Udoytepa
Удойтепа, Одейтепа — қад. шаҳар харобаси (мил. ав. 1-минг йиллик — мил. ХИИ аср). Амударё булшдаги Фороб темир йўл стансиясидан 30 км шимолида жойлашган. Умумий майдони 23 га. У.нинг энг қад. маданий қатламлари илк темир даврига оид бўлиб, сўнгра ҳаёт 9—ХИИ асрларга қадар бетўхтов давом этган. Шаҳар думалоқ шаклда бўлиб 3 қисмдан ташкил топган, ҳар бир қисм қалин мудофаа девори билан ўраб олинган. Тарихий манбаларда (ИХ аср) қайд этилган Умм Жаъфар қалъаси У. ўрнида бўлган деб тахмин қилинади. Қалъа яқинида араблар истилоси даврида араблар билан туркийлар ўртасида 2 жанг содир бўлган (730-йил). Қалъанинг Бухоро вилояти чегарасида жойлашгани муҳим стра-тегик аҳамият касб этган. "Умм Жаъфар" атамаси араблар томонидан қўйилган бўлиб, аёл киши номидан олинган. Исломдан аввал у бошқача ном билан Хуканжа ёки Хоқонжа деб аталган, ИХ асрда арабча Умм Жаъфар деб номланган. Кейинчалик қалъа ва унинг атрофидаги мавзе эски номи билан юритила бошлаган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |