Убода ибн ал-Сомит (арабча: عبادة بن الصامت‎‎) – саҳоба ва ансорий қабилалари иттифоқининг ҳурматли бошлиғи. Муҳаммад давридаги деярли барча жангларда иштирок этган. Бадр жангидаги ҳаракатлари учун Убода ибн Сомит ал-Ансорий ал-Бадрий (عبادة بن الصامت الانصاري البدري) номи берилган[3]. Убода ибн ал-Сомит мусулмонларнинг Византияга қарши фатҳида дастлабки учта Рошидун халифаси қўл остида хизмат қилган.

Убода ибн ал-Сомит
Ҳимс ва Қуддус қозиси
Рошидун халифалиги муфтийи
Шахсий маълумотлари
Таваллуди тах. 583 (ҳижрий 38-йил)
Ясриб, Ҳижоз, Арабистон
Вафоти тах. 655 (72 ёшида)
Фаластин
Турмуш ўртоғи
Муносабатлари
  • Авс ибн ал-Сомит (акаси)
    Нуссайба бинт ал-Сомит (опаси)
Болалари
  • Убайдаҳ ибн 'Убода
  • Валид ибн Убода
Ота-онаси
  • Шамит Ибн Қайс (отаси)[1]
  • Қарат ал-Айн бинт Убода (онаси)[2]

Кипрнинг забт этилиши Убодани Рошидун армиясининг энг муваффақиятли ҳарбий қўмондонларидан бири бўлишига сабаб бўлди. Қозилик фаолиятини якунлагунга қадар еттитадан ортиқ йирик ҳарбий юришларда иштирок этган. Кейинги йилларда ҳоким сифатида Умавийлар халифаси Муовия И га ёрдам берган.

Убода Қур’он муаллими, муфтий ва Рошидун халифалиги қозиси бўлиб хизмат қилган, шунингдек, Мисрдаги Амр ибн ал-Ос масжиди ва Ҳимсдаги Бозор жоме масжиди каби бир қатор масжидлар қуриш масалалари билан ҳам шуғулланган. Убоданинг тузилмавий мавқеи нибатан пастроқ бўлишига қарамай, Муҳаммад ва халифа Умар ишонган ҳурматли саҳоба сифатидаги нуфузи кўплаб ватандошларини, жумладан, Ҳимс губернатори бўлиб хизмат қилган Муовия И каби тузилмавий жиҳатдан ундан устун бўлган амалдорларни ҳам бошқариши мумкин эди.

Ислом уламолари Убодани Муҳаммаднинг нуфузли саҳобаси деб билишади, у турли масалаларда фиқҳ ҳукмига асос бўлган кўплаб ҳадислар келтирган[4].

Ёшлик йиллари

Убода ибн ал-Сомит Мадинада қўним топган Яман арабларидан бўлиб, Бану Авс ва Хазраж қабилаларини тузган. Унинг ўзи Хазраж қабиласида туғилган ва кейинчалик ушбу қабиланинг таниқли бошлиғига айланган[5]. Унинг насл-насаби Убода ибн ал-Сомит ибн Қайс ибн Асрам ибн Фаҳр бин Саълаба ибн Ғанм ибн Авф ибн (Амр ибн Авф) ибн ал-Хазраж бўлган. Убода ва бошқа Бану Авс ва Хазраж қабилаларининг Абдуллоҳ ибн Равоҳа, Абдуллоҳ ибн Ҳарам, Сад ибн Убода, Абу Талҳа ал-Ансорий каби бошлиқлари Муҳаммад билан Мадинадан Маккага ҳаж зиёратини ўташ учун ташриф буюришаётганда Ақабада учрашишган. Тарихий адабиётларда ушбу қабила раҳбарлари қабилавий низолардан, хусусан, мусулмон тарихчилари Буас жанги деб атайдиган Ясрибдаги фуқаролар урушидан чарчаганларидан кейин маърифатга эришиш учун ҳаж қилганлари айтилади. Улар Муҳаммаднинг ваъзларига қулоқ тутадилар ва уни ўз қабилаларини бирлаштиришнинг ечими деб биладилар. Улар шу заҳоти Муҳаммадга бай’ат берганлар, бу воқеа тарихда Ақабанинг биринчи бай’ати дейилади. Ўшанда Убода қирқ ёшлар атрофида бўлган[6][7]. Кейинчалик у Ақабадаги Иккинчи бай’атда ҳам қатнашиб, воқеани айтиб берган.

Маккалик мусулмонлар Мадинага бошпана излаб ҳижрат қилаётганларида, Убода ва унинг ҳамроҳи Бану Авс ва Хорижийлар уларга бошпана беришган, чунки Муҳаммад дарҳол Убодага Абу Марсад ал-Ғанвий исмли муҳожирлар билан биродарликка бай’ат қилишни буюрган[8].

Муҳаммад бошчилигидаги жанглар

Муҳаммад Ясрибда бўлган вақтларида Убода Бадр жангида иштирок этган ва бу унинг мусулмон уламолари назарида Ислом ҳомийси сифатидаги мавқеини оширган, жангда иштирок этган мусулмонларга бериладиган ал-Бадри унвонига сазовор бўлган[3]. Убода мусулмон қўшини ўзлари олган ҳарбий асирлар ҳақида ва жангдан кейинги воқеалар ҳақида гувоҳлик берган[3].

Бундан ташқари Убода Уҳуд жангида ҳам қатнашган[9].

Бану Қайнуқо қабиласи билан Муҳаммад ўртасидаги зиддиятдан сўнг Убода Бану Қайнуқо билан иттифоқни бекор қилганини эълон қилади ва айнан шу воқеа Моида сурасининг нозил бўлишига сабаб бўлади. Убоданинг ҳурматли қабила бошлиғи сифатидаги мавқеи Абдуллоҳ ибн Убай ибн Салулнинг (бошқа хорижийлар бошлиғи) яҳудийларни қўллаб-қувватлашидан устун келади. Охир-оқибат, бутун уруғ Убодага эргашиб, Муҳаммадни қўллаб-қувватлайди, улар Бану Қайнуқо яҳудийларини Мадинадан қувиб чиқаришади ва Хандақ жангида хизмат қилишда давом этишдан олдин шаҳар мусулмон жамоаси учун хурмо боғларини муқаддас урушдан олинган фойда сифатида олиб кетишади[10]. 627-йил январда Убода ва унинг ҳамкасби Саъд ибн Убода бошчилигидаги ансорийлар Бану Мусталиқ қабиласига қарши юриш қиладилар. Босқин муваффақиятли якунланади ва улар 200 оила, 200 та туя, 5000 та қўй, эчки ва кўп миқдорда уй-рўзғор буюмларини асирга оладилар[11]. Бироқ жангда Убода беихтиёр ўзининг ансорий уруғларидан бири Ҳишом ибн Субабаҳни ўлдириб қўяди[12]. Ҳудайбийя шартномасидан бир муддат ўтгач, Убода Хайбар жангида ҳам иштирок этади.

Убода вафотидан олдин Муҳаммаднинг шахсан ўзи бошчилик қилган деярли барча ҳарбий юришларда қатнашган[10].

Рошидун халифалиги

640-йилнинг июл ойида Мисрдаги Бобил қал’асини Византия қўшинларига қарши қамал қилиш пайтида халифа Убодани 4000 аскар билан ўша ерга жўнатди[13]. Қўшин таркибида тўрт қўмондондан икки нафари фахрий муҳожирлар Зубайр ибн Аввом ва Миқдод ибн Асвад, яна икки нафари Маслама ибн Мухаллад ал-Ансорий исмли ёш ансорий саркарда ва Убода эди. Қўшимча кучлар 640-йил сентябр ойида белгиланган ҳудудга етиб келишди. Тобеин ва ҳозирда йўқ бўлиб кетган Авзоий мазҳабининг асосчиси Имом Авзоий мусулмонларнинг Мисрни забт этишига гувоҳ бўлганлигини ва Убоданинг етакчилар қаторида эканлигини тасдиқлаганини қайд этган. Амр ибн ал-Ос 640-йилнинг бошидан то шу йилнинг ўрталарига қадар Ҳелиополис шаҳри яқинидаги очиқ майдонда жанг қилишга қарор қилди. Амр ибн ал-Оснинг 8000 нафар аскарига Зубайр, Убода, Маслама, Миқдод, Биср ибн Абу Артатлар бошчилик қилишди. Улар Теодор бошчилигидаги 20 000 кишилик Византия қўшинини мағлуб этишга муваффақ бўлишди[14][15]. Мусулмонлар бир неча ой давомида қал’ани қамал қилиб, аниқ ғалабага эриша олмайдилар. Қамал пайтида иккала томон ҳам бир-бирига руҳан зарба бериш мақсадида бир қанча элчи алмашишди. Қамалнинг охирги кунларида Убода элчилар гуруҳи билан ал-Мукаукиснинг олдига охирги маротаба музокара олиб бориш учун юборилади. Ривоят қилишларича, ал-Мукаукис Убоданинг улуғвор қиёфасини кўриб, ундан қўрқиб кетган.

Биринчи халифа тайинлангандан кейин халифалик бўйлаб қўзғолон кўтарилди. Убодага халифа Абу Бакр Арабистон бўйлаб қўзғолонларни бостиришни буюрди, бироқ унинг айнан қайси ҳудудларда бўлиб ўтган жангларда иштирок этгани манбаларда аниқ қайд этилмаган[16][17]. Давид Ниcолленинг сўзларига кўра, Рашидунларнинг тўртта алоҳида шахсий таркиблари билан Мадинани 633-йилнинг кузи орасида тарк этган. 634-йилгача Холид Абу Убайда ибн Жарроҳ, Язид ибн Абу Суфён, Амр ибн ал-Ас ва Шураҳбил ибн Ҳасана каби саркардалар бошчилигидаги бошқа таркиблар билан бирлашган[18]. Абу Суфён халифадан янги бўйсундирилган суриялик насронийларга таълим бериш учун воизларни юборишни сўрагач, Убода, Абу-д-Дардо ва Муаз ибн Жабаллар Сурияга юборилди. Бир пайтлар Убода Суриядаги ҳарбий юришларга ёрдам бериш вазифасини ҳам олган эди[8].

Халифа Умар даврида Рашидуннинг Левантни забт этиши пайтида Сурия фронтидан қўшин таркибини ва ҳужумларни кучайтириш талаблари келиб тушди. Умар Убодани Абу Убайда ибн Жарроҳ ва Холид ибн Валид билан бирлашиш учун юборди. Убода Холид ибн Валид бошчилигидаги Ажнадайн жангида иштирок этиб, у ерда Вардан қўл остидаги 100 000 нафар Византия аскари тузоққа тушиб, мағлубиятга учратилди, яна бир қисми Дамашққа қочиб кетди. Ушбу жанг, ниҳоят, Византия армиясининг ярмидан кўпи, шу жумладан, генерал Варданнинг ҳам ҳалок бўлиши билан якунланди[19][20].

Милодий 635-636-йиллар оралиғида Эмеса қамалида Абу Убайда Убодани Ҳимсга ноиб қилиб тайинлади, Абу Убайданинг ўзи эса Ҳамони эгаллаш учун жўнаб кетди. Убода у ерда рафиқаси Умму Ҳаром билан қолди. Умму Ҳаром ўзи ва эри иштирок этган келажакдаги Кипр фатҳини башорат қилган ҳадисни эслайди[21].

Убода Ярмук жангида ҳам иштирок этган[2]. Ярмук жангида Византия коалицияларини мағлуб этгандан сўнг, Убода Абу Убайда ва Холид қўшини билан бирга Шимолий Сурияга етиб боргунга қадар фатҳларини давом эттирдилар ва у ердан Левант қирғоқларини тинчлантириш учун жанубга бурилиб кетдилар. Убодага қирғоқ бўйидаги қал’а шаҳри Тартусни бўйсундириш учун қўшинга раҳбарлик қилиш буюрилди[22]. У 636-йилда Тартусни эгаллаганида, Муовия шаҳарга келиб, Амсор мажмуасини қурдирган[23][24].

Абу Убайда Убодага Жабла ва Лозиқия томон юришни буюрди[25][26][27]. Убода Лозиқияни қамал қилиш пайтида маҳаллий гарнизон қаршиликларига дуч келди. У шаҳарнинг улкан дарвозаси борлигини, уни фақат кўп сонли аскарлар билан очиш мумкинлигини тушунди. Ўз одамларига қароргоҳ қуришни ва хандақлар қазишни буюрди. Убода ва унинг қўшини шаҳар аскарлари наздида гўё Ҳимсга қайтиб кетгандек бўлишди, бироқ тунда у қўшинларга хандақ ичига яширинишни буюрди. Лозиқияликлар Убода ва унинг қўшини ортига қайтиб кетди, деб ўйлаб, чорваларини дарвоза ташқарисига чиқариш учун уни очдилар. Бироқ шу пайтда Убода бутун қўшинга ҳужумга ўтишни буюрди. Византияликларнинг эса бу қадар тезкор ҳужумга қарши дарвозани ёпишга урнишлари муваффақияциз якунланди. Убода қал’а деворга чиқиб, византияликларни даҳшатга солган ва ал-Юсайид томон қочишларига мажбур қилган ҳолда такбир айтди[23]. Қочиб кетган Византия аскарлари ва маҳаллий фуқаролар ҳам Убоданинг ҳузурига қайтиб, унга таслим бўлдилар ва маълум шартлар, жумладан, хирож ер солиғини тўлаш мажбурияти билан ўз уйларига қайтишга рухсат олдилар[23]. Убода Лозиқияни назорат қилар экан, ҳудудда бир қанча масжидлар қурдирди, бироқ ушбу масжидларни қуриш чоғида ҳеч бир бинолар, ҳатто черковлар ҳам вайрон қилинмади. У бўйсундирилган аҳоли устидан халифалик тартибини ўрнатиш учун шу ерда қолди. Ўша пайтда қурилган Жоме ал-Бозор ёки Масжид ал-Бозор бугунги кунда ҳам сақланиб қолган. Лаодикия номи Латакия ёки ал-Лозиқия деб ўзгартирилди[22][28].

Лозиқиядаги масалаларни ҳал қилгандан сўнг, Убода Византия назоратидаги бошқа шаҳарларга юриш қилди ва уларни Саламиядан Баниясгача бирин-кетин бўйсундиришга эришди[24].

Тахминан 630-йилларда Убода Палтус шаҳрини бўйсундирди, ҳудуд кейинги даврда Араб ал-Мулк деб номланган араб аҳоли пунктига айланади, бу ҳақида Ёқут ал-Ҳамавий бир қанча маълумотлар ёзиб қолдирган[29].

Мисрга кўчиш

640-йилнинг июл ойида Мисрдаги Бобил қал’асини Византия қўшинларига қарши қамал қилиш пайтида халифа Убодани 4000 аскар билан бирга жўнатди[13]. Қўшинга тўрт нафар қўмондон тайинланди, уларнинг икки нафари фахрий муҳожирлар Зубайр ибн Аввом ва Миқдод ибн Асвад, яна икки нафари Маслама ибн Мухаллад ал-Ансорий исмли ёш ансорий қўмондон ҳамда Убода эди. Бу қўшимча кучлар 640-йилнинг сентябрида белгиланган ҳудудга етиб келади. Тобеин ва ҳозирда йўқ бўлиб кетган Авзоий мазҳабининг асосчиси Имом Авзоий мусулмонларнинг Мисрни забт этишига гувоҳ бўлганини ёзиб, Убоданинг етакчилар қаторида эканлигини тасдиқлайди. Амр ибн ал-Ос 640-йилнинг бошидан шу йил июл ўрталарига қадар Ҳелиополис шаҳри яқинидаги очиқ майдонда жанг қилишга қарор қилишди. Амр ибн ал-Оснинг 8000 нафар аскарига Зубайр, Убода, Маслама, Миқдод, Биср ибн Аби Артат бошчилик қилишди. Улар Теодор бошчилигидаги 20 000 кишилик Византия қўшинини мағлуб этишга муваффақ бўлишди[14][15]. Мусулмонлар бир неча ой давомида қал’ани қамал қилиб, аниқ ғалабага эриша олмадилар. Қамал пайтида иккала томон ҳам бир-бирига руҳий зарба бериш ва таслим бўлишни таклиф қилиш мақсадида элчи алмашишди. Қамалнинг охирги кунларида Убода бир гуруҳ элчилар билан ал-Мукаукис қошига охирги маротаба музокара олиб бориш учун юборилди. Ривоят қилишларича, Мукаукис Убоданинг қоронғу ва улуғвор қиёфасини кўриб, ундан қўрқиб кетган.

Убода унга учта йўл қўяди: Исломни қабул қилиш, жизя солиғини тўлаш ёки жанг қилиш. Муваффақияциз музокаралардан сўнг Византия қўшинлари жанг қилишга қарор қиладилар ва шу куни қалъа мусулмонлар қўлига ўтиб, Зубайр ибн Аввом бир ўзи қалъа деворига чиқиб, дарвозани ичкаридан очди. Қал’а қўлга олингандан кейин Амр ибн ал-Ос Маслама ибн Мухаллад билан маслаҳатлашди. Маслама Амрга Искандарияга ҳужум қилиш учун Убодага буйруқ беришни таклиф қилди[30]. Убода қўшин томон отланди ва Искандарияга ҳужумини бошлашдан олдин нутқ сўзлади[31]. Убода Искандарияни қамал қилиш учун қўшинга бошчилик қилди ва Суриядаги Лозиқияни забт этиш учун хандақлардан фойдаланиш усулини қайта ишлаб чиқди. У асосий кучлари билан Искандариянинг чекка қисмига етиб келганида, армияга, шу жумладан, хандақларда яширинган аскарларга ҳужум қилиш учун сигнал беради. У биринчи ҳужумдаёқ Искандария ҳимоя чизиғини ёриб, уларни мағлуб этади[8]. Искандариядан кейин Убода Амр ибн ал-Осга Фустат шаҳри ва шаҳардаги диққатга сазовор Амр ибн ал-Ос масжидини қуришда ёрдам бериш учун Мисрда қолади.

Левантга қайтиш

Убода халифа Умар томонидан Сурияда Абу Убайда ва Муовияга ёрдам бериш учун юборилган эди. Халифа Умар ҳаётининг сўнгги йилларига қадар Убодани Ҳимсга ҳоким қилиб тайинламоқчи эди, чунки халифа ўзи ишонган кишилардан бирини ҳудудда қаттиқ тартиб ўрнатишини истарди[10]. Бироқ Убода таклифни рад этади ва унинг ўрнига Фаластинда қози этиб тайинланишига рози бўлади. У қозилик даврида Қур'он ва ҳадисдан дарс бериш учун вақт ўтказади, жамоат мажлисхоналарини[10] очади ва хутбалар ўтказади[32]. Убода 640-йилда Кесарияни забт этиш учун Муовиянинг асосий кучлари сафига қўшилади ва Қайсарияда (ёки Маритима Кесарияси) римликларга қарши сўнгги жангда Муовия қўшинининг ўнг қанотига раҳбар этиб тайинланади. У ва унинг одамлари Византия сафларини бир зарбада тор-мор этишидан олдин бир неча марта қаршиликлара дуч келишади. Бироқ мусулмон кучлари охир-оқибат Византиянинг тарихий ҳудудини қўшиб олишга эришади. Убоданинг Левантда қилган юриши шу билан якунланади. Бу даврда Убода Жунд Филистин шаҳрининг биринчи ҳокими этиб тайинланади[33][26]. Кейинчалик, у Муовияга Константинополдан 170 мил жануби-шарқда жойлашган Амориумга[34] 644-йилнинг қишида 10 000 кишилик қўшин билан ҳужум қилишда ёрдам беради[35]. Бу юриш шимолга, Онадўлидаги Шайфа ҳудудига етгунча давом этди[35].

Кипрнинг биринчи забт этилиши

Муовия бошчилигидаги Убода ибн ас-Сомит забт этган Кипр оролининг ўрта асрдаги тасвири

Халифа Умар вафотидан кейин Усмон ибн Аффон халифа бўлгач, Муовия халифадан Кипрга денгиз армияси орқали ҳужум қилишда рухсат беришини сўрайди, чунки Муовия Кипр Византия қўшинларининг сунъий йўлдош оролига айланган, бу эса Фаластиннинг ғарбий қирғоқларига таҳдид солиши мумкин деган фикрга келади[36]. Убода Муовия томонидан Муҳаммаднинг Миқдод ибн Асвад, Абу Зар Ғифорий, Шадад ибн Авс, Холид бин Зайд ал-Ансорий ва Абу Айюб ал-Ансорий каби фахрий шериклари билан бирга халифаликнинг биринчи денгиз армиясини ташкил қилишда қатнашди[37][38]. Муовиянинг халифаликнинг биринчи денгиз кучларини яратиш лойиҳасига қўшилишидан олдин Убода мусулмон генерали Абдуллоҳ ибн Қайс билан кучларини бирлаштирди. Муовия билан биргаликда халифа Усмоннинг рухсати билан биринчи халифалик армияси тузилган. Абу Зарр ушбу лойиҳада Миқдод ибн Амр ал-Асвад ҳам иштирок этганини эслатиб ўтган[39]. Кўп ўтмай, Муовия ва Убода Аккодан чиқиб, Кипрга йўл олдилар[40]. Ал-Баладҳурий ва Халифа ибн Хайёт берган маълумотларга кўра, Муовия ва Убода ушбу ҳужумга бошчилик қилганлар ва уларга Қурайшнинг Бану Навфал ва Умму Ҳаром уруғларидан бўлган Катва бинти Қараза ибн Абд Амр ҳамроҳлик қилган. Бироқ Умму Ҳаром юриш пайтида бахциз ҳодиса туфайли вафот этган[36]. Мусулмон кучлари мусулмонларга душманлик қилмаслик, Византия ҳаракатлари ҳақида халифаликни хабардор қилиш, жизя солиғи учун ҳар йили 7200 динор тўлаш ва халифаликнинг ҳарбий амалиётлари ҳақида бегоналарга ҳеч қачон ҳеч қандай маълумот бермаслик шарти билан Кипрни таслим қилди[36].

Муовия ва Убода қўшинлари деярли барча Византия кучларини тинчлантиришди. Кипрнинг Солоис қишлоғида улар томонидан амалга оширилган икки ҳужумни қайд этувчи иккита юнон ёзуви мавжуд[41]. Пойтахт шаҳар Саламис қуршаб олинган ва қамал қилинганидан кейин бутун Кипр ороли уларга таслим бўлган[36]. Кипрда 648-йилдаги ушбу биринчи юришдан 650-йилдаги охиргисига қадар камида 50 та ҳарбий амалиётлар ўтказилган[36].

Кипрни забт этиш ҳақидаги башорат ҳадислари

Убода ва Умму Ҳаромга оид энг машҳур ҳадислардан бири Ислом халифалиги денгизда икки марта ҳукмронлик қилиши ҳақидаги башорат билан боғлиқ. Буни мусулмон олимлари Кипрнинг забт этилиши ҳақидаги башорат сифатида ўрганишган. Убода дастлабки фатҳда ҳам, йиллар ўтиб иккинчи юришда ҳам иштирок этган. Умму Ҳаром бу фатҳ билан боғлиқ бўлган башоратни ривоят қилган. Унинг жияни Анас ибн Молик уларга Ислом дини томонидан келаётган денгиз фатҳлари ҳақидаги ҳадисни эслатган.

Иккинчи фатҳ

652-йилда Кипр халифаликка қарши қўзғолон кўтариб, Муовия ва Убоданинг иккинчи юришига сабаб бўлди[36]. Бу сафар Муовия ва Убода қўшинларини иккига бўлишди: бири Муовия, иккинчиси эса Абдуллоҳ ибн Саъд ибн Абу Сарҳ бошчилигида. Ушбу юриш қўшини, айниқса, „Тарих фи аср ал-Хулафа ар-Рашидин“да жуда шафқациз дея таърифланган. Ушбу жангда кўпчилик аскарлар ҳалок бўлган ва яна кўлаб жангчилар асирга олинган[36].

Халифалик қўшини Кипрни тинчлантирганидан сўнг Убода Муовияга Муҳаммаднинг таълимотига кўра ўлжаларни бўлишишни буюрди[36]. Муовия Убоданинг маслаҳатига рози бўлиб, ушбу вазифани унинг ўзига топширди. Шундан сўнг Муовия яна бир қўзғолоннинг олдини олиш мақсадида мулозимларидан бири Исмоил ибн Айёсий билан маслаҳатлашди. Муовия 12 000 аскардан иборат қўшин тузишга қарор қилди. У Суриянинг Баклабак шаҳридан мусулмон кўчманчиларни ҳам Кипрга кўчирди, шунингдек, ҳудудда бир қанча масжидлар қурдирди[36].

Кейинги ҳаёти ва вафоти

Убода ибн ал-Сомитнинг қабри жойлашган Қуддусдаги Боб ар-Раҳма қабристонига кириш қисми

Убода ҳарбий фаолиятини Фаластинда якунлади. Халифа Усмон хавориж мазҳабидаги мухолифлар ва Абдуллоҳ ибн Сабо тарафдорларининг бир қисмига дуч келади. Халифани қўллаб-қувватловчилар орасида Убода ҳам бор эди. Убода Язид ибн Қайс ва Молик ал-Аштар бошчилигидаги Абдуллоҳ ибн Сабо тарафдорларининг қўзғолонларига норозилик билдирди[42]. У Муовия, мисрлик Хорижа ибн Ҳузафа, Анас ибн Молик, Ҳишом ибн Амир, Абу-д-Дардо ва Абдуллоҳ ибн Мас’уднинг тобеин шогирдлари Мадинадан ташқаридан халифаликни бунга қарши чора кўришга ундаганлардан эдилар[39].

Убода ибн ал-Сомит етмиш икки ёшларида Рамлада вафот этган[43][44][45]. У ўлим тўшагида ётганда шундай деган:

Аллоҳга қасамки, мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитган ҳар бир ҳадисни сизга айтаман, чунки бу дунёни тарк этишимга кўп вақт қолмади. Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини эшитганман: “Ким Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлигини ва Пайғамбар Муҳаммад алайҳиссалом Аллоҳнинг расули эканлигини имтиҳон қилса, Аллоҳ уни дўзахда (куйишини) ҳаром қилади”[46].

Шахсий маълумотлари

Ташқи кўриниши

Холид Басаламаҳ Фаластиндаги Убода қабрини зиёрат қилган Ал-Масжид ал-Ақсо масжиди имоми билан суҳбатлашганида имом оғзаки ривоятда Убоданинг „қорамтир тусдаги гўзал одам“ бўлганини айтган. Ибн Ҳажар ўзининг „Сияр Аълам Нубала“ асарининг „Убода“ бобида ушбу фикрларни қўллаб-қувватлаган ҳолда уни жисмонан жозибали шахс дея таърифлаган[47]. Имом Убодани „… жуда мускулли эди. Унинг билаги шунчалик кенг ва каттаки, катта ёшли эркакнинг кафти узунлигига тенгдир“ деб таъкидлайди. Бир қанча тарихчилар унинг душманлари, масалан, Миср ва Жабала ҳокими ва Ярмук жангида Ғасоний араблар бошлиғи Мукаукис Убоданинг ташқи кўринишидан ҳайратга тушганини қайд этганлар.

Оиласи

Убоданинг опасининг исми Нусайба[5], отасининг исми Сомит ибн Қайс ибн Асрам ибн Фаҳр, онаси эса Қоратулайн бинти Убода ибн Низол ал-Хазражия бўлган. Унинг укаси Авс ибн ас-Сомит Муҳаммаднинг Мужодала сурасида зикр этилган саҳобаларидан бири Хавла бинти Саълабага уйланган.

Имом ал-Бухорий ва Муслим ибн Ҳажжож томонидан келтирилган матнларида Анас ибн Моликдан ривоят қилинишича, Убода Умму Ҳаром бинти Милҳонга Кипр оролини Муовия билан биринчи марта фатҳ этиш пайтида уйланганлиги, Умму Ҳаром юриш пайтида вафот этган. Ибн Ҳажар ал-Асқалоний ушбу воқеани Убода юриш пайтида Умму Ҳаромга уйланган деган маънода таржима қилган. Бироқ Ибн Исъҳоқ ушбу маълумотни инкор этади ва Анаснинг сўзларини Умму Ҳаром Кипрга юришдан олдин Убодага турмушга чиққан деган маънода таржима қилади. Ибн Ҳажар, шунингдек, Ибн Ҳиббондан Умму Ҳаромнинг Убодага уйлангани ҳақидаги бошқа бир ривоят, „Тарих ул-хулафа“ муаллифи Иброҳим ал-Қурайбийнинг Ибн Ҳажар фикрини қўллаб-қувватлашига сабаб бўлганини ҳам таъкидлайди[48].

Убоданинг Жамила бинти Абу Саъса исмли хотини ҳам бўлиб, уларнинг Валид ибн Убода исмли ўғли бўлган.

Унинг ўғли Убайда ибн Убода ибн Убода Мисрда дафн этилган[49].

Феъл-атвори

Халифалик бошқарувида Убода ўз таъсирини ҳамиша ушлаб турган. Бошқарув давомида Убодадан бир қанча масалаларда ҳукм чиқариш сўралган, бунга эса Муҳаммаднинг фақат саноқли саҳобаларигагина рухсат берилган[50][51].

Убоданинг жанг майдонидаги ютуқлари ҳам етарлича, у қўрқмас жангчи сифатида танилган. Халифа Умарнинг ўзи уни 1000 нафар жангчига тенг деб мақтаган[52]. Убода бир вақтлар мусулмонлар Византия қалъасини қамал қилганида кўрсатган ҳарбий маҳорати учун мақтаб ёзилган. Бир куни Убодани Византия аскарлари далада ёлғиз намоз ўқиётган пайтида кўриб қолишган. Улар Убодага яқинлашишга улгурмай, Убода оти томон отилган ва улар томон борган. Византия аскарлари эса буни кўриб, дарҳол қочиб кетишган ва ўз қал’аларига етгунларига қадар таъқиб қилинишган[30].

Убода Суриядаги Лозиқия ва Мисрдаги Искандария каби истеҳкомларни забт этишга ёрдам берадиган пистирма хандақларидан фойдаланиш каби муваффақиятли усулларни қўллаган ақлли қўмондон сифатида танилган.

Ислом тарихчилари Убодани музокаралар чоғида осонликча қўрқитиб бўлмайдиган мағрур инсон сифатида таърифлашган. Убода бир шаҳарга бош қози бўлган кезларида, хатиб у ҳақида мақтов сўзлар келтирган. Халифа Умар Убодани жуда ҳурмат қилар эди. Халифа ҳатто Убодага энг муҳим топшириқларни ҳам ишониб топширар, Убода ҳам халифанинг шу даражада ҳурматини қозонган шахслардан эди. Убода ва Муовия тортишиб қолганида халифа Умар айнан Убодани қўллаб-қувватлаган. Можаронинг аниқ тафсилотлари ва келиб чиқиш сабаблари Сунан ибн Мажаҳ томонидан юқори баҳоланган ҳадисда қайд этилган. Ҳадисда, шунингдек, олтинни динор тангага, кумушни эса дирҳам тангага алмаштириш жоизлиги борасидаги Убода ва Муовиянинг фикри борасидаги фарқ баён қилинган[53].

Мероси

Сунний уламолар Убодани ансорий мероси, Ақабадаги биринчи ва иккинчи бай’ат, Бадр жанги ва дарахт бай’атида қатнашгани учун Муҳаммаднинг юқори мартабали саҳобалари қаторига киритганлар[54].

Илк мусулмон олимлари Аҳмад ибн Ҳанбалдан ривоят қилинган Убода мақоми ҳақидаги илмий билимларни қўллаб-қувватлаганлар[55]. Заҳабий ўзининг „Сийяр аълам Нубала“ асарида Убода таржимаи ҳолининг маълум қисмларини санаб ўтган[47].

Қур’он

Муҳаммад ибн Каъб ал-Қурозийнинг ривоят қилишича, Муҳаммад даврида Убода Муоз ибн Жабал, Абайю ибн Каъаб, Абу Айюб ал-Ансорий ва Абу-д-Дардо билан бирга Қур’онни тўплаган ва уни ёзганлардан эди[56]. Қолаверса, ат-Табароний ва байҳақий ривояти Моида сурасининг 51–52-оятлари нозил бўлиши ҳам Убода билан боғлиқ эканлигини таъкидлайди. Маълумотларга кўра, Убода Қуръон тафсирини ўргатган илк шахслардан бири бўлган. Энг қадимий ҳадислардан бири муаллифи бўлган тобеин Ҳаммом ибн Мунаббиҳнинг хабар беришича, Муҳаммад Убодага Суффа шогирдларига Қуръонни ёзиш ва уни тафсир этиш санъатини ўргатиш вазифасини топширган[57].

Ҳадис ва қонунлар

Убода томонидан исломий эътиқодга оид кўплаб ҳадислар, масалан, беш вақт намоз ҳақидаги ҳадислар ривоят қилинган. Бу ҳадисни Имом Насаий саҳиҳ деб топган[58][59].

Убода ривоят қилган яна бир ҳадис Аҳмад ибн Ҳанбал асарида учрайдиган мусулмонлар учун йилига бир марта бўладиган Қадр кечасининг борлиги ҳақида келтирилган[60].

Фиқҳ мактабида мазҳаб уламолари ҳанафийлик, ҳанбалийлик, шофи’ийлик, моликийлик, шунингдек, бошқа кичикроқ ва йўқ бўлиб кетган мазҳаблардан валийлик ва ҳукм юритиш хусусида ҳадисларни олганлар[48]. Моликий мазҳаби томонидан савдо-сотиққа оид муҳим саналган ибратли Убода ҳадисини Моликий мазҳаби асосчиси Молик ибн Анас ўзининг „Муватта Имом Молик“[61] китобида қайд этган, шунингдек, ушбу ҳадис Муслим ибн ал-Ҳажжож томонидан ҳам ўзининг ҳадислар тўпламида саҳиҳ деб топилган[62][61]. Саудия Арабистони бош муфтийси Абдулазиз ибн Боз каби замонавий олимлар ўзларининг фатволарини Убоданинг Исломдаги битимлар[62], Ҳаж маросимлари[62], ажралишлар ва қасамлар борасидаги ҳадислари асосида ишлаб чиққанлар[63].

Жиҳод ва уруш қонунлари

Кипр иккинчи марта фатҳ этилганиданг сўнг Убода Муовияга суннатга кўра ҳарбий юришлар натижасида қўлга киритилган ўлжаларни бешга бўлиш кераклигини айтган[36]. Бунга жавобан Муовия Убодага ўлжаларни бошқаришни топширган[36].

Шу билан бирга, кичикроқ ҳарбий юришлар ва босқинлар давомида Убода Сунан ибн Мажаҳда ёзилган ҳадисни ривоят қилган: "…Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: „Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам душманга бошида ҳужум қилганларга ўлжанинг тўртдан бир қисмини, охирида ҳужум қилганларга эса учдан бирини бердилар…“[64][65]. Ҳанафий олими Муҳаммад Обид ас-Синдий Али ибн Муҳаммад аш-Шаддоднинг тафсирини сақлаб қолган ҳолда шундай ёзади: „Ушбу ҳадисда жангнинг бошланишида қатнашганлар ўлжанинг тўртдан бирига, кейин қатнашганлар эса учдан бирига эга бўлишлари ҳақида ҳукм қилинган“[65].

Архитектура

Лозиқиядаги Жоме ал-Бозор масжиди Левантни забт этиш пайтида Убода ибн ал-Сомит томонидан қурилган

Убоданинг меъморлик маҳоратини Лозиқиянинг забт этилишидан кейин кўриш мумкин. У шаҳарни бошқариш чоғида, Жоме ал-Бозор масжидини қурдирган. Масжиднинг иккита ғарбий кириш жойи мавжуд. Бинонинг жанубий қисмида ҳовлига олиб борадиган очиқ майдон малина дарахти тахталари билан қопланган. Шарқий томондан масжид олдида иккита бўшлиқ очилиб, унинг энг баланд пойдеворида олтита тош арк билан қопланган тўртбурчак ва ўрта катталикдаги минора жойлашган. Масжиднинг кириш эшиги ва минорасидаги баъзи безаклардан ташқари бошқа турдаги бадиий таъсирлар мавжуд эмас. Масжиднинг ғарбий томонида эски ҳаммом жойлашган[66].

Убода ва Амр ибн ал-Ос томонидан Миср фатҳ этилгач, у ерда ҳам ўзининг архитектуравий таъсирини қолдирган. Убода Фустат шаҳрини ривожлантириш ҳамда Мисрда Амр бин ал-Ос масжиди сифатида танилган биринчи масжидни қуриш ишларида иштирок этган. У Зубайр ибн Аввом, Абу-д-Дардо ва Миқдод ибн Амр Асвад каби бошқа саҳобалар билан биргаликда масжиднинг қибласини ёки намоз йўналишини ҳам қуришга қарор қилган[67].

Авлодлари

Рамладаги Убода қабри кўплаб Фаластин араб жамоалари томонидан ҳимояланади ва улар Убодани қаттиқ ҳурмат қилишади. Бир қанча тарихий китоблар муаллифи Симон Себаг Монтефиоренинг ёзишича, Убода қабри қўриқчиси ўзини Убода ва унинг синглиси Нусайбанинг авлодлари деб даъво қиладиган замонавий араб оиласи Нусайбалар оиласидан чиққан[68]. Фаластин араблари уни нуфузли шахс деб билишади, буни Ал-Масжид ал-Ақсо масжидининг расмий хатибларидан бири доктор Юсуф Жума Саламанинг очиқ хутбаси ҳам тасдиқлайди, у Убода ҳақида Фаластиннинг биринчи қозиси сифатида гапирган[69]. Фаластинлик фалсафа профессори ва Ал-Қудс университетининг собиқ президенти Сари Нуссейбе ҳам Убоданинг машҳур авлодларидан бири ҳисобланади[70]. Унинг яна бир кўзга кўринган авлоди ҳанафий олими ва мотуридийлик файласуфи Садр аш-Шари’а ат-Сонийдир[71].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 „الكتب - سير أعلام النبلاء - الصحابة رضوان الله عليهم - عبادة بن الصامت- الجزء رقم1“. исламwеб.нет.
  2. ↑ 2,0 2,1 „الطبقات الكبرى ط العلمية“. 2017-йил 6-апрелда асл нусхадан архивланган.
  3. ↑ 3,0 3,1 3,2 „Бадар ал-Кубра, диспуте регардинг присонерс оф wар“. Қаралди: 2020-йил 30-январ.
  4. ↑ Сулаймāн ибн ал-Ашʻатҳ ал-Сижистāнī 1984, с. 1012
  5. ↑ 5,0 5,1 Себаг Монтефоре 2012, с. 226
  6. ↑ „Тҳе Сеcонд 'Ақабаҳ Пледге“, Тҳе Сеалед Неcтар, Сунни патҳ
  7. ↑ Абд Аллаҳ ибн Раwааҳаҳ, Исламиc cоунcил, 2006-06-30да асл нусхадан архивланди
  8. ↑ 8,0 8,1 8,2 Аҳмад Гҳаданфар, Маҳмоод. Тҳе Cоммандерс оф Муслим Армй. Даруссалам Публишерс, 2001 — 392-бет. Қаралди: 2020-йил 28-январ. 
  9. ↑ ал-Диҳлаwī 1991.
  10. ↑ 10,0 10,1 10,2 10,3 Гил 1997, с. 119
  11. ↑ Мубаракпури, Саифур Раҳман Ал (2005), Тҳе Сеалед Неcтар: биограпҳй оф тҳе Нобле Пропҳет, Даруссалам Публиcатионс, 386–387-бет, ИСБН 978-9960-899-55-8 (онлине (Wайбаcк Мачине сайтида 2011-07-26 санасида архивланган))
  12. ↑ Аҳмед Али Абдел-Қадер Муҳаммад ал-Мақризи. „Баттле wитҳ Бану Мусталиқ“. Wитҳ пропҳет. Қаралди: 2020-йил 30-январ.
  13. ↑ 13,0 13,1 Салеҳ, Қасим а Ибраҳим дан Муҳаммад А.. Буку Пинтар Сежараҳ Ислам (ид). Серамби Илму Семеста, 2014. ИСБН 978-602-17919-5-0. Салеҳ, Қасим а Ибраҳим дан Муҳаммад А. (2014).
  14. ↑ 14,0 14,1 Сияр А'лам Нубала. „عمرو بن العاص رضي الله عنه داهية العرب.. فاتح مصر“. ـ موقع الشيخ حمد الحقيل. Лаҳа Онлине. 2022-йил 10-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 30-январ.Сияр Аълам Нубала, Ибн Дҳаҳаби.
  15. ↑ 15,0 15,1 Ҳассон, Исааc (2019). "Буср б. Абī Арṭāт". ин Флеэт, Кате. Энcйcлопаэдиа оф Ислам. ҳттпс://референcеwоркс.бриллонлине.cом/энтриэс/энcйcлопаэдиа-оф-ислам-3/буср-б-аби-артат-CОМ_24369?с.нум=82&с.старт=80. Ҳассон, Исааc (2019) [2011].
  16. ↑ Басаламаҳ. „Сеэраҳ Абу Бакр сессион 3 публиc леcтуре“. Ёутубе. Кҳалид Басаламаҳ оффиcиал. 2023-йил 31-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 27-январ.
  17. ↑ Басаламаҳ. „Сеэраҳ Са'д ибн Убадаҳ публиc леcтуре“. Ёутубе. Кҳалид Басаламаҳ оффиcиал. 2023-йил 1-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 27-январ.
  18. ↑ Д. Ниcолле, Ярмук 636 АД – Тҳе Муслим Cонқуэст оф Сйриа, Оспрей, 1994, п. 46.
  19. ↑ Гил 1997, с. 1485
  20. ↑ Гибб, Ҳ.А.Р. (1986). "Ад̲ж̲нāдайн". Тҳе Энcйcлопедиа оф Ислам, Неw Эдитион, Волуме И: А–Б. Леиден анд Неw Ёрк: БРИЛЛ. п. 208. ИСБН 90-04-08114-3. ҳттп://референcеwоркс.бриллонлине.cом/энтриэс/энcйcлопаэдиа-оф-ислам-2/ад-ж-на-дайн-СИМ_0329. 
  21. ↑ ал-Қураиби, Ибраҳим. Тарикҳ ал-Кҳулафа. Қистҳи пресс, 2016 — 502-бет. ИСБН 978-979-1303-40-8. Қаралди: 2020-йил 27-январ. 
  22. ↑ 22,0 22,1 К. Ҳитти. „Тҳе оригинс оф тҳе Исламиc стате: беинг а транслатион фром тҳе Арабиc“. Cолумбиа Университй. Қаралди: 2020-йил 28-январ.
  23. ↑ 23,0 23,1 23,2 Бин Яҳя Бин Жабир Ал Баладҳури, Аҳмад. Тҳе Оригинс оф тҳе Исламиc Стате: Беинг а Транслатион фром тҳе Арабиc Аccомпаниэд Wитҳ Аннотатионс, Геограпҳиc анд Ҳисториc Нотес оф тҳе Китаб Футуҳ Ал-булдан. Cосимо, Марч 2011. ИСБН 978-1-61640-534-2. Қаралди: 2020-йил 29-январ. 
  24. ↑ 24,0 24,1 Ибн Атҳир. „Ал-Кāмил фī ал-тāрīкҳ“. Тҳе cомпреҳенсиве энcйcлопедиа www.ислампорт.cом. Ал-Wаррақ wебсите. 2022-йил 17-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 26-ноябр.
  25. ↑ Таҳа ал-Салмани. „ملخص البحث“. Пҳиладелпҳиа эдуcатион. Университй оф Мосул. Қаралди: 2020-йил 27-январ.
  26. ↑ 26,0 26,1 Баладҳури, Аҳмад ибн Яҳя ибн Жабир. Тҳе Оригинс оф тҳе Исламиc Стате: Беинг а Транслатион фром тҳе Арабиc Аccомпаниэд Wитҳ Аннотатионс, Геограпҳиc анд Ҳисториc Нотес оф тҳе Китаб Футуҳ Ал-булдан. Cосимо, Инc, Марч 2011. ИСБН 978-1-61640-534-2. Қаралди: 2020-йил 26-январ. Баладҳури, Аҳмад ибн Яҳя ибн Жабир (Марч 2011).
  27. ↑ Счулзе 1973.
  28. ↑ ал-Зибаwи. „لاذقية العرب(Арабиc Латтакиа)“. Маабер. Қаралди: 2020-йил 28-январ.
  29. ↑ ле Странге 1890.
  30. ↑ 30,0 30,1 Маҳмуд Мустҳофа Саад. Голден Сториэс: Кисаҳ-кисаҳ Индаҳ далам Сежараҳ Ислам. Пустака АЛ-Кауцар, 2017 — 444-бет. ИСБН 978-979-592-643-6. Қаралди: 2020-йил 26-январ. Маҳмуд Мустҳофа Саад; Нашир Абу Амир Ал-Ҳумаиди (2017).
  31. ↑ „Пенаклукан Месир Дан Алехандриа; Баб ИИИ“. дигитал либрарй. 2020-йил 31-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 28-январ.
  32. ↑ Саййид. „رجل بألف رجل“. мактубес (2019-йил 19-октябр). Қаралди: 2020-йил 27-январ.
  33. ↑ Таҳа ал-Салмани. „ملخص البحث“. Пҳиладелпҳиа эдуcатион. Университй оф Мосул. Қаралди: 2020-йил 27-январ.
  34. ↑ Ибн Жарир ат-Табари, Муҳаммад. Тҳе Ҳисторй оф Ал-Табари Вол. 14: Тҳе Cонқуэст оф Иран А.Д. 641-643/А.Ҳ. 21-23 (Эбоок) (эн), Стате Университй оф Неw Ёрк Пресс, 2015 — 164-бет. ИСБН 978-1-4384-2039-4. Қаралди: 2021-йил 25-ноябр. 
  35. ↑ 35,0 35,1 Анди Бастони, Ҳепи. Wажаҳ Политик Муаwияҳ Бин Абу Суфян: Менгураи Сежараҳ Конфлик Сунни-Сйиаҳ, Оригинал, Пустака Бустан, 2012 — 29-бет. ИСБН 978-979-1324-07-6. Қаралди: 2020-йил 7-феврал. 
  36. ↑ 36,00 36,01 36,02 36,03 36,04 36,05 36,06 36,07 36,08 36,09 36,10 Саллаби, Али Муҳаммад. Муаwияҳ бин Аби Суфян, оригинал, مكتبة العصيرية, 2007 — 654-бет. ИСБН 978-9953-34-717-2. Қаралди: 2020-йил 3-феврал. Саллаби, Али Муҳаммад (2007).
  37. ↑ Индра, Гунаwан. Легенда 4 Умара Бесар. Элех Медиа Компутиндо, 2014-03-13 — 280-бет. ИСБН 978-602-02-3477-9. 
  38. ↑ Рех, Смитҳ. Тҳе Ҳисторй оф ал-Табари Вол. 14: Тҳе Cонқуэст оф Иран А.Д. 641-643/А.Ҳ. 21-23, 2015 — 164-бет. ИСБН 978-1-4384-2039-4. 
  39. ↑ 39,0 39,1 Ҳумпҳрей, Р. Степҳен. Тҳе Ҳисторй оф ал-Табари Вол. 15: Тҳе Cрисис оф тҳе Эарлй Cалипҳате: Тҳе Реигн оф 'Утҳман А.Д. 644-656/А.Ҳ. 24-35 Ҳумпҳрей: . СУНЙ пресс, Жануарй 1990 — 285-бет. ИСБН 978-0-7914-0154-5. Ҳумпҳрей, Р. Степҳен; Муҳаммад Табари (Жануарй 1990).
  40. ↑ Ал Гҳазали. Муаwияҳ – Себуаҳ Биографи Аwал. ПТС Публиcатионс & Дистрибуторс Сдн Бҳд, 2015 — 176-бет. ИСБН 978-967-411-446-6. Қаралди: 2020-йил 26-январ. 
  41. ↑ Лйнч 2016.
  42. ↑ Башир-уд-Дин Маҳмуд Аҳмад, Мирза. Тҳе Оуцет оф Диссенсион ин Ислам. Ислам Интернатионал Публиcатионс Лтд, Жуне 1, 2013 — 167-бет. ИСБН 978-1-84880-092-2. Қаралди: 2020-йил 30-январ. 
  43. ↑ Гил 1997, с. 135
  44. ↑ Аббаҳ, Ибраҳим Абу. Ҳак дан Батил далам пертентанган (ид). Гема Инсани, 1997. ИСБН 978-979-561-444-9. 
  45. ↑ Саʻд, Муḥаммад Ибн. Тҳе Мен оф Мадина (эн). Та-Ҳа Публишерс, 1997. ИСБН 978-1-897940-68-6. 
  46. ↑ Абу Аббаҳ, Ибраҳим. Ҳак дан Батил далам пертентанган. Гема Инсани, 2017, 1997. ИСБН 978-979-561-444-9. Қаралди: 2020-йил 31-январ. 
  47. ↑ 47,0 47,1 ал-Асқалани. „Сияр а'лам Нубала/'Убадаҳ бин ал-Самит“. Wикисоурcе. Қаралди: 2020-йил 30-январ.ал-Асқалани, Ибн Ҳажар.
  48. ↑ 48,0 48,1 ал Қураиби, Ибраҳим. Тарикҳ Кҳулафа. Қистҳи пресс, 2016 — 630-бет. ИСБН 978-979-1303-40-8. ал Қураиби, Ибраҳим; Аскар Лc.
  49. ↑ الشيمي, علي شفيق. „"بقيع مصر الثاني".. "بهنسا" مدينة الشهداء“. Аҳрам (2019-йил 14-июл). Қаралди: 2020-йил 30-январ.
  50. ↑ бин Мат Саад, Ҳасболлаҳ. ТҲЕ БАСИC CОНCЕПТС ОФ СҲАРИА. ПЕНА ҲИЖРАҲ РЕСОУРCЕС, Май 7, 2020 — 205, 372-бет. ИСБН 978-967-5523-16-8. Қаралди: 2021-йил 14-октябр. 
  51. ↑ Али ас-Сайисс, Муҳаммад. Ҳисторй оф Исламиc Журиспруденcе. Дар Ал Котоб Ал Илмияҳ دار الكتب العلمية, 2016 — 169, 304-бет. ИСБН 978-2-7451-8248-7. Қаралди: 2021-йил 14-октябр. 
  52. ↑ Морадҳун, Теэбае. Нумберс анд Матҳематиcал Cонcепц ин Ислам (эн). Матҳс Cонcепц ин Ислам — 83-бет. Қаралди: 2021-йил 28-ноябр. 
  53. ↑ Ибн Мажаҳ. „Тҳе Боок оф тҳе Суннаҳ (2) Чаптер: Венератинг тҳе Ҳадитҳ оф тҳе Мессенгер оф Аллаҳ (саwс) анд деалинг ҳаршлй wитҳ тҳосе wҳо Оппосе Ит“. суннаҳ.cом. Даруссалам. Қаралди: 2021-йил 22-сентябр.
  54. ↑ „Тwелве Ранкс оф тҳе Cомпанионс“. 2011-йил 23-апрелда асл нусхадан архивланган.
  55. ↑ Абдул Жаббар. „Суннаҳ анд Муснад ибн Ҳанбал“. Қаралди: 2020-йил 30-январ.
  56. ↑ Шабан, Аҳмад. عبادة بن الصامت.. تبرأ من حِلف قديم. Ал Иттиҳад.
  57. ↑ Ибн Мунаббиҳ, Ҳаммам. Саҳифаҳ Ҳаммам ибн Мунаббиҳ, Муҳаммад Раҳимуддин транслатион, Апех, 1979 — 16,158-бет. ИСБН 978-2-901049-06-7. Қаралди: 2021-йил 14-октябр. 
  58. ↑ Ибн ас Шалииҳ. „Инферринг тҳе ҳадитҳ оф интерcессион он тҳе нон-инфиделитй оф тҳе неглеcтор оф праер“. Ислам Wай. Профессор Муҳаммад ибн ас Шалииҳ; Cоунcил оф Сениор Счоларс анд а профессор ат Имам Муҳаммад Ибн Сауд Исламиc Университй. Қаралди: 2020-йил 28-декабр.
  59. ↑ Индонесиан Републиc Министрй оф Религион. „Мутиара Ҳикмаҳ: 29 Новембер 2020“. БДК Бандунг Кементриан Агама РИ. 2022-йил 29-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 28-декабр.
  60. ↑ „عبادة بن الصامت“. Ислам Сторй. 2020-йил 30-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 30-январ.
  61. ↑ 61,0 61,1 Cизакcа, Мурат. Исламиc Cапиталисм анд Финанcе Оригинс, Эволутион анд тҳе Футуре, Энглиш, Эдwард Элгар Публишинг, Инcорпоратед, 2011 — 44,360-бет. ИСБН 978-0-85793-148-1. Қаралди: 2021-йил 14-октябр. 
  62. ↑ 62,0 62,1 62,2 Бин Баз, Абд ал-Азиз. فتاوى إسلامية: Мосқуэс, фунералс, закаҳ, фастинг анд салес трансаcтионс (1), Энглиш, Арабиc, Даруссалам, 2002 — 365-бет. Қаралди: 2021-йил 14-октябр. 
  63. ↑ Бин Баз, Абд ал-Азиз. فتاوى إسلامية: Диворcе, бреаст-феэдинг, оффенcес, пунишменц, лаwфул анд форбидден, оатҳс анд жудгеменц, Энглиш, Арабиc, Даруссалам, 2002 — 194-бет. Қаралди: 2021-йил 14-октябр. 
  64. ↑ ибн Язīд Ибн Мāжаҳ ал-Рабʻī ал-Қазwīнī. „Тҳе Чаптерс он Жиҳад Чаптер: Аwардс грантед фром тҳе споилс оф wар“. — „Сунан Ибн Мажаҳ 2852; градед ас Саҳиҳ (аутҳентиc)“. Қаралди: 2021-йил 26-ноябр.
  65. ↑ 65,0 65,1 ал-Синди. „Ал-Синди'с Cомментарй он Ибн Мажаҳ » Жиҳад Боок » Баб Ал Нафл“. Исламwеб. Исламwеб Нетwорк. Қаралди: 2021-йил 26-ноябр.
  66. ↑ Юсуф. „Ал-Базаар мосқуэ... 'Убадаҳ бин Самит лай ит фирст фоундатион“. 02 Април 2009 Эсйриа. Қаралди: 2020-йил 28-январ.
  67. ↑ Аженг Теджомукти. „Масжид Амру Бин Аш Темпат Сужуд Пертама ди Африка; 07 Окт 2019“. Кҳазанаҳ Република. Република пресс (2019-йил 7-октябр). Қаралди: 2020-йил 27-январ.
  68. ↑ Себаг Монтефиоре, Симон. Жерусалем: Тҳе Биограпҳй. Пустака Алвабет, Жан 2, 2012 — 226-бет. ИСБН 978-602-9193-02-2. Қаралди: 2020-йил 27-январ. 
  69. ↑ Салама. „عبادة بن الصامت أول قاض ٍبالإسلام في بيت المقدس“. Ал итиҳад (2012-йил 8-март). Қаралди: 2020-йил 28-январ.
  70. ↑ Нуссеибеҳ 2009, с. 18.
  71. ↑ Наwҳами 2017.

Адабиётлар

  • Реcордед традитионал орал нарратион оф ҳисториcал эвенц дуринг тҳе эарлй тиме оф Ислам оф Урwаҳ ибн Зубайр, ан ҳисториан дуринг Рашидун эра.
  • Эарлиэсц реcордс оф Магҳази (ҳисториcал реcордс регардинг Исламиc cонқуэсц) оф Муҳаммад бй Таби’ин ҳисториан Абан ибн Утҳман
  • Реcордед нарратионс оф Магҳази cлассифиcатионс бй Ибн Шиҳаб ал-Зуҳри
  • Муснад Аҳмад ибн Ҳанбал, wҳич cонтаинс манй сcарcес оф ҳисториcал аccоунт регардинг милитарй аcтивитй дуринг тҳе тиме оф Муҳаммад анд фоур ригҳтеоус гуидед cалипҳате
  • Саҳиҳ Букҳари Чаптер 57: Боок оф Жиҳад, регардинг этҳиcс анд басиcс оф wарфаре аccординг то Исламиc традитион
  • Саҳиҳ Муслим Чаптер 19: КИТАБ АЛ-ЖИҲАД WАъЛ-СИЙАР (Тҳе Боок оф Жиҳад Анд Эхпедитион), регардинг этҳиcс анд cондуcт дуринг wартиме
  • Булугҳ ал-Марам Чаптер 10. Тҳе боок оф Жиҳад. треатисе регардинг басис оф милитарй cондуcц анд треатисе аттрибутед то Шафиʽите счолар Ибн Ҳажар ал-Асқалани.
  • Сияр а'лам ал-нубала ҳисториcал анд биограпҳиcал аccоунц оф Cомпанионс оф тҳе пропҳет, аутҳоред бй Ал-Дҳаҳаби.
  • Сīрат Расūл Аллāҳ (Биограпҳй оф тҳе пропҳет оф Аллаҳ) бй Ибн Ҳишам
  • Сунан ал-Кубра лил Беҳақи, cоммонлй кноwн ас Сунан ал-Байҳақи; аутҳоред бй ал-Байҳақи
  • ал-Муʿжам ал-Кабīр; Ал-Му’жам ал-Аwсат; анд Ал-Му’жам ас-Сагҳир, Тҳреэ cомпилатионс оф Ҳадитҳ аутҳоред бй Ал-Табарани
  • Масабиҳ ал-Суннаҳ cонтаинед нарратионс оф тҳе пеоплес wҳо ливед дуринг тҳе Рашидун cонқуэсц, инcлудинг тҳосе диреcтлй инволвед ин тҳе cонқуэст. Аутҳоред бй Ал-Багҳаwи
  • Ал-Сираҳ ал-Набаwийяҳ (Тҳе Лифе оф тҳе Пропҳет)', ан эдитед реcенсион бй Ибн Исḥāқ
  • Ҳисториcал эхcерпц фром Абу Бакр ал-Зубайди, счолар анд ҳисториан фром тҳе Cалипҳате оф Cóрдоба
  • Футуҳ ал-Булдан, Тҳе Cонқуэст оф (тҳе) cоунтриэс, а wорк регардинг эарлй Исламиc cонқуэст 9тҳ cентурй ҳисториан Аҳмад Ибн Яҳя ал-Баладҳури оф Аббасид-эра Багҳдад
  • Китаб ал-Тарикҳ wа ал-Магҳази (Арабиc: كتاب التاريخ والمغازي, „Боок оф Ҳисторй анд Cампаигнс“) бй ал-Wақиди
  • Ал-Бидаяҳ wа Ниҳаяҳ; аутҳоред бй Ибн Катҳир
  • Китāб аṭ-Табақāт ал-Кабīр (таржимаси „Тҳе Боок оф тҳе Мажор Cлассес“), эигҳт-волуме wорк cонтаинс тҳе ливес оф Муҳаммад, ҳис Cомпанионс анд Ҳелперс, инcлудинг тҳосе wҳо фоугҳт ат тҳе Баттле оф Бадр ас а спеcиал cласс, анд оф тҳе фоллоwинг генератион, тҳе Фоллоwерс, wҳо реcеивед тҳеир традитионс фром тҳе Cомпанионс, аутҳоред бй Ибн Саъд
  • Усд ал-гҳабаҳ фи марифат ал-Саḥабаҳ (Тҳе Лионс оф тҳе Форест анд тҳе кноwледге абоут тҳе Cомпанионс), а биограпҳиcал wорк оф тҳе Пропҳет Муҳаммад анд 7,554 оф ҳис cомпанионс, аутҳоред бй Али ибн ал-Атҳир