Учрашув — бу ижтимоий ўзаро алоқа шаклларидан бири бўлиб, бир-бирларини яқин муносабатлар ёки никоҳ иттифоқи учун шерик сифатида мувофиқлигини баҳолаш мақсадида мулозамат қилиш институтининг бир қисмидир[1]. Бу атама бир нечта маънога эга бўлса-да, одатда, ошкора, биргаликда, жуфт сифатида учрашиш ва ўзаро келишув асосида қандайдир ижтимоий фаолиятда иштирок этишни англатади.

Қабул қилинган учрашув амалиётлари ва урф-одатлари, шунингдек, уни тавсифлаш учун ишлатиладиган атамалар мамлакатлараро сезиларли даражада фарқ қилади. Энг умумий маънода, бу муносабатларни ўрнатаётган икки кишининг учрашуви ва улар жуфт сифатида ошкора бирга вақт ўтказишга мос келадими ёки йўқлигини ўрганишдир. Улар бир-бирлари билан ишқий яқин муносабатда бўлишлари ёки бўлмаслиги мумкин. Бу учрашиш даври, баъзан, унаштирув ёки никоҳдан олдинги ҳаракат сифатида кўрилади.

Тарихда

Сивилизациядаги инсон тарихи нуқтаи назаридан, ижтимоий институт сифатида учрашиш асосан сўнгги бир неча асрларда пайдо бўлган нисбатан янги ҳодисадир. Антропологик ва социологик нуқтаи назардан, учрашиш, ҳатто технология ва тиббиёт соҳасидаги ютуқлар таъсирида тез-тез ўзгариб келган никоҳ ва оила каби бошқа институтлар билан ҳам боғлиқ. Инсоният овчи-тўпловчилардан сивилизациялашган жамиятга ва яқиндагина замонавий жамиятга ўтиши билан эркаклар ва аёллар ўртасидаги муносабатларда ҳам сезиларли ўзгаришлар рўй берди, аммо, ягона биологик доимийлик — катта аёллар ва эркаклар ўзларидан насл қолдириш учун жинсий алоқада бўлиши керак (гарчи бу „пробиркадаги чақалоқлар“, экстракорпорал уруғлантириш ва бошқалар пайдо бўлиши билан ўзгариб турса ҳам).

Ф. Б. Дикси. „Ромео ва Жулиэтта“. 1884-йил.

Кўпгина ғарб мамлакатларида замонавий жамиятнинг ривожланиши билан учрашиш тобора жуфт сифатида ошкора учрашадиган икки ёшнинг ўз-ўзидан ташкил этилган фаолиятига айланди.

Учрашув миллати, урф-одатлари, диний тарбияси, технологияси ва ижтимоий синфига қараб сезиларли даражада фарқ қилиши мумкин ва кўплаб мамлакатларда шахсий эркинликларга нисбатан муҳим истиснолар мавжуд бўлиб, улар ҳали ҳам келишилган никоҳларни амалга оширадилар, сепни талаб қиладилар ва бир жинсли жуфтликлар тақиқланади. Ҳатто бугунги кунда ҳам дунёнинг баъзи қисмларида, масалан, Жанубий Осиё ва Яқин Шарқнинг кўп қисмларида, бегона одам билан жуфт бўлиб жамоат жойида бўлиш нафақат мамнуният билан қабул қилинмайди, балки иккаласи учун ҳам ижтимоий четланишга олиб келиши мумкин.

ХХ асрда учрашиш баъзан никоҳдан олдинги ҳаракат сифатида кўрилган, лекин ўз-ўзидан мақсад, яъни дўстликка ўхшаш норасмий ижтимоий фаолият бўлиши ҳам мумкин эди. Умуман олганда, инсон фақат никоҳдан олдинги ёшда ҳаётининг бир қисми сифатида учрашувларга чиққан бўлса,[2] кейинчалик, ажрашишлар кўпайгани сабаб никоҳнинг доимийлиги камайди ва учрашувлар одамлар умри давомида бошқа ёшда ҳам содир бўлиши мумкин бўлди.

Амалиётда

Учрашувга оид ижтимоий қоидалар мамлакат, ижтимоий синф, дин, ёш, жинсий йўналиш ва жинс каби ўзгарувчи омилларга қараб сезиларли даражада фарқланади. Ҳатти-ҳаракатлар намунаси ёзилмаган ва доимий равишда ўзгариб туради. Ижтимоий ва шахсий қадриятлар ўртасида сезиларли фарқлар мавжуд. Ҳар бир маданият танловни тартибга солувчи ўзига хос қуйидаги меъёрларга: одамлар қаерда учрашиши мумкинлиги, эркак аёлдан кетишга рухсат сўрайдими, биринчи учрашувда ўпиш мумкинми, суҳбат мазмуни, овқат ёки ўйин-кулги[3] учун ким тўлаши керак[3][4], харажатларни тақсимлаш мақбуллигига эга. Танишув стрессли вазият бўлиши мумкинлиги сабабли, мутойиба билан кескинликни камайтириш имконияти мавжуд.

Адабиётлар

Манбалар

  1. ↑ С. С. Фролов. Общая социология, 2000 экз, Проспект, 2011 — 127—129, 161-бет. ИСБН 978-5-392-01769-0. 
  2. ↑ „Раw датер“.
  3. ↑ 3,0 3,1 МАУРЕЭН ДОWД қуотинг поэт Доротҳй Паркер.. „Wҳат'с а Модерн Гирл то До?“. Тҳе Неw Ёрк Тимес. Қаралди: 2010-йил 8-декабр.
  4. ↑ Боннй Албо.. „Wҳо пайс он а дате?“. Датинг он Абоут.cом. 2011-йил 5-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 20-феврал.