У дунёда
„У дунёда“ (тожикча: Дар он дунё), тўлиқ номи „У дунёда, ёки ҳаж қиссаси“ — тожик ёзувчиси Фазлиддин Муҳаммадиев қаламига мансуб қисса. Муаллиф динни танқид қилувчи ушбу асарни 1965-йил бир гуруҳ мусулмон билан Макка ва Мадина шаҳарларига қилган ҳаж давомида бошидан кечирганларига асосланиб ёзган. Қисса илк бор 1966-йил Душанбе шаҳрида „Ирфон“ нашриётида чоп этиглан. Муҳаммадиев „У дунёда“ ва „Чеккадаги уй“ қиссалари учун 1965-йил Рудакий номидаги Тожикистон ССР давлат мукофоти билан тақдирланган[1].
| Файл:У дунёда. Ёки ҳаж қиссаси.жпег | |
| Асл номи | Дар он дунё |
|---|---|
| Муаллиф(лар) | Фазлиддин Муҳаммадиев |
| Таржимон(лар) | Ашурали Аҳмедов |
| Тил | тожик |
| Жанр(лар)и | қисса |
| Нашр этилган санаси | 1966 |
| Нашриёт | Ирфон |
| Ўзбек тилида нашр этилган санаси | 1968 |
Асарда Ислом динига сатирик назар билан қаралган. Муҳаммадиев ҳаждан қайтиб келганидан кейин ҳожи унвонини олишдан бош тортган ва „У дунёда“ қиссасини ёзган[2]. Натижада 1986-йил радикал мусулмонлар муаллифни пичоқлаб ўлдирган[манба керак].
Асарни 1968-йил Ашурали Аҳмедов ўзбек тилига таржима қилган. 1970-йил Юрий Смирнов рус тилига таржима қилган[3]. Русча нашр китобхонлар томонидан яхши кутиб олинган. 1982-йил Cеcīлижа Динере латиш тилига таржима қилган[4][5]. 1983-йил „Маориф“ нашриётида рус тилида қайта нашр қилинган[6].
Манбалар
- ↑ „Муаллиф Фазлиддин Муҳаммадиев биографияси ва китоблари“ (русча). СентрАзия. Қаралди: 2016-йил 5-август.
- ↑ „Муҳаммадиев Фазлиддин Аминович“ (русча). РуЛит. 2016-йил 9-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 5-август. (Wайбаcк Мачине сайтида 2016-08-09 санасида архивланган)
- ↑ „У дунёда“ (русча). Россия давлат кутубхонаси. Қаралди: 2016-йил 3-декабр.
- ↑ „Cеcīлижа Динере“ (латисча). Литература. Қаралди: 10-март 2024-йил.
- ↑ „У дунёда“ (русча). Россия давлат кутубхонаси. Қаралди: 2016-йил 3-декабр.
- ↑ „У дунёда“ (русча). Россия давлат кутубхонаси. Қаралди: 2016-йил 3-декабр.
Ҳаволалар
- „У дунёда“ Либ.ру сайтида (рус.)
| Китобга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |