Uch oʻlchamli fazo


Уч ўлчамли майдон -моддий дунёнинг геометрик моделидир. Бу фазо узунлик, кенглик ва баландлик бо’йича учта бир хил о'лчамга эга. Бу уч бирлик ортогонал векторлар билан тавсифланади. Шунинг учун ҳам уч ўлчовли майдон деб аталади.
Инсоннинг уч ўлчамли фазо ҳақидаги тушунчаси унинг гўдаклик давридаёқ шаклланиб боради ҳамда ҳаёти давомида ҳаракатларини мувофиқлаштириши билан чамбарчас боғлиқ саналади. Атрофдаги оламни сезги органлари билан уч ўлчовда идрок этишнинг визуал қобилияти чуқурлик идроки деб аталади.
Аналитик геометрияда уч ўлчамли фазодаги ҳар бир нуқта учта катталик - координаталар тўплами сифатида ифодаланади. Бошида кесишувчи учта о'заро перпендикуляр координата ўқи берилади. Нуқтанинг ўрни шу уч ўқга нисбатан тартибланган учлик сонларни кўрсатиш орқали берилади. Ушбу рақамларнинг ҳар бири тегишли ўқ бўйлаб ўлчанадиган бошланғич нуқтадан нуқтагача бўлган масофани кўрсатади, бу нуқтадан бошқа иккита о’қ ҳосил қилган текисликгача бўлган масофага тенг бо’лади.
Бундан ташқари, бошқа координата тизимлари ҳам мавжуд бўлиб, улар орасида силиндрсимон ва сферик тизимлар энг кўп қўлланади.
Яна бир қараш чизиқли алгебрада мавжуд, я’ни бу ерда чизиқ мустақиллиги тушунчаси муҳим рол ўйнайди. Майдон, қутининг баландлиги унинг узунлиги ва кенглигига бог'лиқ бо’лмаганлиги сабабли уч о'лчамли ҳисобланади. Чизиқли алгебра тилида фазо уч о'лчовлидир.Чунки ҳар бир нуқта учта чизиқли мустақил векторларнинг комбинацияси билан берилиши мумкин. Бу фазовий атамалар билан айтганда, то'рт о'лчовли, чунки нуқтанинг вақтдаги ҳолати унинг фазодаги ҳолатига бог'лиқ эмас.
Уч ўлчамли фазо уни бошқа ўлчамдаги майдонлардан ажратиб турадиган бир қанча хусусиятларга эга. Масалан, бу энг кичик ўлчамдаги майдон бўлиб, унда сиз арқоннинг бир қисмига тугун боғлашингиз мумкин[1]. Кўпгина физика қонунлари, масалан, кўплаб тескари квадрат қонунлари бизнинг фазомизнинг ўлчами учта эканлиги билан бог'лиқ[2].
Нол ўлчамли, бир ўлчамли ва икки ўлчамли фазоларни уч о'лчамли фазода жойлашган деб ҳисоблаш мумкин. Унинг ўзини эса тўрт ўлчамли фазо моделининг бир қисми деб ҳисоблаш мумкин (тўртинчи ўлчов ба’зан вақт деб аталади) [3] .
5 о'лчамли олам, витамиас & виписме...
нима боляпти ози билмадим, нимага менга гапиргиси келмаяпти ҳайронман айнан ҳозир ёрдами кк эди.
Манбалар
- ↑ Дале Ролфсен, Кноц анд Линкс, Публиш ор Периш, Беркелей, 1976, ИСБН 0-914098-16-0
- ↑ Бриан Греэне, Тҳе Фабриc оф тҳе Cосмос, Рандом Ҳоусе, Неw Ёрк, 2003, ИСБН 0-375-72720-5
- ↑ „Четырёхмерное пространство — время“. Қаралди: 2009-йил 26-феврал.