Удегейлар (ўзларини удеэ, удеке деб атайдилар) — Приморе ва Хабаровск ўлкалари (РФ)да яшовчи халқ. 1 минг киши (1990-йиллар ўрталари). Удегей тилида сўзлашади. У.да табиат кучлари ва ҳайвонларга сиғиниш, шомонлик сақланиб қолган. Асосий машғулоти — овчилик, балиқ овлаш, женшен йиғиш.