Uagadugu
Уагадугу — Буркина-Фасо пойтахти. Қора ва Оқ Волта дарёлари оралиғидаги платода, 300 м баландликда жойлашган. Иқлими субекваториал, қуруқ иқлим. Январнинг ўртача температураси 24,4°, июлники 31,5°. Ўртача йиллик ёғин 880 мм. Аҳолиси 709,7 минг киши (1990-йиллар охири). Транспорт йўллари тугуни. Аэропорти халқаро аҳамиятга эга. Мамлакатнинг сиёсий, иқтисодий ва маданий маркази. Пахта тозалаш, тўқимачилик, озиқ-овқат корхоналари, поябзал фабрикаси, шина ва семент заводлари, иссиқлик электр стансияси бор. Тайёр қисмлардан велосипед ва мотоцикллар йиғилади. Гилам тўқилади. Ҳунармандчилик ривожланган. Қишлоқ хўжалиги раёнининг савдо маркази. Университет (1969), илмий тадқиқот маркази, тропик ўрмон техник маркази ва бошқа бор. У.га ХВ асрда асос солинган. ХИХ аср охиригача моей халқи давлатларидан бирининг пойтахти. 1919—32 ва 1947— 60 йилларда Франсияга қарашли Юқори Волтанинг маъмурий маркази. 1960-йилдан мустақил Буркина-Фасо Республикаси пойтахти.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Африка географияси ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |