Убайдулла Мусаэв(1914-йил Зенги қишлоғида таваллуд топган[1]) — Ўзбекистон совет партия ва жамоат арбоби. Ўзбекистон ССР Тошкент вилояти Меҳнаткашлар депутатлари Янгийўл тумани Совети ижроия қўмитаси раиси. Социалистик Меҳнат Қаҳрамони (1957-йил).

Убайдулла Мусаэв
Таваллуди 1914-йил
Фуқаролиги SSSR bayrogʻi СССР
Мукофотлари

Биографияси

Убайдулла Мусаэв 1914-йилда Зенги қишлоғида (ҳозирги Тошкент вилояти Янгийўл туман худудида) камбағал деҳқон оиласида таваллуд топган. Меҳнат фаолиятини пахта заводида бошлаган. Икки йиллик партия мактабини тугатгач, пахтани қайта ишлаш заводи бошлиғи, Зомин ва Янгийўл тумани комсомол комитетларининг биринчи котиби бўлиб ишлаган. Убайдулла Мусаэв 1939-йилда ККП(б) сафига киради.1942-йилда Улуғ Ватан урушида қатнашади. Убайдулла Мусаэв 589-пиёда полкида автоматчилар взводининг командири сифатида жанг қилган. 1945-йил март ойида кўкрагидан оғир яраланган эди Убайдулла Мусаэвнинг душман ўқи тешилган партия билети Москва музейларидан бирига топширилди[2]. Демобилизациядан кейин ватанига қайтиб келди. 1945—1958-йилларда — Халқ депутатлари Свердловск қишлоқ кенгаши раиси, „Авангард“ колхозининг раиси, Халқ депутатлари Янги-Йўл тумани Совети ижроия қўмитаси раиси лавозимида ишлади. Янгийўл туман ижроия қўмитасининг раиси бўлиб, вилоятда пахтачиликни ривожлантириш билан шуғулланган. Убайдулла Мусаэвнинг фаолияти туфайли Янгийўл тумани пахтакор хўжаликлари 1956-йилда давлатга пахта хомашёси топшириш бўйича бешинчи беш йиллик (1951—1955-йиллар) режа-топшириқларини ортиғи билан бажардилар. СССР Олий Кенгаши Президиумининг 1957-йил 11-январдаги Фармони билан „Совет пахтачилигини ривожлантиришда эришилган улкан муваффақиятлар, пахта етиштиришда фан ютуқлари ва илғор тажрибалардан кенг фойдаланганлиги юқори ҳосил олиш учун пахта хомашёсидан барқарор ҳосилдорлиги“ учун Ленин ордени ва Социалистик Меҳнат Қаҳрамони унвони берилди[3].1958-йилда Янгийўл тумани Свердлов номидаги колхоз раислигига сайланган.

Халқ депутатлари Янгийўл туман ва Тошкент вилоят Кенгашига депутат, Ўзбекистон Компартияси Янгийўл туман ва Тошкент вилоят қўмиталари аъзоси этиб сайланган.

Убайдулла Мусаэв 1972-йил март ойида вафот этган.

Мукофотлари

Социалистик Меҳнат Қаҳрамони.

1-даражали Ватан уруши ордени.

Иккинчи даражали Ватан уруши ордени.

„1941—1945–йиллардаги Улуғ Ватан урушида Германия устидан қозонилган ғалаба учун“ медали билан тақдирланган.

Манбалар

  1. ↑ „Убайдулла Мусаев“ (ру). Қаралди: 18-июн 2023-йил.
  2. ↑ Некролог, Совет Узбекистони, 28 марта 1972 года, стр. 4
  3. ↑ „Мусаев Убайдулла“ (ру). Қаралди: 18-июн 2023-йил.