nothumb Учтепа тумани nothumb

}}
Бўйсинувчи вилоят Тошкент шаҳри
Олдинги номи Акмал Икромов
Маркази Фарҳод ко'часи
Қишлоқлари ё'қ
Шахарчалари ё'қ
Маҳаллалари 60 та маҳалла фуқаролар йиг'ини
Энг йирик шаҳарлар ё'қ
ё'қ
ё'қ
Майдон

   — Бутун

ЎзР: -- ўринда

0,03 минг кв. км км²

Аҳоли

   — Бутун
   — Зинчлик

ЎзР: -- ўринда

273,3 минг

киши/км²


Учтепа тумани — Тошкент шаҳридаги маъмурий-ҳудудий бирлик. Пойтахтнинг г'арбий қисмида жойлашган. Замонавий майдони 0,03 минг км², аҳолиси 273,3 минг киши.[1]. Туман ҳокими Бунёд Мамажонов[2].

Тарихи

Тошкент шаҳрининг Акмал Икромов тумани 1977-йил 15-сентябрда Чилонзор ва Октябр туманлари ҳудуди таркибида ташкил этилган. Туман Совет давлат ва партия арбоби, Ўзбекистон ССР раҳбарларидан бири Акмал Икрамович Икромов номи билан аталган. 2005 йил 6 майда Тошкент шаҳрининг Учтепа тумани деб номланди. Туманнинг янги номи ХВИИИ асрдан маълум бўлган тарихий Учтепа (уч тепалик) ҳудуди номи билан берилган.[3].

Жойлашув ва чегаралар

Учтепа тумани шимол ва шимолий-шарқда Шайхонтоҳур тумани, шарқ ва жанубда Чилонзор тумани, ғарбда Тошкент вилоятининг Зангиота тумани билан чегарадош.[1]

Шайхонтохур тумани билан чегара Истироҳат кўчаси ва Кичик ҳалқа йўли бўйлаб ўтади.

Чилонзор тумани билан чегара Кичик халққа йўли кўчаси (Кичик ҳалқа йўли), Заргарлик кўчаси, Катта кани кўчаси ва Гулистон кўчаси бўйлаб ўтади.

Тошкент вилоятининг Зангиота тумани билан чегараси Тошкент ҳалқа йўли, Бўзсув канали, Қорақамиш канали бўйлаб ўтади.

География

Туман ҳудудидан Бўзсув, Қорақамиш, Жарариқ, Кўкча (Бирлик охири тармоғи билан) сув каналлари оқиб ўтади. Туманнинг ободонлаштириш майдони 486 гектар (ҳудуднинг 20 фоизи).[1].

Транспорт

Учтепа туманида 481 коъчалар мавжуд боълиб, уларнинг асосийлари Лутфий коъчаси, Маннон Уйгъур коъчаси, Фарҳод коъчаси, Истирохат коъчаси, Фазилтепа коъчаси, Назарбек коъчаси, Бешқайраг'оч коъчаси ва Кичик Ҳалқа Ё'ли коъчаси ҳисобланади.[1].

Яшаш майдони (Уй-жой фонди)

Туман таркибига Чилонзор массивининг 9а, 11-15, 21-26-кварталлари, Карвон бозори, Ўрикзор, Гулистон массивлари киради.

Корхоналар ва ташкилотлар

Туманда 50 та давлат мактабгача таълим ташкилотлари, 32 та давлат умумтаълим мактаблар сони, 1та Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги Хорижий тилларга ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб, 1та хусусий мактаб, 1та баркамол авлод болалар мактаб, 5 та коллеж, 1та олий таълим муассасалари, 2 та болалар-оъсмирлар спорт мактаби, 3 та мусиқа ва санъат мактаби мавжуд.

Шунингдек туманда 2 та маданият ва аҳоли дам олиш маркази, 2 та маданият ва истироҳат богъи, 1 та сайилгоҳ, 2 та ёшлар меҳнат гузарлари бор.

Та'лим ва фан

Туман ҳудудида Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, Давлат солиқ академияси, Тошкент юридик коллежи, Фискал институти мавжуд.

Маданий мерос об'эктлари

Учтепа туманида республика аҳамиятидаги муъморий ёдгорликлардан Фозилтепа (В-Х асрлар) археологик ёдгорлиги, “Соъпон ота” мажмуаси (ХВИИ аср), маҳаллий маданий мерос объэктидан Саидваққос масжиди ва бошқалар сақланган.

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 Туман ҳақида умумий ма'лумотлар[сайт ишламайди] Учтепа туман ҳокимлиги расмий сайти
  2. ↑ „Учтепа тумани ҳокими ўзгарди“ (уз). кун.уз. Қаралди: 2024-йил 26-сентябр.
  3. ↑ Топонимика (Wайбаcк Мачине сайтида 2015-12-22 санасида архивланган) — история Ташкента