасвир ҳажмини 300 гигабайтгача камайтириш мумкин. Тахмин қилинишича, УҲДТВ тасвир диагонали 11,4 метргача бўлган экранга проэксия қилинади. Буни амалга оширишда асосий қийинчиликлар ёзиш учун камера ҳамда секундига 24 гигабит сиқилмаган маълумот оқимини узатиш қобилиятига эга ускуна ҳисобланади. УҲДТВ технологияси бугунги кунда яқиндан томоша қилинадиган катта экранлардан фойдаланиш ҳисобига аллақачон кўриш бурчаги 100 градусгача эришилди. Асосий техник ҳарактеристикалари:

  • Равшанлиги: 7680х4320 пиксел (16:9) (33,2мегапиксел)
  • Ранглар чуқурлиги: ҳар каналга 10/12 бит
  • Ранг майдони: Реc.2020
  • Кадр частотаси: 60/120 кадр/секунд
  • Овоз: 22.2 канал
  • Ўтказиш полосаси: 21 ГҲз частота диапозони

Япония ҳукумати Супер Ҳи-Висион ни халқаро стандарт даражасига кўтариб, уни шу йили (2015) эркин узатишни йўлга қўймоқчи. Янги УҲДТВ стандартининг яна бир эътиборга лойиқ томони, ундаги ҲДР параметри бўлиб, у тасвирдаги турли сатҳда жойлашган барча элементларнинг cонтраст нисбатини оптималлашга жавоб беради. Инсон кўзи энг ёрқин оқ ва энг тўқ қора ранглар орасидаги контраст фарқини 100000:1 нисбатда сеза олади. УҲДТВ ни ишлаб чиқаришда НҲК компанияси олимлари овознинг юқори сифат даражасига етишига ҳам алоҳида эътибор қаратдилар. Овознинг янги стандарти 22.2 тарзида белгиланди. Бу стандартга биноан 10та динамик ердан қулоқ баландлиги даражасида, 9таси улардан юқорироқда ва 3таси қуйироқда жойлаштирилиши керак. Қолган 2 динамик эса паст частота товуш эффектларини ҳосил қилишга жавоб беради. Бундай система замонавий кўп каналли 5.1 ва 7.1 стандартларини анча четда қолдиради. Олимларнинг таъкидлашича, УҲДТВ ни тадбиқ этиш соҳалари турлича бўлиб, рақамли кинематографиядан тортиб, тиббиётгача қўлланиши мумкин. УҲДТВ имкониятларини намойиш қилишнинг реал синовлари бир неча бора ўтказилди. Лекин, ҳозир янги стандартдан фойдаланишга энг мақбул жой кинотеатрлардир.

Манбалар

  • С. Н. Ярышев, Цифровые методы записи и воспроизведения видеоинформации / Н. Ф. Гусарова. — СПб.,: НИУ ИТМО, 2012. — С. 11. — 86 с.
  • Марк Кривошеев, На старте широкого внедрения цифрового телевизионного вещания в России (рус.) // «625»: журнал. — 2008. — № 1. — С. 23—35. — ИССН 0869-7914.
  • Светлана Уразова, Телевидение ультравысокой чёткости — уже реальность (рус.) // «625»: журнал. — 2009. — № 5. — ИССН 0869-7914.
  • Михаил Житомирский, Нина Лысова Раздвигая, Горизонты — первая в России УҲДТВ-трансляция (рус.) // «МедиаВисион»: журнал. — 2013. — № 6/36. — С. 5, 6.