Удонеллидлар (Удонеллида) — киприкли чувалчанглар туркуми. 3 тури бор. Танаси силиндрсимон, кейинги учида ёпишқоқ сўрғичи бор. Ичаги ҳалқасимон, жинсий безларни ўраб туради. Илгари У. моногенияларга киритилган; ҳозир ясси чувалчанглар типининг алоҳида синфи сифатида каралади. У. денгиз баликларида паразитлик қиладиган куракоёкли қисқичбақасимонларнинг ташқи комменсали ҳисобланади. Узунлиги 3 мм гача. Тухумларини узун пояча ёрдамида хўжайини танасига ёпиштириб қўяди. Метаморфозсиз ривожланади.