Ubayda ibn Horis
Убайда ибн ал-Ҳорис (арабча: عبيدة بن الحارث) (тахминан ҳижрий 562-йил – 624-йил 13-март) – Ислом пайғамбари Муҳаммаднинг амакивачҳаси[1], саҳоба. Убайда ибн ал-Ҳорис Ислом қабул қилган илк шахслардан бири бўлган. Муҳммад пайғамбардан 10 ёш катта бўлган. Бадр жангида[1][2] қўмондонлик қилган ҳамда ушбу урушда шаҳид бўлган илк мусулмонлардан бири бўлган[3][4].
| Убайда ибн Ҳорис | |
|---|---|
| Таваллуди |
Убайда ибн ал-Ҳорис тахминан ҳижрий 562-йил |
| Вафоти |
ҳижрий 624-йил 13-март, Рамазон ойининг 17-куни Бадр жанги, Ҳижоз, Саудия Арабистони |
| Турмуш ўртоғи | Зайнаб бинти Хузайма |
Оиласи
Убайда Ҳорис ибн Мутталиб ибн Абдуманноф ибн Қусайнинг ўғли[5][6], Муҳаммад пайғамбарнинг биринчи амакиваччаси, Муҳаммаднинг отаси Абдуллоҳ ибн Абдулмутталибнинг жияни ва амакиси Абу Толиб ибн Абдулмутталиб ва Ҳамза ибн Абдул Муттолибнинг ўғли бўлган. Убайда ибн Ҳориснинг онаси Суҳайла бинти Хузоий ибн Ҳувайрис ибн ал-Ҳорис ибн Хайсама ибн ал-Ҳорис ибн Молик ибн Жушам ибн Сақиф сақиф қабиласидан эди. Убайданинг ўзидан йигирма ёш кичик икки нафар укаси бўлган.
Убайда ибн Ҳориснинг турли аёллардан Муовия, Авн, Мунқиз, Ҳорис, Муҳаммад, Иброҳим исмли 6 нафар ўгиллари ва Рабта, Хадича, Суҳайла ва Сафия исмли 4 нафар қизлари бўлган[6]. Ягона қонуний рафиқаси Зайнаб бинти Хузаймадан эса бирорта фарзанд кўрмаган.
Сифатлари
Убайда ибн Ҳорис ташқи кўриниши ўрта бўйли, буғдойранг, юзлари чиройли, келишган киши дея таърифланади[6].
Исломни қабул қилиши
Убайда ибн Ҳорис 614-йилда Исломни қабул қилади ва мусулмон бўлади[6]. Унинг исми Ибн Ишоқнинг Абу Бакр берган таклифига биноан Исломни қабул қилганлар рўйхатида ўн иккинчи ўринда туради[5].
622-йилда Убайда ибн Ҳорис ва икки нафар укалари ҳамда ёш амакиваччаси Мистаҳ ибн Утата билан биргаликда Мадинага умумий ҳижрат қилаётганлар сафига қўшилишади[6]. Муҳаммад Исломда Убайда ибн Ҳорисни Абу Бакр Сиддиқни озод қилган Билол ибн Рабоҳ ва Умайр ибн ал-Ҳамом исмли ансорларни ака-ука қилиб қўйган[6]. Убайда ҳам, Умайр ибн ал-Ҳамом ҳам Бадр жангида шаҳид бўлишган.
Ҳарбий юришлардаги иштироки
Баъзи манбаларга кўра, Муҳаммад Убайдани ҳарбий сафарда байроқдор қилиб тайинлаган бўлса, бошқа манбаларга кўра урушда Муҳаммад томонидан Ҳамза биринчи амир сифатида тайинланган[6].
623-йил апрел ойида Муҳаммад Убайдани олтмиш нафар қуролли муҳожирлар гуруҳи билан Рабиғ водийсига юборади. Улар Абу Суфён ибн Ҳарб ва 200 нафар қуролли чавандозлар ҳимоясида Суриядан қайтаётган Қурайш карвонини тутиб олишлари керак эди[5][6][7][8][9]. Мусулмонлар гуруҳи Танят ал-Муррадаги қудуқларгача кириб боришади[5][8], шунда Саъд ибн Абу Ваққос Қурайшга қарата ўқ отган, бу эса Аллоҳ йўлида биринчи бўлиб отилган ўқ дея тарихда қолган[5][7][6][7][8], лекин шунга қарамасдан, икки томон аскарлари томонидан ҳам қиличлар қинидан чиқарилмаган ва ҳеч қандай жиддий талофатлар бўлмаган[10][11][12].
Ўлими
Убайда ибн Ҳорис 624-йил 63 ёшида Бадр жангида Шайба ибн Рабиага қарши уч марта жангга чиқиб, оёғидан жароҳат олиб, ўша ерда шаҳид бўлган. Убайда Бадр жангида биринчи бўлиб ўлдирилган мусулмон бўлса-да, у жароҳат олганидан кейин бир неча соат омон қолганлиги сабабли айнан жангда ҳалок бўлган биринчи мусулмонлар сифатида Миҳжаъ ва Ҳориса ибн Суракаларнинг номи келтирилади[5].
Убайда ибн Ҳориса Бадр жангидан бир кунлик юриш узоқлигидаги ас-Сафра деган жойда вафот этган ва шу ернинг ўзига дафн қилинган[6].
Убайданинг вафотидан кейин Муҳаммад унинг беваси Зайнаб бинти Хузаймагага уйланади[13].
Яна қаранг
Ҳаволалар
- абудавуд 14-китоб, 2659-сон (Wайбаcк Мачине сайтида 2011-02-10 санасида архивланган)
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 Разwй, Саед Али Асгҳер. А Рестатемент оф тҳе Ҳисторй оф Ислам & Муслимс — 128-бет.
- ↑ Муир, Сир Wиллиам. Тҳе Лифе оф Моҳаммед, Лондон, 1877.
- ↑ Разwй, Саед Али Асгҳер. А Рестатемент оф тҳе Ҳисторй оф Ислам & Муслимс — 136-бет.
- ↑ Wақиди, Китаб ал-Магҳази. Транслатед бй Фаизер, Р., Исмаил, А., & Таёб, А. (2011). Тҳе Лифе оф Муҳаммад, пп. 36, 73. Охфорд: Роутледге.
- ↑ 5,0 5,1 5,2 5,3 5,4 5,5 Муҳаммад ибн Ишақ, Сират Расул Аллаҳ. Транслатед бй Гуиллауме, А. (1955). Тҳе Лифе оф Муҳаммад. Охфорд: Охфорд Университй Пресс.
- ↑ 6,00 6,01 6,02 6,03 6,04 6,05 6,06 6,07 6,08 6,09 Муҳаммад ибн Саъд, Китаб ал-Табақат ал-Кабир Волуме 3. Транслатед бй Беwлей, А. (2013). Тҳе Cомпанионс оф Бадр. Лондон: Та-Ҳа Публишерс.
- ↑ 7,0 7,1 7,2 Ҳайкал, М. Ҳ. (1935). Транслатед бй ал-Фаруқи, И. Р. А. (1976). Тҳе Лифе оф Муҳаммад, п. 256. Чиcаго: Нортҳ Америcан Труст Публиcатионс.
- ↑ 8,0 8,1 8,2 Мубаракпури, С. Р. (1979). Ар-Раҳеэқ Ал-Мактум (Тҳе Сеалед Неcтар), п. 92. Риядҳ: Даруссалем Публишерс.
- ↑ Ҳаwарей, Мосаб. Тҳе Жоурней оф Пропҳеcй; Дайс оф Пеаcе анд Wар (Арабиc). Исламиc Боок Труст, 2010. ИСБН 9789957051648. Ноте: Боок cонтаинс а лист оф баттлес оф Муҳаммад ин Арабиc, Энглиш транслатион аваилабле ҳере
- ↑ Муҳаммад ибн Саъд, Китаб ал-Табақат ал-Кабир Волуме 3. Транслатед бй Беwлей, А. (2013). Тҳе Cомпанионс оф Бадр. Лондон: Та-Ҳа Публишерс.
- ↑ Ҳайкал, М. Ҳ. (1935). Транслатед бй ал-Фаруқи, И. Р. А. (1976). Тҳе Лифе оф Муҳаммад, п. 256. Чиcаго: Нортҳ Америcан Труст Публиcатионс.
- ↑ Мубаракпури, С. Р. (1979). Ар-Раҳеэқ Ал-Мактум (Тҳе Сеалед Неcтар), п. 92. Риядҳ: Даруссалем Публишерс.
- ↑ Ибн Ҳишам ноте 918.