Убайдулла Қурбонович Мингбоев (28-январ 1935-йил, Денов тумани, Сурхондарё вилояти) – ўзбекистонлик ҳуқуқшунос ва давлат арбоби[1].

Убайдулла Қурбонович Мингбоев
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси
Мансаб даври
1991-йилдан – 2001-йилгача
Президент Ислом Каримов
Ўтмишдоши Муҳаммадбобур Маликов
Вориси Фарруха Муҳиддинова
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 1935-йил 28-январ (1935-01-28) (91 ёш)
Денов тумани, Сурхондарё вилояти, ЎзССР
Мукофотлари
Унвони 1-даражали давлат адлия маслаҳатчиси

Биографияси

1952-йилдан 1956-йилгача жамоа хўжалигида ҳисобчи бўлиб ишлаган[2].

1962-йилда ҳарбий хизматни ўтаган. 1966-йилда Тошкент университети юридик факултетини битирган.

1966-йилдан 1968-йилгача Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур тумани ички ишлар бўлимида терговчи бўлган. 1968-йилда Сурхондарё вилоят ички ишлар бошқармасида катта терговчи, 1969-йилда Ички ишлар вазирлигининг тергов бошқармасига катта терговчи этиб тайинланди[3].

1971-йилда Сурхондарё вилоят судининг суд­яси, 1972-йилда эса вилоят суди раисининг ўринбосари бўлди. 1975-йилда Ўзбекис­тон Республикаси Олий суди судяси этиб сайланди. 1978-йилдан 1987-йилгача Бухоро вилоят судининг раиси вазифасида ишлади.

1987-йилда Убайдулла Мингбоев Олий судга судя бўлди. 1990-йил март ойида Тошкент шаҳар судининг раиси, 1991-йил 12-июнда Олий суд раиси этиб сайланди.

2001-йилда истеъфога чиққан ва 2017-йилгача Ўзбекистон суд тизимининг фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш жамоатчилик марказининг раиси бўлган.

2017-йилда Ўзбекистон судялар уюшмаси аъзоси этиб сайланган[4][5].

Мукофотлари

2018-йилда Фидокорона хизматлари учун ордени билан тақдирланган[6].

2025-йилда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси фахрий унвони билан тақдирланган[7].

Яна қаранг

Манбалар