Убайдулланома ХВИИ асрда ёзилган тарихий асар, муаллифи Мир Муҳаммад Амин Бухорий.

Мир Муҳаммад Амин Бухорий Аштархонийлардан Субхонқулихон ва Убайдуллахон (1702—1711) саройида бош муншийлик вазифасида хизмат қилган. “Убайдулланома” Бухоро хонлигининг 1702—1716-йиллар орасидаги ижтимоий-сиёсий ва маданий ҳаёти ҳақида ҳикоя қилади. Асар 1716-йилдан кейин ёзилган. Асарда Абдулазизхон ва Субхонқулихон даврида Бухоро хонлигининг ижтимоий-сиёсий аҳволи қисқа тарзда баён қилинган. 1— 80-бобларда Бухоро хонлигининг қарийб 15 йиллик (1702—1711) ижтимоий-сиёсий тарихи батафсил ёритилган. Муаллиф мазкур асарида катта ер эгалиги, аҳолидан йиғиладиган солиқ ва жарималар, Бухоро хонлигининг ма’мурий тузулиши, тарқоқликнинг кучайиши, мамлакат бошига тушган иқтисодий қийинчиликлар ва унинг айрим сабаблари каби масалаларга кенг ўрин берган. Асарда Бухорода истиқомат қилган олимлар, шоирлар, масалан, Сайидо Насафий, Қосимхожа, машҳур қозилар ҳақида қисқача, лекин э’тиборга молик ма’лум отлар келтирилган. “Убайдулланома” асари А.А.Семенов томонидан рус тилига таржима қилинган ва 1957-йили Тошкентда нашрдан чиқарилган.

Адабиётлар

  • Мадраимов, Абдумажид. Манбашунослик: Бакалавриатнинг тарих ё'налиши талабалари учун дарслик. А. Мадраимов, Г. Фузаилова. Т.: О'збекистон файласуфлари миллий жамияти нашриёти, 2008.