Udmurtlar
Удмуртлар (эски номи — вотяклар) — халқ, Удмуртиянинг туб аҳолиси (497 минг киши). Умумий сони 747 минг киши (1990-йиллар ўрталари). Удмурт тилида сўзлашади. Диндорлари — православлар. У.нинг этногенези ВяткаКама даре оралиғида яшаган қад. қабилалар билан боғлиқ. Мил. 1-мингйиллик охири — 2-минг йиллик бошида удмурт кабилаларига ВолгаКама Булғорияси сезиларли таъсир кўрсатган. ХВИ-аср ўрталарига қадар У. маъмурийҳудудий бирликка эга бўлмай, шимоли Удмуртлар Вятка ерлари таркибига, жан. У. Қозон хонлиги таркибига кирган. Кейинчалик Рус давлати таркибига тўла кириб, ягона бўлиб уюша бошлаган. У., асосан, деҳқончилик, чорвачилик, овчилик билан шугулланади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |