Учлик қоида — тўғри ёки тескари пропорсионал миқдорларга оид масалаларни ечиш қоидаси. Масалада иккита х ва у миқсор қатнашиб, улардан бирининг иккита хг х2 қиймати, иккинчисининг битта у{ қиймати маълум бўлса, иккинчи у2 қиймат оддий Учлик қоидага асосан топилади: х ва у тўғри пропорсионал боғланишда бўлса, х1:у1=х2:у2 Масалада иккитадан ортиқ миқдор (х, у, з,…в) лар қатнашган бўлса, мураккаб Учлик қоида, яъни бир неча марта такрорланадиган оддий Учлик қоида қўлланади.