Учуниқ — бир қанча касалликларнинг бошланғич белгиси. Кўпинча касалликнинг 3—4куни намоён бўлади. Беморнинг аъзои бадани зирқираб оғриши, гавда температурасининг гоҳ кўтарилиб, гоҳ пасайиши, лаб ва бурунга учуқ (баъзан қулоқларга тошма) тошиши билан кечади. Шу сабабли халқда бу ҳолат У. деб аталади. Аксарият кишилар У.ни оёқ учида ўтиб кетадиган хасталик деб қарайдилар. Натижада У. бошқа касалликларнинг авж олишига сабаб бўлади. Киши учунганида врачга мурожаат этиши зарур.