UWC Dilijan

УWC Дилижан коллежи — Бирлашган Жаҳон коллежлари ҳаракатининг 14-аъзоси, дунёдаги ўн саккизта коллеждан бири ва Арманистондаги биринчи халқаро интернат мактаби. Коллеж 2014-йил сентабр ойида биринчи танлаб олинган 96 нафар ИБ талабаларни (11-синф ўқувчилари) қабул қилди. Ҳозирда мактаб ИБ Дипломининг 1- ва 2- йилларини (11-12-синфлар) таклиф қилади. Ҳозирда мактабда 227 нафар ўқувчи таҳсил олади ва, шунинг билан бирга уни янада кенгайтириш режалаштирилмоқда.
Мактабнинг бир қисми Дилижан миллий боғи ҳудудида жойлашган .[1]
Вазифаси
УWC Дилижан турли миллатга мансуб одамлар билан мувозанатли, қийин ва ўзгарувчан таълим орқали тинч, адолатли ва барқарор дунёга интилаётган ҳамжамият ҳисобланади.
УWC ҳаракати ва мактабнинг вазифаси "таълимни тинчлик ва барқарор келажак учун барча инсонлар, миллатлар ва маданиятларни бирлаштирувчи кучга айлантириш" саналади.
Коллеж Дилижан шаҳрининг ажралмас қисми бўлишни ва ижобий тарафлама шахсий, маҳаллий ва глобал таъсир кўрсатишни мақсад қилган.
Коллеж ўқув дастури сифатида Халқаро бакалавр (ИБ) диплом дастуридан фойдаланади.
Бошқарув ва молиялаштириш
УWC Дилижан 2006-йилда Рубен Варданян ва Вероника Зонабенд томонидан бошқа ҳомийлар ёрдамида Арманистоннинг Дилижан халқаро мактабини яратиш ғоясидан келиб чиққан. (Россиядан Гагик Адибекян, Владимир ва Анна Аветисян, АҚШдан Ноубар ва Анна Афеян, Украинадан Олег Мкртчян, шунингдек, 4 нафар аноним ҳомийлар).
Коллеж 2014-йил 11-октабрда Арманистон Президенти Серж Саркисян, Сербия Президенти Томислав Николич, Арманистонлик католик черкови мас’ули Карекин ИИ ва Сурия черкови Патриархи Мар Игнатиус Афрем ИИ Орт иштирокида 2014-2015 ўқув йили учун расман очилган.
Мактаб йирик хайрия ёрдами ва 500 дан ортиқ донорларнинг кўмаги билан молиялаштирилди. Грантлар учун 26 миллион доллар йиғилиб, бу талабаларнинг 86 фоизини тўлиқ ёки қисман молиявий ёрдам билан қўллаб-қувватлайди ва капитал ва операцион харажатлар учун 180 миллион доллар ажратилди.[2][3] Амал Клуни ливанлик ёш аёлга УWC Дилижанда қатнашишида йиллик стипендия учун ҳомийлик қилади; У ва унинг умр йўлдоши УWC Дилижан коллежини қўллаб-қувватлаган ва у ерга бир неча маротаба ташриф буюрган.[4][5]
Ўқишни тугатгандан сўнг, УWC Дилижан битирувчиси Девис УWC Счоларс дастурининг бир қисмига айланади, бу уларнинг кейинчалик Америка Қўшма Штатларидаги келажакдаги ўқишларини молиялаштиришга ёрдам беради.[6]
Талабалар
2016-йил 28-май куни УWC Дилижаннинг илк битирувчилари, дунёнинг 48 давлатидан бўлган 96 нафар талаба икки йиллик мактабни тамомладилар ва битирув кечасининг очилиш маросимида иштирок этдилар.
2017-2018 ўқув йилида УWC Дилижан 82 мамлакатдан келган 213 талабаларнинг ватанига айланишга улгурди. Улар дунёнинг етакчи университетлари ҳисобланган ва дунё рейтингида юқори ўринларда турувчи Ел университети, Колумбия университети, Лондон университети коллежи, ЭТҲ Цюрих, Шарқ ва Африка тадқиқотлари мактаби (СОАС), Торонто университети, МакГилл университети, Стенфорд университети, Браун университети, Чикаго университет, Дюк университети, КГИ қошидаги Минерва мактаблари , Лондон Қиролича Мери университети , Уорвик университети, Калифорния университети, Беркли, Эдинбург университети, Рочестер университети, Беннингтон коллежи ва бошқалар каби университетларида ўқишни давом эттирмоқдалар.
Галерея
-
Ўқув биносига асосий кириш жойи
-
Ўқув биносининг ён томони
-
Асосий бино ичида
-
Ўқув ва дам олиш бинолари орасидаги йўлак
-
Дам олиш биноси
-
Ўйин майдони ва орқа фонда қишлоқнинг бир қисми
-
Ўйин майдони ва турар жойи
-
Ўйин майдони ва турар жойи
-
Ўйин майдони ва турар жойи
-
Ёпиқ ўйин майдони
-
Ёпиқ сузиш ҳавзаси
-
Очиқ ўйин майдончаси билан ёпиқ бассейн
-
Турар-жой майдони
-
Дарё бўйида жойлашган кампус
Манбалар
- ↑ "Кей Информатион (Wайбаcк Мачине сайтида 2015-05-14 санасида архивланган)." УWC Дилижан. Ретриэвед Април 26, 2015.
- ↑ „УWC Дилижан Cелебратес Фиве Еарс ин Армениа“ (эн-УС). Тҳе Армениан Wеэклй (2019-йил 24-октябр). Қаралди: 2021-йил 18-декабр.
- ↑ „Алл Суппортерс - Дилижан Интернатионал Счоол оф Армениа Фоундатион“ (эн-УС). www.уwcдилижан.орг. Қаралди: 2021-йил 18-декабр.
- ↑ „100 ЛИВЕС лаунчес тҳе "Амал Cлооней Счоларшип"“ (эн). аурорапризе.cом. Қаралди: 2021-йил 18-декабр.
- ↑ „Георге Cлооней висиц УWC Дилижан Cоллеге“ (эн). медиамах.ам. Қаралди: 2021-йил 18-декабр.
- ↑ „Тҳе Програм | Давис УWC Счоларс“. www.дависуwcсчоларс.орг. 2022-йил 8-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 25-июл.
Ҳаволалар
- Расмий сайти
- УWC Дилижан Оффиcиал Фаcебоок Паге
- УWC Мовемент wебсите
- [1] (Wайбаcк Мачине сайтида 2018-10-13 санасида архивланган)