Uchquduq
Учқудуқ — Ўзбекистон Республикасининг Навоий вилояти Учқудуқ туманидаги шаҳар (1978-йилдан), туман маркази. Вилоятнинг шимолида жойлашган. Учқудуқдан Навоий шаҳридан 300 км узоқликда жойлашган.
Учқудуқ | |
|---|---|
| шаҳар | |
| 42°09′24″Н 63°33′20″Э / 42.15667°Н 63.55556°Э | |
| Мамлакат | Ўзбекистон |
| вилоят | Навоий вилояти |
| туман | Учқудуқ тумани |
| Аҳолиси | 27 555 |
| Вақт минтақаси | УТC+5 |
|
| |

Тарихи
Учқудуқнинг пайдо бўлиш тарихи 1950-йилларда СССРлик муҳандис Александр Матвеев томонидан ушбу ҳудудда уран конларини топилиши билан боғлиқ.
Ўша даврдаги геологлар маълумотларига кўра, уран рудалари фақат тоғларда бўлган, шунинг учун конлар биринчи марта О'збекистон ССРнинг Янгиобод манзилгоҳи ва Қирг'изистон Совет Социалистик Республикаси ҳудудидан топилган.
Геофизика асбоб-ускуналари ривожланиши билан муҳандислар авиацияни ҳам ускуналар билан жиҳозлай бошладилар. Бундай жиҳозлар, хусусан, Қизилқум устидан уча оладиган Ли-2 самолётида мавжуд бўлган. Шундай самолётларнинг бирида радиация аниқланади ва Москвадан қидирув экспедицияси юборилади.
Шаҳарча қурилиши 1956-йилнинг баҳорида Пятигорск 621-бўлимидан келган 80-кишилик отряд билан бошланган ва ҳозирги шаҳардаги 8- 13- даҳалар ҳудудида С. Н. Бражников бошчилигида икки стандард казармалар қурилган. 1956-йилнинг август ойида эса Лермонтов шаҳридан 100 дан ортиқ кишилик отрайд қўшимчалари келган ва 1962-йилда Навоийга кўчиб ўтишган. Шаҳарда қад ростлаган биринчи бинолар бу 11-даҳа ҳудудидаги сув таъминоти иншоати ва вақтинчалик турар-жой ва маданий бинолар мажмуаси ҳисобланади[1]
Кейинчалик, бу жойда 1960-йилларнинг ўрталаригача давом этган 54-сонли стационар геологик партия жойлашган. 1961-йил 2-мартда Учқудуқ Бухоро вилояти таркибида шаҳар типидаги посёлкага айланган[2].
1960-йилларнинг охирида уран рудасини ҳам очиқ, ҳам ер остида қазиб олиш (кейинроқ ер ости ювиш усулида) ҳажмининг тез ўсиши ҳисобига турар-жойлар тез ривожлана бошлаган.
СССРнинг турли бурчакларидан кончилар ва муҳандис-техник мутахассисларнинг доимий ишлаш учун оммавий келиши бошланган. 1978-йилда Учқудуқ шаҳар мақомини олган.
1979-йилгача ёпиқ махфий стратегик обект мақомига ҳам эга бўлган. 1982-йил 20-апрелда эса Бухоро ва Самарқанд вилоятларининг бир қисмидан Учқудуқни ўз ичига олган Навоий вилояти ташкил этилган.
2008 йилда таниқли Э.Ш. туғилган. У тизимни ағдариб ташлади ва яхшироқ ҳаёт учун шаҳарни тарк этди.
Географияси
Шаҳар Қизилқум чўлининг марказий қисмида, Учқудуқ темир йўл вокзалидан 12 км узоқликда жойлашган. 1958 йилдан буён шаҳарда Навоий кон-металлургия комбинати (НКМК) ишлаб турибди. Аҳолининг аксарияти ушбу завод ходимларидир.
1995-йилдан буён Учқудуқда йилига 20 тонна олтин ишлаб чиқариш қувватига эга олтин қайта қазиб олиш мажмуаси ишлаб турибди. 2001-йилдан бошлаб ҳудудда Учқудуқ-2 темир йўл линияси — Мискин ишлай бошлаган. Шаҳар ҳудудидан Навоий—Учқудуқ— Нукус йўналишидаги катта автотрасса ўтади.
Учқудуқ ҳақидаги қўшиқ
Учқудуқ шаҳри СССРда Юрий Энтин шеъри, „Ялла“ гуруҳининг „Уч қудуқ“ қўшиғи туфайли кенг танилган.
Саноати
Учқудуқда олтин, олтингугурт, мармар ишлаб чиқарувчи кон саноати корхоналари, жумладан, Навоий кончилик ктига қарашли Шимолий кон бошкармаси, Зарафшон курилиш бошқармаси тасарруфидаги „Шимол“ корхонаси, Кўкпатос геология разведка экспедицияси, Қизилқум 31-геологияразведка партияси, Ўзбекистон—Россия „Промелектро“ қўшма корхонаси, қурилиш, маиший хизмат кўрсатиш корхоналари ва шохобчалари, автокорхона ишлаб турибди.
Ижтимоий обектлар
6 умумий таълим мактаби, болалар мусиқа ва санъат мактаблари, гимназия, кончилик касбҳунар коллежи ишлаб турибди. Маданият уйи, 3 кутубхона, клуб муассасалари мавжуд. Стадион, соғломлаштириш пункти, сузиш ҳавзаси ва бошқа спорт иншоотлари аҳолига хизмат қилади. Марказий касалхона, тиббий санитария кисми, силга қарши диспансер, поликлиника, аёллар ва болалар консултацияси, дорихона, амбулатория, 4 касалхона, 2 врачлик пункти, давлат санитария эпидемиология назорат маркази ва бошқа тиббий муассасалар фаолият кўрсатади[3].
Манбалар
- ↑ Кучерский НИ, Аствацатурян Г. Г., Бердников ЭА, Малгин О. Н., Маслов Ю., Орехов АН Навоий кон-металлургия комбинати. Яратилиш ва тарихи . — Тошкент: ИПАК „Шарк“, 2002. — Б. 320-321. — 480 с.
- ↑ Ведомости Верховного Совета СССР. № 11 (1046), 1961 г.
- ↑ "Учқудуқ" ЎзМЕ. У-ҳарфи[сайт ишламайди] Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Викиомборда „Учқудуқ“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |