Удмурт тили
Сўзлашувчиларнинг умумий сони 324 338
Тил кодлари

Удмурт тили — перм тилларитн бири. Россия Федерациясининг Удмуртия Республикасида, қисман Бошқирдистон ва Татаристон республикаларида, Киров ва Перм вилоятларида ҳамда Крзоғистон, Украина, Ўзбекистон ва Беларус республикаларида тарқалган. Сўзлашувчиларнинг умумий сони 747 минг , жумладан, Удмуртияда 497 минг киши (ХХ асрнинг охирлари). Удмурт тилининг 2 лаҳжаси бор: шим. (бир қанча шевалар ҳамда бессермян этник гуруҳининг тили) ва жан. (Удмуртия жан.даги шевалар ҳамда Вяткаорти ва Камаорти шевалари). Удмуртиянинг ўрта ҳудудларида оралиқ шевалар ҳам учрайди.

Удмурт тили бошқа перм тилларидан баъзи унлилар ва ундошларнинг қўлланиш ўрни (мас, о нинг сўзнинг фақат биринчи бўғинида келиши), урғунинг сўздаги охирги бўғинга тушиши, 2 хил тусланишнинг мавжудлиги, ўзига хос феъл шакллари билан фаркданади. Лексикасида кўплаб туркий ўзлашмалар бор. Удмурт тилидаги дастлабки ёзма ёдгорликлар ХВИИИ асрнинг 30-йилларига мансуб. Ёзуви рус графикаси (кириллица) асосида ХВИИИ асрда яратилган. Ҳозирги адабий Удмурт тили шим. ва жан. гуруҳ шеваларига мансуб грамматик белгилар ва лексиканинг ўзига хос қўшилмасидан иборат.