Учтут ёдгорлиги— Ўзбекистоннинг Навоий вилоятидаги Навбаҳор тумани Олчин қишлоғи ёнидаги Қоратоғнинг жанубий қиялигида жойлашган. Ёдгорлик 1958-йил археолог Х.Муҳаммедов томонидан топилган. Учтут илк ва ўрта палеолит даврига оид манзилгоҳ ва чақмоқтош хом ашёси қазиб олинадиган жой бўлган. Бу манзилгоҳда мусте даврига оид тош қуроллари, қўпол чўқморлар, нуклеуслар ва бошқа кўплаб қуроллар топилган. Тош устахоналари Зарафшоннинг қадимги ирмоқлари,Оҳангарон дарёси бўйларида ҳам мавжудлиги айтиб ўтилган. Улар археолог Т.Мирсоатов томонидан ўрганилган.[1]

Манбалар

  1. ↑ Н. А. Археология. Тошкент—2011.30-31-бет.