nothumb
1500 — 1510 Муҳаммад Шайбоний
1511 — 1512 Суюнчхўжахон
1512 — 1530 Кўчкунчихон
1530 — 1533 Абу Саид
1533 — 1540 Убайдулла И
1540 — 1540 Абдулла И
1540 — 1551 Абдуллатиф
1540 — 1550 Абдулазиз
1552 — 1556 Наврўз Аҳмад
1552 — 1556 Бурҳон султон
1556 — 1561 Пирмуҳаммад
1561 — 1583 Искандархон
1583 — 1598 Абдуллахон ИИ
1598 — 1599 Абдулмўмин
1599 — 1601 Пирмуҳаммад ИИ
1601 — 1605 Боқимуҳаммад
1605 — 1608 Валимуҳаммад
1608 — 1650 Имомқули
1640 — 1647 Надр Муҳаммадхон
1645 — 1680 Абдулазиз
1680 — 1702 Субҳонқули
1702 — 1711 Убайдуллахон ИИ
1711 — 1747 Абулфайз
1756 — 1758 Муҳаммад Раҳим
1758 — 1785 Дониёлбий оталиқ
1785 — 1800 Амир Шоҳмурод
1800 — 1826 Амир Ҳайдар
1826 — 1826 Амир Ҳусайн
1826 — 1827 Амир Умар
1827 — 1860 Амир Насруллоҳ
1860 — 1885 Амир Музаффар
1885 — 1910 Амир Абдулаҳад
1910 — 1920 Амир Олимхон

Убайдуллахон — ўзбек ҳукмдори, шайбонийлар сулоласи вакили, 1533-1540-йилларда Бухоро хонлигини бошқарган. Шайбонийхон ҳалок бўлгач, унинг ўрнига амакиси Кўчкунчихон тахтга ўтирди. Кўчкинчихондан сўнг тахтга ўғли Абу Саид (1530-1533) ўтирди. Ундан кейин эса ҳукмдорлик Шайбонийхоннинг укаси Маҳмуд Султоннинг ўғли Убайдуллахон (1533-1540) қўлига ўтди.

Ёшлик йиллари

Шайбонийлар сулоласидан бўлган қобилиятли ҳукмдорлардан бири Убайдуллахон эди. У Шайбонийхоннинг укаси Маҳмуд Султоннинг ўғли эди. Нақшбандия таълимотининг этакчиси, отасининг руҳий устози бўлган Убайдуллоҳ Хўжа Ахрор номи билан аталган. Убайдуллоҳхоннинг маънавий устози Яман шайхи — Саййид Абдуллоҳ ал-Яманий бўлиб, у Самарқандга келган. Убайдуллахон яхши маълумот олди. У ҳадисни Хожа Маулан Исфахонийдан, фиқҳни Маҳмуд Азизондан ўрганган. Убайдуллоҳнинг таниқли руҳий устозлари, шунингдек, Ясавия тариқасининг суфий шайхлари Шайх Худайдод Вали ва Мансур эди.

Убайдуллахон пойтахтни Самарқанддан Бухорога кўчиртирди. Убайдуллахон Бухорога ота-мерос мулк деб қарар эди, чунки Шайбонийхон ҳаётлигидаёқ Бухоро ҳокимлигини укаси Маҳмуд Султон Убайдуллахоннинг отасига берган эди. Шу тариқа, шайбонийларнинг Мовароуннаҳрда ташкил этган давлати эндиликда расмий равишда Бухоро хонлиги деб аталадиган бўлди.

Сиёсий фаолияти

Мовароуннаҳр тақдири ҳал қилинаётган бир пайтда Убайдуллахон 1512-йилги Ғиждувон жанги номи билан тарихга кирган жангда Шайбонийлар қўшинларини тўплаб, Сафавийлар Шоҳ Исмоил И қўшинларини мағлуб этишга муваффақ бўлди. Бобур ва Эрон қўшини қўмондони Нажми Соний бошчилигидаги Бобур ва Қизилбошлар (Сафавийлар)нинг бирлашган қўшини яна Мовароуннаҳрга бостириб кирди. 1512-йил ноябр ойи ўрталарида Мовароуннаҳрни эгаллаш учун Ғиждувон қалъаси (Бухоро яқинида) деворлари остида қонли жанг бўлиб ўтган. Қизилбошлар (Сафавийлар) қўшини мағлубиятга учради, Нажми Сонийнинг ўзи ўлдирилди, боши танадан ажратилиб, Самарқандга олиб кетилди[1]. Бу ғалаба тарихий аҳамиятга эга эди. Биринчидан, мамлакат Эрон Сафавийларидан мустақиллигини сақлаб қолди, иккинчидан, Ўрта Осиёда исломнинг анъанавий суннийлик йўналиши сақланиб қолди.

Бу воқеадан сўнг Убайдуллахон „иймонни улуғловчи“ деган маънони англатувчи Муизз ад-дин лақабини олган[2]. У Бухоро, Самарқанд ва Балхда „Хоқон одил Абулғози Баҳодурхон“ унвонлари билан тангалар чиқарган.

Унинг Исмоил Шоҳ Сафавий билан 10 йиллик ҳарбий қарама-қаршилигига қарамай, Хуросонни давлатга қайтаришга уринишлари унчалик муваффақиятли бўлмади. Бироқ, Усмонли империяси султони Салим И билан иттифоқ тузиши 1514-йилдаги Чалдирон жангидан кейин Сафавийларни сезиларли даражада заифлаштиришга имкон берди.

Убайдуллахон Шайбонийлар давлатини кенгайтиришга ҳаракат қилди. Икки марта 1529- ва 1536-йилларда Ҳиротни эгаллади[3]. Беш марта (1524—1525), (1526—1528), (1529—1531), (1532—1533), (1535—1538), Убайдуллахон бошчилигида ўзбеклар Хуросонга бостириб киришди. У ички низоларга барҳам бера олди. Бироқ, унинг вафотидан кейин сиёсий тарқоқлик кучайди: кўплаб Шайбоний шаҳзодалари тахт учун курашни бошладилар.

Маданий соҳадаги сиёсати

Бухоро Убайдуллахон фармони билан 1530—1536-йилларда буюк шайх Абдуллоҳ Яманийга туҳфа сифатида Бухорода Мир Араб мадрасаси қурилган. Мирак Саид Ғиёс боғи, Кўҳак дарёси устида (Зарафшон дарёси) қурилган Меҳтар Қосим кўприги ҳам Убайдуллахон даври иншоотларидан ҳисобланади. Бухоро шаҳрининг атрофини янги девор билан ўраб, катта чорбоғ қурдиради. Кейинчалик Бухоро хони Абдуллахон ИИ ўз меҳмонларини Убайдуллахон барпо этган шу чорбоғда кутиб олган[4]. Сирдарёнинг Сауран шаҳрида Убайдуллахон 1515-йилда мадраса қурдиради. Ҳудуднинг ўлчами 31,5×28 м. Асосий кириш эшиги ва миноралари шимоли-ғарбий томонга қараган[5]. Бино баландлиги 1,2 м бўлган плинтусда жойлашган бўлиб, иншоот таркибига бир нечта айвонлар (жумладан, кириш жойи, 3,3 м кенгликдаги зинапоя) ва 11,7×8,5 м ўлчамдаги ҳовли киритилган. Мадраса деворларининг қалинлиги 1,5 м дан ошади[5]. Миноралар остига зилзилага чидамли кўп қаватли пойдевор қурилган[5]. Мадраса устозлари ва талабалари учун бир хонали турар жой бўлган ҳужралар бугунги кунгача яхши ҳолатда сақланиб қолган[5]. Мадраса қўш минорали бўлиб, миноралари доим тебраниб турган. Тебраниш шу даражада қаттиқ бўлганидан у одамлар кўз ўнгида ҳозир қулаб тушадигандай таассурот қолдирган, аммо анча кейинроқ ХИХ асрнинг иккинчи ярмида қулаган[5].

Бундан ташқари Убайдуллахон Ясси ва Сарбон шаҳарларида ҳам бунёдкорлик ишлари олиб борган.

Илм-фан соҳасидаги сиёсати

Убайдуллахон (1533—1539) даврида мураккаб ҳарбий-сиёсий вазиятга қарамай, фан ва маданиятни ривожлантиришга катта эътибор қаратилди. 1512-йилдан машҳур олим Фазлуллоҳ ибн Рўзбеҳон Исфаҳоний Бухородаги Убайдуллахон саройида яшаб, 1514-йилда хон учун „Сулук ал-мулук“ („Ҳукмдорлар хулқ-атвори“) китобини ёзган; бу асарнинг асл нусхаси Россия Фанлар академияси Санкт-Петербург Шарқшунослик институтининг қўлёзмалар бўлимида сақланади. Ибн Рўзбеҳоннинг таъкидлашича, Убайдуллахон „Турли илмларни ўрганишда, диний фарзларга риоя қилган сабр-тоқатли ҳукмдордир“[6].

Илмий мероси

Убайдулла Хон жуда ўқимишли, моҳирона Қур’он ўқиган ва туркий тилда шарҳлар берган, истеъдодли қўшиқчи ва созанда эди. ХВИ асрнинг биринчи ярмида Мовароуннаҳрда энг муҳим сарой адабий доирасининг шаклланиши Убайдуллахон номи билан боғлиқ. Убайдулланинг ўзи Убайдий адабий тахаллуси билан туркий, форс ва араб тилларида шеърлар ёзган. Унинг шеърлари тўплами бизгача етиб келган. Туркий девонида 310 дан ортиқ ғазал, 428 рубоий, 18 маснавий, 11 туюқ, 7 муаммо, 25 қитъа ва 2 та ёр-ёр мавжуд[7]. Форсча девонда 163 ғазал, 418 рубоий, 7 та қитъа, 1 та фард, 1 та маснавий, 1 та таржи`банд, 3 та муаммо бор. Унинг араб тилидаги мероси 35 га яқин ғазал, байт ва байтдан иборат. Убайдуллахон „Сабрнома“, „Омонатнома“, „Шавқнома“ ва „Ғайратнома“ сингари дидактик шеърларнинг муаллифи эди. У туркий тилда Қур’онга шарҳ ёзган. У Бухорода миниатюрада ўзига хос Бухоро услуби яратилган биринчи ҳақиқий китобхонанинг асосчиси ҳисобланади. Убайдуллахон ворислари даврида ишлаб чиқилган ва Бухоро мактаби деб номланган. Унинг „Девон-и Убайди“ (қўлёзма Лондонда, Британия музейида сақланади) шеърий тъоплами бор. Убайдуллахон араб, форс ва туркий тилларда ижод қилган. Ўзбекистон Республикаси Шарқшунослик институти қўлёзма фондида „Куллият-и Убайдий“ шеърлари жамланмаси сақланади. Убайдуллахон ижодида диний-тасаввуфий ғоялар устунлик қилади. Убайдуллахон ўзбек ва форс адабиётининг буюк адибларидан бири саналади. Унинг бу икки тилда 850 га яқин рубоийлари бор. Хусусан, ўзбек адабиётида Бобурдан кейин рубоийнинг ривожланиши Убайдуллахон номи билан боғлиқ. Шоир ўз асарида ўзбек тилининг бой имкониятлари ва ўзига хос хусусиятларидан моҳирона фойдаланган[8]

Вафоти

Убайдуллахон 1540-йилда вафот этган ва Бухородаги Мир Араб мадрасасининг шимолий томонида устози Абдулла Яманий ёнига дафн этилган. Ундан кейин Бухоро тахтига Кўчкинчихоннинг ўғли Абдуллахон И, сўнгра Убайдуллахоннинг ўғли Абдулазизхон (1540—1550) ўтирган.

Убайдуллахоннинг тарихимиздаги хизматлари катта. Аввало, у Исмоил Сафавий ва қизилбошларнинг ҳужумларини бартараф этиб, Мовароуннаҳрни уларнинг ҳарбий-сиёсий тазйиқларидан сақлаб қолди. Убайдуллахон ҳукмронлиги даврида Бухоронинг марказ сифатидаги нуфузи ҳар томонлама ўсди. Убайдуллахон ўз давлатининг чегарасини Шайбонийхон давридаги сарҳадларда қайта тиклашга ҳаракат қилди. У Ҳиротни ишғол этган, қизилбошларни бир неча марта мағлубиятга учратган эди. Айни пайтда у мамлакат ичкарисидаги ўзаро кураш ва тарқоқликка барҳам берди. Убайдуллахон вафот этгач, ички зиддиятлар яна кучайди.

Манбалар

  1. ↑ "Чингиз-хан и Чингизиди. Судба и власт"  Султанов Т. И. 66-бет]
  2. ↑ История Казахстана в персидских источниках. Т.5. Алмати: Дайк-Пресс, 2007, 228-бет
  3. ↑ „БУКҲАРА ив. Кҳанате оф Букҳара анд Кҳорасан — Энcйcлопаэдиа Ираниcа“. 2019-йил 12-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 4-октябр.
  4. ↑ Қ.Ражабов, Э.Очилов. Убайдуллахон. Тошкент Абу матбуот-консалт 2011 — 13-бет. ИСБН 978-9943-336-50-6. 
  5. ↑ 5,0 5,1 5,2 5,3 5,4 Смагулов 2016.
  6. ↑ Султанов Т. И. Чингиз-хан и Чингизиди. Судба и власт. М., 2006
  7. ↑ И.Маннопов, С.Иномов „Убайдий ше'риятида рубоий жанрининг роли ва аҳамияти“. Қаралди: 19-июл 2023-йил.
  8. ↑ И.Саматова „Wисдом ин тҳе Wорк оф Қул Убайди“. Қаралди: 19-июл 2023-йил.

Адабиётлар

  • Ўзбекистон тарихи. 2 қисм. Тошкент, 1993.
  • Б. В. Норик, Рол' шибанидскикҳ правителей в литературной зҳизни Мавераннакҳра ХВИ в. // Ракҳмат-наме. Спб, 2008

Шайбонийлар сулоласи

Шайбон (ХИИИ-аср)
Абдулхайр-хон (1428 - 1468)
Шайбоний-хон (1468 - 1510)

Самарқанд
Кўчкунчи-хон (1510 - 1531)
Абу Саидхон (1531 - 1534)
Абдулла И (1534 - 1539)

Бухоро
Убайдалла-хон (1512 - 1539)

Давлат бирлашиш
Абдулла-хон И (1539 - 1540)
Абдуллатиф (1540 - 1552)
Наврўз Аҳмад (1552 - 1556)

Самарқанд

Пирмуҳаммад И (1556 - 1561)
Искандар-Султон (1561 - 1583)

Бухоро

Абдулла-хон ИИ (1556 - 1598)
Абдулмўмин (1598)
Пирмуҳаммад ИИ (1598)