Uchar baliqlar
Учар балиқлар (Эхоcоэтидаэ) — саргансимонлар туркумига мансуб балиқлар оиласи. Узунлиги 15—50 см. Жағлари қисқа, кўкрак ва айримларида қорин сузгичлари узун. 7 уруғи, 60 дан ортиқ тури тропик ва субтропик денгизларда тарқалган. Сув устида учиш хусусиятига эга (номи шундан). Хавф сезганда сувдан 10м гача баландликда уча олади, баъзан 400м масофага учиб боради. Атлантика, Ҳинд ва Тинч океанларининг тропик ҳамда субтропик қисмида яшайди. Япон учар балиғи, оддий узунқанот каби турлари бор. Планктонхўр. Увилдириқларини сувўтлар ёки бошқа нарсаларга ёпиштириб қўяди. 1—24 минг увилдириқ ташлайди. Овланади.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |