Учқизил
Қишлоқ
37°20′37″Н 67°13′45″Э / 37.34361°Н 67.22917°Э / 37.34361; 67.22917
Мамлакат Ўзбекистон
вилоят Сурхондарё вилояти
туман Термиз тумани
Аҳолиси
 (2004)
13,8 минг киши
Вақт минтақаси УТC+5
Телефон коди +998
Uchqizil xaritada
Uchqizil
Учқизил

Учқизил — Ўзбекистон Республикаси Сурхондарё вилояти Термиз туманидаги қишлоқ, туман маркази. Темир йўл стансияси, Термиз шаҳридан 20 км узоқликда, Учқизил сув омбори соҳилида. Аҳолиси 13,8 минг киши (2004). Пахта тозалаш заводи, 4 қўшма, 6 кичик корхона, автокорхона ва бошқа саноат ва қурилиш ташкилотлари, МТП, деҳқон бозори бор. Умумий таълим, болалар мусиқа ва спорт мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, лицей фаолият кўрсатади. Марказий кутубхона ва унинг шохобчалари, маданият уйлари аҳолига хизмат қилмоқда. Стадион ва бошқа спорт иншоотлари, сайёҳлик маскани мавжуд. Марказий касалхона, поликлиника, тез тиббий ёрдам стансияси, дорихона, Тиббий тикланиш ва физиотерапия илмий тадқиқот институти (Тошкент ш.)нинг „Учқизил“ филиали ишлаб турибди. Учқизил — Термиз йўналишида автобуслар қатнови йўлга қўйилган.