Ud
Уд (арабча — қора дарахт) — торлимезробли қад. мусиқа асбоби. Араб, турк, форс, Кавказ (озарбайжон, арман) ва Марказий Осиё (ўзбек, тожик) халқларида кенг қўлланади. Катта, ноксимон ва юпқа қопқокли косахона, калта ва энли дастага эга. Товуши юмшоқ ва майин. Айритом харобасидан удсимон чолғуни ушлаб турган созанда аёл тасвирланган фриз топилган. 9— ХВ асрларда Шарқ мусиқа назарияси (товушқатор, парда, мақомлар) масалаларини шарҳлаб беришда Форобий, Ибн Сино, Сафиуддин алУрмавий, ашШерозий ва бошқаларнинг рисолаларида У. етакчи соз ҳисобланган. Унинг дастлаб 4 тори бўлганлиги, Зирёб исмли (ИХ аср) созанда (айрим манбаларда Форобий) томонидан 5 тор қўшилганлиги маълум. Торлар квартага созланиб форсча ва арабча — ҳодд, зир, масна, маслас, бам деб номланган (қаранг зирубам). Уд пардалари эса мутлақ (очиқ тор), зоид (очиқ торга нисбатан орттирилган), мужаннаб (қўшни парда), саббоб (кўрсаткич бармоқ билан босиладиган), вустаи фурс (ўрта бармоқ билан босиладиган форс пардаси), вустаи залзал (Залзалга нисбат берилгануиим). Лд парда), бинсир (тўртинчи бармоқ билан босиладиган парда), хинсир (жимжилоқ билан босиладиган парда) деб юритилган. Рисолаларда пардалар абжад тартибида арабча ҳарфлар билан белгиланган. Ҳозир қўлланадиган У. пардасиз ва 11 торли. Улардан 5 таси жуфт торлардан, пастки тори битта бўлади. Ўзбекистонда мусиқа коллежлари ва Ўзбекистон давлат консерваториясида У. синфлари мавжуд. У., асосан, жўрнавоз (мумтоз мусиқа ансамбллари) ва якканавоз соз сифатида қўлланади. У. асосида Европада лютня чолғуси кашф этилган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |