Жагмандир

Удайпур — Ҳиндистоннинг шим.ғарбий қисмидаги шаҳар, Аравали тизмаси ён бағрида, Рожастҳон штатида. Аҳолиси 310 минг кишидан зиёд (1990-йиллар ўрталари). Кимё, шакарқанд, семент, рангли металлургия саноати корхоналари мавжуд. Кустар усулда матолар, тўр тўқилади. У. яқинида фосфорит ва мамлакатда ягона қўрғошинрух рудалари конлари бор. Шаҳар табиий ва сунъий кўллар билан ўралган. ХВИ—ХВИИИ асрларга оид меъморий ёдгорликлари сақланган. Туризм ривожланган.