Учар бақалар (Рҳаcопҳорус) — думсиз амфибиялар уруғи, курак оёқлилар оиласига мансуб. Узунлиги 6—10 см, 18 тури Жанубий ва ЖанШарқий Осиё, Японияда тарқалган. Дарахтларда яшайди; бармоклари орасида пардаси бор. Бармокларини кенг ёйганида юзаси 20 см2 гача етади. Учар бақалар дарахтдан дарахтга ёки ерга 10–12 м гача сакраши мумкин. Танаси очиқ рангли, кўпинча яшил тусда. Урғочиси, одатда, йирикроқ бўлиб, кўпайиш даврида эркаги олиб юради. Тухумларини сув устидаги барглар орасига қўяди; айримлари қорин қисмига ёпиштириб олади.