Uchdan keyin kech
Бу мақола викилаштирилиши керак. |
Бу мақолада манбалар <реф></реф> тегларига олинмаган ёки умуман кўрсатилмаган. |
Япониялик муҳандис ва тадбиркор Масару Ибуканинг "Учдан кейин кеч" китоби кўплаб тилларга таржима қилинган ва болаларни бешикданоқ том маънода ривожлантиришга интилаётган ота-оналат учун ҳақиқий воситага айланди. У эрта ривожланишнинг асосий тамойилларини белгилаб беради ва болаларнинг интеллектуал меросига улар туғилган пайтидан бошлаб ва ҳатто ундан олдин ҳам ғамхўрлик қилишга чақиради. Китоб нашр этилганидан бери ота-оналар дунёси 3 та бўлимга бўлинган: баъзилари Масару Ибука ҳеч қандай ақлли нарса ёзмаган деб ҳисобласа, бошқалари „Учдан кейин кеч“ – бу унинг фақат китоби ва қолганлари эса бу китобни умуман ўқимаганлар тоифасига кира бошлайди. Агар сиз болани тарбиялаш бўйича дунёга машҳур қўлланма билан таниш бўлмасангиз – эҳтимол ушбу мақола сиз учун фойдалидир.
Бола тарбиясининг 25та энг муҳим тамойиллари
- Кўпчилик чақалоқни қўлларига олади. Унинг интеллектуал ривожланишида уни ушлаш катта рол ўйнайди.
- Боланинг ўз тўшагида ухлашига рухсат беринг. Биргаликда уйқу унинг ривожланишига таъсир қилади.
- Бола билан болалардек гаплашманг. Туғилгандан бошлаб у билан катталар тилида гаплашинг.
- Ҳар куни чақалоғингизга ғамхўрлик қилинг. Ҳатто кунига 1та дарс сезиларли натижаларга олиб келади.
- Бола билан жанжаллашманг. Акс ҳолда у ўзини жуда салбий ва безовтали сезади.
- Унинг бошқа болалар билан мулоқот қилиш истагини қўллаб-қувватланг. Бу онгини мукаммал даражада очиришига ёрдам беради.
- Болага нафақат она, балки ота ҳам керак. Бундан ташқари, ота ва бола ўртасидаги мулоқотда ҳеч қандай чекловлар бўлмаслиги керак.
- Болани ўз қизиқиш ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун жанжаллашишига йўл беринг. Ўз манфаати учун кураш мулоқот қобилиятларини ривожлантиради.
- Болалар мақташ ва жазога ҳам муҳтож. Айниқса ўғил болаларни мақташ орқали жазоланг.
- Фарзандингизга нима яхши, нима ёмон эканлигини сўрай берманг. Уни ҳаёт тажрибаси (сизнинг ёрдамингиз билан) ёзсин ва охир-оқибат у буни ажрата бошлайди.
- Болангизнинг қандай да бир нарсага қизиқишларини қўллаб-қувватланг. Улар учун зарур шароитларни яратинг.
- Доим қопланган материалларни такрорлаб боринг. Бу бола миясида тўғри занжир ҳосил қилади.
- Болаларнинг фантазиясини аҳмоқона деб ўйламанг. Орзу қилиш ва хаёл суриш қобилияти ижодкорлигини ривожлантиради.
- Шеътлар ёд олдиринг. У хотирасини тарбиялайди.
- Чақолоқни инсониятнинг энг яхши кўринишларини ўраб олишига ҳаракат қилинг. Биргаликда классик мусиқалар тингланг, бадиий асарларни диққат билан ўқинг.
- Болани чеклаш шарт эмас. У ўзининг қўлидан келадиганини қилади, ақл-заковати ва ижодий мойиллигини ривожлантиради.